Четверг, 24-05-02, 15:14

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 8 » “Ризобек” сайтида нашр қилинган бўҳтонлардан бирига раддия
10:01
“Ризобек” сайтида нашр қилинган бўҳтонлардан бирига раддия

"Ризобек” сайтида нашр қилинган бўҳтонлардан бирига раддия


Ахмад ҳожи Хоразмий

Янги йил арафасида, Тошкентдаги ҳазилкаш дўстларимдан бири қўнғироқ қилиб мени кираётган янги йил билан табриклади ва: "Ризобек ахлатхонасида сиз ҳақингизда мақола босилибди, бир ўқинг, янги йилга яхшигина совға қилишибди”, деб қўшиб қўйди.
Айниқса кейинги пайтларда менинг ижодий фаолиятим ҳақида таниқли олимлар ва қалам соҳиблари томонидан турли мамлакат ва тилларда қатор мақолалар босилаётган эди. Бу ҳам шулардан биттаси бўлса керак, деган фикрда унга кўп ҳам эътибор бермадим. Лекин дўстимнинг: "Ризобек ахлатхонасида босилибди”, деб урғу бергани бу сайтни излашимга туртки бўлди.

Тўғрисини айтсам бундай сайт борлигини умуман билмас эканман. Таниш-билишлардан сайт адресини олиб фақат ўз хақимдаги мақоланигина эмас, сайтдаги барча мақолаларни ўқиб чиқдим. Тўғрисини айтганда сайтдаги барча мақолалар ҳам бўҳтонлардан иборат эмас, яхшигина тарихий мақолалар, ўқиб ҳузур қиладиган шеърлар ҳам бор экан.

Отаназар Матчонов имзоси билан рус тилида ёзилган: "Претендует на величие, однако…” номли мақолага кўзим тушганиданоқ мақола муаллифининг кимлигини билдим. Бу мақола менинг "Озодлик” даги чиқишимни қоралаб 2000 1-февралда, Қишлоқ ҳаёти газетасида "Отилмаган сопқон” сарлавҳаси билан эълон қилинган фелетон (тўғрироғи бўҳтон)нинг айнан русча таржимаси экан.

Бу мақоланинг аввалгидан фарқи, русча таржимасига менинг иккинчи марта уйланганим, муҳожиротда яшаётганим қўшилган ва муаллиф ўз асл исми-шарифини яшириб бу мақоланинг тагига "Отаназар Матчонов”, деб имзо қўйибди.

Ҳатто М.Солиҳ, Ж.Муҳаммад, Т.Ёқубов, О.Орипов, И.Хушев Д.Хасан, Ю.Расул каби таниқли олиму-қалам соҳиблари шаънига ёзилган ҳақорату-бўҳтонларни кунда-кунаро ўқиш мумкин. Шундай бўхтонлар демократия ва фикрлар плюрализми бахонасида айнан "Ахлатхона”, деб танилган сайтларда босилгани учун ҳам юқорида номлари зикр қилинган одамлар бу бўҳтонларга муносабат билдиришни лозим кўришмас экан.

Мен айрим интернет саҳифаларида таниқли олим ва ижодкорлар шаънига ёзилаётган бўҳтонларни тадқиқотчи-олим сифатида ўрганиб, ҳақорату-бўхтонлар асосан қуйидаги икки сабаб асосида пайдо бўлар экан, деган хулосага келдим: 1- Буюртма (бўҳтонларнинг энг ашаддийси) асосида ёзиладиган бўхтонлар. 2-Ҳасад натижасида ёзиладиган бўҳтолар.

Мен ҳақимда ёзилган бу мақола буюртма асосида ёзилганлиги учун ҳам ва: "Ҳураётган итга ўчакалашма, қопади”, мақолига амал қилиб: "Пасткаш ва ғаламислар билан тенг бўлайми, Худо жазосини берар”, деб қўл силтаб қўяқолгандим. Бироқ мени яқиндан биладиган қатор таниш-билишларим тинимсиз: "Бу бўҳтонномага муносабат билдиринг. Акс ҳолда бу ғаламислар янада қутуриши мумкин”, деб жон-ҳолимга қўйишмади ва бу мақолага қўлимдан келганича муносабат билдиришга қарор қилдим.

"Ризобек” сайти ва унда босилган мақола муаллифи маълум сабабга биноан (сабабини қуйироқда ёзамиз) ўзини О.Матчонов, деб атаган. Майли, биз ҳам уни шундай атаймиз.
"Отаназар Матчонов” – 70 га яқинлашиб қолган, таниқли Ленинпараст (ҳозирда Каримовпараст) – маддоҳ. 1980 йиллардан КГБ нинг агенти. Кўпроқ ичган пайтлари "Мен КГБнинг майориман”, деганларини хам кўпчилик эшитишган.

Бироқ ўзини таниқли қаламкаш ва (биронта илмий даражаси бўлмасада) йирик тарихчи олим ҳисоблайди. 1990 йилларда бир пулга қиммат "Хоразм Ленинномаси” брошюрасини ёзиб: "Шу пайтгача Ленин ва Ленинизмни мадҳ қилган асарларнинг энг буюги бу. Бу китобни Ленин мукофотига тавсия қилишмаяпти, бу сиёсий чаласаводлар”, деб жанжал кутариб юрганини Хоразмликлар яхши эслашади.

1992 йили (бу пайтлар мен вилоят хокимлигида маъсул вазифада ишлардим) Ўзбекистоннинг барча оммавий ахборот воситаларида: "Амир Темур – буюк соҳибқирон, туркийлар фахри”, деб бонг уриб турган кезларида "Хорезмская правда” газетасида О.Матчонов қаламига мансуб: "Амир Темур – туркийлар кушандаси, қонхўр, босқинчи”, сарлавҳали мақола босилди.

Президент девонидан келиб бу мақола учун хокимни обориб-обкелишди. Газета муҳаррири, Ойхоним Рахимбоевани ишдан ҳайдашди ва журналистика соҳасига умуман йўлатишмади. Лекин мақола муаллифи(О.Матчонов)га бало ҳам урмади. Чунки унинг ҳимоясини МХХ шахсан ўз зиммасига олган эди.

Янгилишмасам, 2005 йилда, қайсидир бир интернет сайтида журналист Х.Рахмон имзоси билан "Отаназар Матчонов МХХнинг лайчаси”, номли каттагина мақола ҳам босилганди ва у бутун Ўзбекистон бўйлаб акс садо берганди.

2001 йилда менинг "Илмга бахшида умр” номли китобим нашрдан чиққанидан кейин: "Мен ва Президент танқид қилинган бирон китоб дунё юзини кўрмаганди”, деб М.Солихга қарши катта бир анжуманда мени "Муҳаммад Солиҳ-соний”, эълон қилиб, бу китобларнинг йиғиштириб олиниши, китоб нашри билан боғлиқ одамларнинг ишдан ҳайдалиши ва менга қарши жиноят иши очилишининг ташаббускори ҳам айнан манашу О.Матчонов эди.

О.Матчонов фақатгина мени эмас, Хоразмликларнинг кўписини зада қилиб юборган. Шундай жабрдийдалардан бири "Озодлик” радиосига қўнғироқ қилиб: "Агар ким О.Матчонов ит ўлимида ўлди, деб жанозага айтса, 100 доллар суюнчи бераман. Илтимос шуни радио орқали бутун дунёга етказинг”, дегани ҳам бўлган гап.

Энди бўхтонномада келтирилган "факт”ларнинг таҳлили ва шархига ўтсак:
1 – "У (яъни мен) Хоразмий (Ал-Хоразмий демоқчи) номини ўзига таҳаллус (псевдоним) қилиб олган”, дейди мақола муаллифи. Бу ғирт бўхтон! Менинг ҳеч қандай таҳаллусим йўқ. Хоразмий – бу менинг паспортимдаги ва барча ҳужжатларимдаги фамилиям.

Ўрни келганда бунинг қисқача тарихини айтиб берай. Коммунистлар (тўғрироғи ўрислар) ҳукмронлиги йилларидаёқ: "Мен туркий миллат вакилиман. Исми шарифимдаги "ов”, "евич” каби қўшимчалар менга ўрисларга мутелик рамзи сифатида иззат-нафсимга тегаяпти. Исми шарифимни туркийона ёзмоқчиман”, деб расмий маҳкамаларга ёзма равишда тўхтовсиз мурожатлар қилганман. Ва ниҳоят 1993 йилга келиб бу борадаги ўз мақсадимга эришдим ва шундан бошлаб менинг исми шарифим – Ахмад ҳожи Хасан ўғли Хоразмий, деб аталади.

Хоразмий сўзининг маъноси "Хоразмлик”, дегани. О.Матчоновга ўхшаган "саводхон”лар Хоразмий, деганда фақат буюк математик олим, Ал-Хоразмийни тушинадилар. Муҳаммад Хоразмийдан бошлаб ҳозиргача 420 дан ортиқ "Хоразмий”, деб аталганлар маълум. Шулардан фақат 20 га яқинигина таниқли (олим, ёзувчи, шоир, давлат арбоби, сўфий, меъмор ва бошқалар) шахслар бўлишган. Қолган барчаси бизга ўхшаган оддий одамлар бўлишган.

Ҳозирнинг ўзида Ўзбекистонда 10 дан ортиқ Хоразмийлар, 5 дан ортиқ Берунийлар ва мен билмаган қанчадан-қанча машҳур шахслар номи билан аталганлар бор. Ўрни келганда айтсам, таниқли дин, илм-фан, ижод аҳлининг исмини қўйиш маъқул, ҳатто фойдали ҳисобланади. Исм (озроқ бўлсада) тағдирга таъсир қилади, деган ривоят "Исми жисмига монанд”, деган ҳалқ мақоли билан собитдир, десак кўпам хато бўлмаса керак.

Бутун бошли Марказий Осиёда "Муҳаммад” исмли биринчи инсон Муҳаммад ибн Мусо Ал-Хоразмий бўлган. Балки шунинг учун ҳам унга дунё фани тарихидаги биринчи буюк энциклопедист олим бўлиш насиб қилгандир. Расулиллоҳнинг: "Исмимни фарзандларингизга қўйинглар”, деганида маълум ҳикматлар борлигини унутманг!
2 – "А.Хоразмий иккинчи марта уйланди. Биринчи оиласи ва фарзандларини ташлаб қўйди ва ҳозирда Ангилияда яшаяпти”, деб ёзади муаллиф. Тўғри, тағдир тақозаси билан иккинчи марта уйланганим ва Ангилияда яшаётганим бор гап.

Хўш, иккинчи марта уйланиш (ёки турмушга чиқиш) шариат ёки қонун талабига зидми? Бундайлар Ўзбекистонда мингларни, Европада миллионларни ташкил қилмайдими? Буларнинг бариси жиноятчими, энди?! Агар шундай бўлса сиз маддоҳларнинг Худо, деб сажда қилаётган (икки марта уйланган) Президентингиз бош жиноятчими унда?!
"Биринчи оиласи ва фарзандларини ташлаб қўйди”, дегани бўҳтон! Айнан биринчи оиламдан бўлган фарзандларим Ангилияда мен билан бирга яшаяпти. Хонаси келганда айтай, иккита оиламга ҳам ҳар доим баравар қараганман, оилам ва фарзандларим ҳам бир-бирларига жуда меҳрибон, кўз тегмасин.

Ангилияда яшаётганимнинг (юзлаган ватандошларимизнинг муҳожиротга юз тутганининг) сабаби эса – сиз маддоҳлар мадҳ қилаётган коррупциялашган режимнинг адолатсиз сиёсатидир. Бу аксиома каби исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат эканлигини жаҳон билади.
3 – "А.Хоразмий Боғот совхозига раҳбарлик қилганда бу хўжалик ишлаб чиқариш ва социал жиҳатдан орқада қолди. Ўзбекистон пахтачилик институти Хоразм филиали ("саводхон” муаллиф уни уруғчилик станцияси, деб ёзган) га директор бўлганида ҳам бу ташкилот қийин аҳволда қолди”, деб таъкидлайди О.Матчонов.

Бу саволга ўзим жавоб берсам, ўз-ўзини мақтагандай кўриниши мумкин. Шу боис таниқли журналист Шавкат Болтанинг 2000 йилда, "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий-ишлаб чиқариш журналининг 5-сонида чоп қилинган, менинг "Вакил” номли эл оғзига тушган (Ҳукуматнинг пайтавасига қурт туширган) китобимга расмий тақриз сифатида ёзилган: "Жасорат-ла битилган рисола, ёхуд иллат илдизига урилган болта”, номли мақоласидан парчаларни айнан келтираман, токи муҳтарам ўқувчининг ўзи ҳукм чиқарсин, ким ҳақ экнига.

"…Маслаҳат берганлар ҳақ бўлиб чиқишди. Ахмад ҳожи Хоразмийни ишлаб турган барча ишларидан "ўз аризасига мувофиқ” бўшатишди. Бу ҳам етмаганидек "Вакил” босилиб чиққанидан сўнг мамлакатимизнинг марказий газеталаридан бирида Комил Нуржон қаламига мансуб, қип-қизил туҳматдан иборат мақола эълон қилинди.

Унда А.Хоразмийнинг илм-фан, ишлаб чиқариш ва раҳбарликдаги уқувсизлиги боис ЎзПИТИ Хоразм филиалида ишлар юришмади. "Боғот” совхози иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволга тушиб, давлатдан қарздор бўлиб қолди, дейилади.

Ваҳоланки, у 1996-1997 йиллар филиал директори бўлиб ишлаганида, бу илмий ташкилот барча соҳалар бўйича таниб бўлмас даражада ривожланди. Бу ҳақда "Хоразм ҳақиқати” газетасининг 1996 йил 26-ноябр сонида, Хоразм телевидениясининг 1996 йил 29-декабрдаги филиалга бағишланган махсус кўрсатувида, "Фан” нашриётида чоп қилинган "Хоразм деҳқончилигининг илмий асослари” номли рисолада, "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1997 йил 1-сонида, ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритилган.

Ва шунингдек филиал ишчи-хизматчиларининг: "76 мабойнида бу ташкилотга 16 киши директорлик қилган бўлса, шулардан фақат И.Маткаримов, Р.Эшчонов, А.Хоразмийлар бу ерда ўзларига абадий ҳайкал қодирдилар”, деган қалб сўзлари А.Хоразмийнинг бу ердаги фаолиятига етарлича баҳо бўлаолади.

У "Боғот” совхозида директор бўлиб ишлаган 1989-1990 йилларда хўжалик пахта сотиш режасини мамлакатда биринчи бўлиб адо этди. Умумий даромад 5,6 млн сўмдан 7,4 млн сўмга ошди, рентабиллик 32,6 фоиздан 45 фоизгача кўтарилди. Хўжаликнинг муваффақиатлари ҳақидаги лавҳалар Москванинг "Время” ахборот программасида ҳам намойиш қилинди.
Унинг совхоздаги бунёдкорлик ишларининг исботи ўлароқ А.Хоразмий томонидан барпо қилинган бутун бошли маҳалла "Туркманлик” (Хоразмий) посёлкаси, деб унинг номи билан аталаётганининг ўзи унинг бу ерда ҳам ўзига абадий ҳайкал қолдиргани эмасми?!

Булар ҳақида 1989-1990 йиллардаги вилоят ва республика матбуотида берилган қатор материаллардан ташқари "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1991 йил 6-сонида "Боғотнинг дадил одимлари”, сарлавҳали мақола ҳам берилган эди.

