|
|
|
|
Главная » 2010 » Февраль » 8 » Умида Аҳмедова суди 9 февралга белгиланди
09:50 Умида Аҳмедова суди 9 февралга белгиланди |
Умида Аҳмедова суди 9 февралга белгиланди
Ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова ўзбек халқига туҳмат ва уни ҳақорат қилганликда айбланмоқда.
08.02.2010
Сешанба
куни ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова
устидан маҳкама жараёнининг бошланиши кутилмоқда. Аҳмедова ўз бадиий
суратлари ва ҳужжатли филми орқали ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат
қилганликда айбланмоқда.
Маълум бўлишича, 6 феврал куни
Умида Аҳмедовага Тошкент шаҳар Миробод туман суди котиби қўнғироқ
қилиб, уни маҳкама жараёни 9 феврал куни бошланиши ҳақида
огоҳлантирган. Маҳкамага Бекзод Эрматов раислик қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, шанба куни Умида Аҳмедовга айблов хулосаси топширилган.
Эслатиб
ўтамиз, суратлари ва ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва
ҳақорат қилганлик"да айбланаëтган Умида Аҳмедовага қарши жиноят иши
2009 йил 13 май куни қўзғатилган эди.
13 январ куни Умида Аҳмедовага шаҳарни тарк қилмаслик ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйдирилди.
Ўша
куни Умида Аҳмедова ўзига қўйилган айблов хулосаси ва экспертиза
хулосалари билан ҳам илк бора танишган. Экспертиза xулосалари Низомий
номли ТДПУ қошидаги руҳшунослик кафедраси ва Ўзбекистонда оммавий
ахборот воситаларини мониторинг қилиш маркази тарафидан берилган.
Шунингдек,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ҳам Умида Аҳмедова
суратга олган фото ва филмлар юзасидан хулоса берган. Хулоса билан
танишган манбага кўра¸ бу ҳужжатларнинг барчасида Аҳмедованинг фото ва
филмлари туҳмат, деб малакаланган.
Ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва кинотасвирчи Умида Аҳмедова ўзбек халқига туҳмат ва уни ҳақорат қилганликда айбланмоқда.
Бундай
айбловга Аҳмедованинг мамлакат чекка қишлоқларида яшовчи оддий ўзбеклар
турмуши акс этган сурат ва филмлари асос қилиб олинмоқда http://www.ozodlik.org/content/article/1951403.html
|
Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН |
Просмотров: 1473 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|