Пятница, 24-05-03, 00:35

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 8 » Миллий Демократик партияга асос солмоқчимиз
09:55
Миллий Демократик партияга асос солмоқчимиз

Миллий Демократик партияга асос солмоқчимиз


"Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориев билан суҳбат.

-Сиз ўтган йилнинг сўнгги ойларида Ўзбекистонга бориб, икки ой яшаб, мажбуран мамлакатдан чиқариб юборилган эдингиз. Негадир АҚШга қайтиб келганингиздан сўнг сиз билан суҳбатлаша олмадик. Берган саволларимиз ҳам жавобсиз қолди? Нима бўлганди? Ўзбекистонда кўрган кечирганларингиз ҳақида "Янги Дунё” ўқувчиларига батафсил сўзлаб бера оласизми?

Баҳодир Чориев: -Ҳа албатта, ҳаракат қиламан. Ўзбекистондан жуда катта таассуротлар билан қайтдим. Ўзбекистонга киришда ва у ердан чиқишда муаммолар бўлди. Менимча, бу энг муҳими эмас. У ерда сиёсий вазият жуда аянчли аҳволда. Гўёки барча қалин туман ичида қолиб кетгандай. У ерда туман ҳали бери тарқамайдиган кўринади. Очиғи ҳаммани боши қотган. Каримов ҳукумати ўзининг "доно” сиёсати орқали бу туманда адашиб қолган. Унга хизмат қилаётган барча куч ишлатар тизимлар ҳам шундай аҳволда. Мухолифат эса пассив фаолиятда, тумандан чиқиб кетиш йўлларидан ўзоқда. Халқ эса туманни ўзи тарқайди деган ўйда юрибди.

-Сиз мухолифат лидерлари ичида қўрқмасдан Ўзбекистонга бора олдингиз. Кимлардир бу ҳаракатингизни мардлик, тантилик намунаси деб баҳолашди. Ҳукумат билан келишув йўлини тутганлигингиз ҳақидаги тахмин ва шубҳага борганлар ҳам бўлди. Ҳақиқатдан, бу тахминларни қайси бири тўғри?

Б.Ч.: -Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонга ўзоқ ўйлаб, ҳисоб - китоб қилиб бордим. Менимча, бу ишим кўпроқ, тахминан 70% ҳисоб - китоб билан, қолган 30% таваккалчиликдан иборат эди. Мени ҳукумат билан тил бириктирди деган иддоларнинг ҳаммаси нотўғри.

-Ўзбекистонда оз бўлсада яшаб, мухолифатни мамлакатда фаолият кўрсатиши учун оз бўлса ҳам имкониятлар борлигига ишонч ҳосил ққилдингизми?

Б.Ч.: -Имконият деярли йўқ. Жуда пассив фаолият учун бор. Агар сиз ҳукуматга озгина хавф соладиган бўлсангиз, демак сизни фаолиятингизга ҳар қандай йўл билан бўлсада чек қўйилади.

Мақтагандай бўлмайлик, "Бирдамлик” ҳаракатида оз бўлсада фаолият бор. Қолганлар тўхтаб қолишган. Аммо бизнинг фаолият ҳам у ерда қониқарли эмас

-Мамлакатда мухолифатни қайтадан шаклланиши учун бирор имконият борми?

Б.Ч.: -Ўзбекистоннинг ичида бундай имконият йўқ. Вазият жуда қалтис. Биз вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда, ўйлаб қадамлар қўйишга ҳаракат қилишимиз керак. Аммо, менимча буни йўли бор…

-Айни пайтда хориждаги мухолифат гўёки икки гуруҳга ажралгандек. Бири дунёвий - демократик мухолифат, иккинчиси исломий -демократик мухолифат. "Бирдамлик” бу гуруҳларни қайси бирини қўллаб - қувватлайди?

Б.Ч.: -Биз Ўзбекистонда, келажакда Конституцион тузум ва демократик давлат бошқаруви тарафдори бўлган ташкилотлар билан фаолият олиб боришга ҳаракат қиламиз. Афсуски, диний мухолифат вакиллари бу нарсани исташмайди. Шунинг учун бизнинг улар билан фаолиятимизда умумийлик йўқ.

- "Бирдамлик” ҳаракати ўз олдига қўйган мақсадлари билан бошқа мухолифатдаги партия ва ҳаракатлардан ажралиб туради. Ҳаракат нозўравонлик йўли билан Ўзбекистондаги режимни ўзгартириш шиорини кўтариб чиққач, халқимиз ва жамоатчилик бу янги ҳаракатга умид кўзларини тика бошлаган эди. Мана орадан беш йилдан ошиқ вақт ўтди, лекин "Бирдамлик” халқимиз ишончини оқлай олмади. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?

Б.Ч.: -Беш йил сиёсат учун яхшигина муддат, афсуски "Бирдамлик” ўзини ташвиқот ишларини ёйишда бир томондан Ўзбекистондаги куч ишлатар тизимлар томонидан босимга олинган бўлса, иккинчи томондан "Озодлик” радиосини журналистлари - ака - ука Бобожоновларнинг маҳаллийчиликлари остида анча жабр тортди. Биз ҳозирги кунгача фаолиятимизни сусайтирганимиз йўқ. Бу ерда сизнинг саволингиз ҳам ноўриндир. Агар ҳамма "олма пиш - оғзимга туш” қабилида кутаверса ҳеч нарса ўзгармаслиги тайин. Қачонки инсонлар фаолликларини оширсалар, ташкилотларда ҳам фаолликлар кучаяди. Қолаверса, ҳаракат ўзини арзимас моддий йиғинмаси атрофида фаолият олиб бормоқда. Бизга кучли молия керак. Шундай ҳолатда биз ҳам ҳар қандай тўсиқни ёриб ўтиб, Ўзбекистонда сиёсий эркинликлар олиб келишимизга ишонаман.


- "Бирдамлик” ҳаракатини хорижда ва мамлакат ичида фаол ҳаракат олиб бора олмаётганига яна қандай омиллар таъсир этмоқда?

Б.Ч.: -Фақат молия. Шахсан мени ўзим ҳар куни камида 16 соат ишлайман, ундан кейин сиёсий ишларимни юритаман. Ташкилот молиялаштирилсагина, менда сиёсий фаоллик учун етарлича вақт топилади. Демак, инсонлар билан учрашиб, кераклича жойларда газета ва журналларни чиқаришимиз ва ташвиқот ва тарғибот ишларини кўнгилдагидик қилишимиз мумкин бўлади.

Мен қатори барча фаоллар ҳам иш билан банд. Биз алоҳида, фақат сиёсий тадбирлар билан шуғулланувчи инсонларни ажратиб ололганимиз йўқ. Бунга албатта молиявий аҳволимиз йўл қўймайди…

-Лекин баъзи ҳаракат аъзолари "Бирдамлик”ни тарк этишди, масалан, Носир Зокир, Баҳодир Узоқов, Аваз Фаёзов, Тўрабек Сано. Уларнинг ҳаммаси "Бирдамлик” раҳбаридан, яъни сизнинг фаолиятингиздан норози эканликларини айтишган эди…

Б.Ч.6 -Келинг, яхшиси бу ҳақда уларнинг ўзларидан сўраб кўринг. Майли бу ҳақда улар ўз фикрларини очиқ ёзишсин… Носир Зокир эса ҳеч қачон "Бирдамлик” аьзоси бўлмаган, фақат у киши қўлловчи бўлган.У киши билан муносабатимиз ёмон эмас.

-Воқеълик эса ўзбек мухолифатини батамом фаолиятдан тўхтаганини кўрсатмоқда. Кўпчилик ҳамон умид кўзларини мухолифатга тикиб турган бир пайтда, сиз халқимизга қандай ваъдалар бера оласиз? "Бирдамлик” миллионлаб инсонлар умидаларини оқлаб, куч бўлиб оёққа тура оладими?

Б.Ч.: -”Бирдамлик” йиқилгани йўқ, у оёқда турибди. Лекин ҳалигача кучимизни ололганимиз йўқ. Бунга асосий сабаб молиядир. Қачон бу муаммо ҳал бўлса, биз албатта миллионлаб инсонларни ишинчини оқлаймиз. Насиб этса буни олдинда вақт кўрсатади.

Шундай булса ҳам биз шу бу йил куз ойларида янги Миллий Демократик партия ташаббус гуруҳига асос солмоқчимиз. Бу бизни режимга қарши янги стратегик режамиздир.

Ҳаракат ўз фалоятини кучайтиришда ва курашда давом этаверади, партияга уни дахли бўлмайди ёки партияга айланиб кетмайди. "Бирдамлик” ўз олдига мавжуд ноинсоний режимни тугатишини мақсад қилиб олган, насиб этса биз бу мақсадга эришамиз.

Миллий Демократик партия эса, Ўзбекистонликларни ғурури ва қадриятларига таянган ҳолда мамлакатда демократик бошқарувни олиб боради.

-Бу партия хорижда ташкил этиладиган бўлса, хорижда - Ўзбекистондан узоқда қолиб кетмайдими?

Б.Ч.: -Йўқ, бу партия ташкил топиши билан Ўзбекистондаги сиёсий фаолиятга қўшилиб кетолмасада, келажакда мамлакатимиз ва халқимиз миллий ғурури ва қадриятларини ҳимоя қилган ҳолда демократик бошқарувда ўз ўрнини топади деган умиддаман. Биз бундан партияга эҳтиёж сезмоқдамиз.

-Бу янги партия Ташаббус гуруҳига кўзга кўринган қайси мухолифатчилар аъзо бўлиб кириши мумкин, деб ўйлайсиз?

Б.Ч.: -Ҳозир бу ҳақда гапиришга эрта, деб ўйлайман… Аммо, истаган инсонлар учун фаолиятимиз очиқ.

-Сизни "Бирлик” партиясига раҳбар этиб сайлаш борасида турли гап - сўзлар юрибди. Бу фикрларга муносабатингиз қандай?

Б.Ч.: Бу гапларга ҳеч қандай менинг алоқам йўқ. Билмадим, ким томондан ва нима мақсадда бундай гаплар тарқамоқда.

-Россия мухолифатчилари "Солидарность” (”Бирдамлик”) ҳаракати атрофида уюшиб, Калининградда 10 минг кишилик катта митинг ўтказишди. Ўзбек мухолифатчилари қачон бу "Бирдамлик” атрофида уюшади?

Б.Ч.: -Агар Ўзбекистонда, бир вақтнинг ўзида Тошкентда 10 минг киши, вилоятларда эса 1 минг кишидан иборат демократия тарафдорлари бўлган, қўлида қуролсиз инсонлар кўчаларга чиқишса, мамлакатда сиёсий ўзгаришлар бўлиши табиий. Яна бир шарти шуки, Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари ҳеч бўлмаса бетараф бўлишига эришмоқлик керак. Бу ишни уларни келажагини кафолатлайдиган сиёсий куч, ташкилот, яьни партия қилади. Бизни партия тузишдан мақсадларимизни бири ҳам шудир. Қачонки улар бетараф бўлсалар Ўзбекистонда сийсий натижага эришиш мумкин бўлади, акс ҳолда 100 минг инсонни кўчага олиб чиқсак ҳам бир нарсага эришиб булмаслиги табийдир.

Ҳозирги "Эрк”, "Бирлик” ёки "Озод деҳқонлар” партиялари билан бунга эришиб бўлмайди.


-90 йилларда пайдо бўлган "Эрк”, "Бирлик” Озод деҳқонлар” партиялари бугунги кунда мамлакат сиёсий ҳаётидан ва жамиятдан деярли узилиб қолган. Янги ташкил қилинадиган партиянинг жамият ичига кириб бориши учун шароит ёки эҳтиёж борми?

Б.Ч.: -90 йиллардаги мухолифтани куч ишлатар тизимга нисбатан кучли нафрат бор. Эҳтиёж эса албатта бор, шароитни ўзимиз яратишимиз керак бўлади. Ҳозирги замонавий информацион технология билан анча ишларга эришиш мумкин. Технология диктаторнинг биринчи душманидир.


-Бунинг учун эски мухолифатчиларни қайси яхши жиҳатларини қабул қилиб олиш мумкин? Улар билан кандай шартлар асосида мулоқот қиласизлар?

Б.Ч.: -Уларнинг босиб ўтган оғир йўли ва тарихи бор. Биз улардан тўғри хулоса чиқариб ишламоқчимиз. Улар учун бизнинг эшигимиз доим очиқ. Истаган киши келиб биз билан ҳамкорлик қилишлари мумкин, аммо аьзолик жуда қатъий тартибда йўлга қўйилади. Ҳеч кимни кўндириш ёки алдаб сафимизга олиб келиш ниятимиз йўқ. Очиғи биз мухолифатдан ўзоқда бўлган инсонларни сафимизга чорламоқчимиз…

-Саволларга очиқ ва ҳаққоний жавобингиз учун ташаккур! Барча эзгу ишларингизга муваффақиятлар тилайман!

Б.Ч.: Сизга ҳам раҳмат.

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1177 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz