Четверг, 24-05-02, 15:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 8 » Сирдарёлик “жиҳодчилар” сони ошди
09:06
Сирдарёлик “жиҳодчилар” сони ошди

Сирдарёлик "жиҳодчилар” сони ошди

Қўпорувчиликда айбланаётган сирдарёлик мусулмонларнинг аксарияти бировга зиён-заҳмати йўқ, оддий намозхонлар бўлгани айтилмоқда.

08.02.2010
Меҳрибон

Сирдарёда "Жиҳодчилар” диний гуруҳига алоқадорликда айбланиб ҳибсда ушлаб турилган намозхон йигитлар сони олтмиш етти нафарга етди. Бу ҳақда Озодликка сирдарёлик ҳуқуқ фаоли Исроил Ризаев маълум қилди.

- Ўзи дастлаб 120 нафар йигит ҳибсга олинган эди. Кейинчалик дастлабки тергов жараёнида улардан кўпчилиги озод қилинди. Биздаги маълумотларга кўра, 57 нафар йигитга қарши жиноий иш очилган ва ҳибсда ушлаб турилган эди. Кечагина олинган хабарга кўра, эндиликда ҳибсдаги йигитлар сони 67 тага етибди. Ўзбекистондаги тергов механизми маълум, ҳибсдагиларнинг дўстлари, қариндошлари суриштирилади. Бизнингча, шу суриштирув давомида янги ҳибсга олишлар бўлган, дейди Исроил Ризаев.

Исроил Ризаевнинг айтишича, ҳибсга олинган йигитлар вилоятдаги иккита объектни портлатишни режалаштирганликда айбланаяпти.

- Биринчиси, вилоятимиз маркази Гулистон шаҳридаги вилоят прокуратураси олдига қандайдир портловчи модда қўйишмоқчи, деб айблов қўйган экан. Иккинчиси Ширин шаҳрида катта ГЭС бор. Бекобод билан чегарадош жойда. Ўша ГЭСни ҳам портлатмоқчи бўлган, деган айблов ҳам қўйилибди буларга, дейди ҳуқуқ фаоли.

Исроил Ризаевга кўра, "Жиҳодчилар” гуруҳига Авазбек Соипов исмли намозхон йигит раҳбарлик қилгани айтилаяпти.

Сирдарёлик 33 ёшли Авазбек Соипов уч фарзанднинг отаси. У савдогарлик билан шуғулланиб келган.

Авазбек жорий йилнинг 2 октябр куни ҳибсга олинган. Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан унинг уйида тинтув ўтказилиб диний варақалар топилгани айтилган.

Озодликка маълум бўлишича, ҳибсга олинган сирдарёлик йигитлар Ўзбекистон жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш), 244- модданинг иккинчи банди (Диний-экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бўйича айбланаяптилар.

Қўлга олинган намозхон йигитлар дастлаб "Биродарлар” номли янги бир диний гуруҳга аъзоликда айбланган эди.

Мазкур ташкилот гўë ҳозирги ҳукуматнинг раҳбарларини, куч ишлатар салоҳиятга эга бўлган идора вакилларини, диний айбловларда айбланиб қамалаëтган йигитларга фатво бераëтган одамларни жисмонан йўқ қилишга ҳаракат қилган бир гуруҳ сифатида талқин этилганди.

Эндиликда эса сирдарёлик олтмишдан зиёд йигит "Жиҳодчилар” гуруҳига алоқадорликда айбланаяпти.

Сирдарёлик 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган намозхон йигитлар ўтган йилнинг октябр ойида ёппасига ҳибсга олинган.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.

http://www.ozodlik.org/content/article/1951504.html
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1199 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz