Канада Туркистонликлари Конгреси анжумани
Кеча 2010 йил 6 феврал, шанба куни куни Канаданинг Торонто шаҳрида бир гуруҳ ўзбек муҳожирлари яқинда таъсис этган Канада Туркистонликлар Конгреси томонидан бир тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир буюк мутаффаккир Алишер Навоий туғилган кунга бағишланди. Конгрес раиси Фахриддин Худойқулов жонбозлиги туфайли тадбир жуда юқори даражада ўтди. Йиғинга Канадада яшаётган ўзбеклар қаторида қатор туркий миллат вакиллари қатнашдилар. Йиғинда Торонто шаҳар ҳокимлиги ва Канаданинг қатор нуфузли газеталари вакиллари ва телевидение ҳам қатнашди. Йиғин Латвияликларниг Торонтодаги жамияти залида бўлиб ўтди. 400 кишига мўжалланган бу зал лиқ-лиқ тўлиб, ҳатто тадбир давомида залдан ўтириш учун жой топилмай қолди.
Тадбирга Канаданинг Алберта провинсияси раиси- Насрулло Саййид, Квебек провинсияси раиси- Абдувоҳид Ҳайит ва шоира- Дилсора Комиллар ҳам келиб иштирок этдилар. Торонтода яшайдиган ўзбеклардан кўпчилиги иштирок этган ушбу тадбир жуда тартибли ва гўзал ўтди. Тадбирда Исмат Хушев, Холдор Вулқон, Абдувоҳид Ҳайит ва Дилсора Комиллар А.Навоийнинг ижодий йўли ва ҳаёти ҳақида гапирдилар. Навоийнинг шеърларидан ўқилди. Исмат Хушев ва Дилсора Комил "Навоий ва Гули” монологини ижро этганларини жуда -жуда қизғин кутиб олинди.
Тадбир бошида Канада Туркистонликлар Конгреси буюртмаси асосида, турк ҳайкалтароши томонидан ясалган А.Навоийнинг ҳайкали очилди. Тадбир сўнгида катта консерт программаси ҳам ташкиллаштирилди. Унда туркий халқлар гуруҳлари ўз номерлари билан иштирок этдилар. Тадбир кечки соат 18 да бошланиб ярим тунгача давом этди. Канада тарихида биринчи марта Ўзбекистонлик мухожирлар томонидан ташкиллаштирилган ушбу тадбир жуда юқори савияда ўтди.
Тадбир ҳақида тўлиқ маълумот яқин кунларда матбуотда эълон қилинади
www.yangidunyo.com
|