"Ит ҳурар, карвон ўтар, дейди ҳалқимиз. Ҳалқимизнинг эски тузум иллатларидан тезроқ ҳалос бўлишига озгина бўлсада фойдам тегса бахтиёрман. Қолган гаплар ўткинчи”, дейди профессор Хоразмий”. (Истиқбос тугади).

4 – "А.Хоразмийнинг адабиётда ҳам қилган бирон арзирли иши йўқ. Ёзган нарсаларигада биров тушинмайди. Ўз мақолаларида ўзини А.Солженицин, деб атаган”, дейди муаллиф.
Бу қип-қизил бўҳтон. Менинг қаламимдан ёки тилимдан бундай сўзлар чиқмаган. Бу сўзларнинг муаллифи бошқалар. Бунинг устига мен ҳеч қачон шоир ёки ёзувчиликка даъво қилмаганман. Бу ҳақда эса матбуотда бир неча марта расман ёзганман.

Бироқ менинг шахсим, китобларим, фаолиятим ҳақида таниқли журналистлар, машҳур олим ва қалам соҳиблари ва шулар ичида О.Матчоновга ўхшаган битта-яримта ҳасадгўй бўҳтончилар томонидан 1970 йилларнинг охиридан шу бугунгача турли хил тил ва нашрларда: "Туман ортида қуёш бор”, "Хоразм фахри”, "Профессор Хоразмий (Ҳожи ота)нинг саҳовати”, "Отилмаган сопқон”, "Энциклопедист (устоз) олим – 60 ёшда”, "Ўзбекистон Солженицини ва унинг китоби ҳақида”, "Ислом ва тариқат йўлида”, "Профессор Хоразмийнинг ижодий йўли ёхуд адабий ижодга оқ йўл”, каби қатор мақолалар эълон қилинган.
Булардан лоақл биттасини ўқисада ҳар қандай ўқувчи О.Матчоновнинг нақадар тубан кетган бўҳтончи эканини билиб олади.

5 – "А.Хоразмий "Боғот” совхозига раҳбар бўлиб келган заҳоти масжиднинг мулкини дала шийпонларга тарқатиб юборди ва масжидни калладай қулф билан илиб ташлади”, деб ёзади иймонсиз бўҳтончи.

"Боғот” совхози мамлакатдаги энг катта хўжаликларидан бири бўлишига қарамай бу ерда мен келгунча (Компартия сиёсати боис) битта ҳам масжид бўлмаган. Яккаю-ягона қабристонга эса кириб бўлмасди. Жасадни қабристонга кўтариб кираётган одамланинг қоқилиб кетиб йиқилишлари натижасида неча марталаб жасад тобутдан ағнаб тушган.

Мен раҳбар бўлиб ишга тушганимнинг эртагасиёқ ишни қабристонни тартибга келтиришдан бошлаганман. Менинг муовинларимдан бўлмиш партком секретари ўзи хўжа наслига мансуб бўлсада: "Бу иш учун бизни партиядан ўчириб, қамаб юборади”, деб қўрққанидан қабристонга яқин йўламаган.

Кейинги йили менинг шахсий ташаббусим ва молиявий кўмагим (Москвич машинамни сотган пулим) асосида совхозда масжид қурилиши бошланган. О.Матчоновнинг чақуви асосида (О.Матчонов Нетяганинг каллабосар(сутинёр)ларидан бўлган) Обкомнинг иккинчи секретари Леонид Нетяганинг буйруғи билан масжид қурилиши тўхтатиб ташланди. Бироқ масжид қурилиши Хивадан мен олиб келган усталар ёрдамида кечаси (кечаси 11 дан 4 гача) чироқ ёқиб давом этдирилди.

Масжид қурилиши қисқа вақт ичида якунланди. Вилоят диний ташкилот раҳбарлари, Боғот районидаги барча имому-хўжалар ва совхоз аҳли иштирогида Жума куни катта Худойи қилиб масжидни очдик ва унга "Нуржон бобо масжиди”, деб ном қўйдик (Ҳалигача бу масжидни кўпчилик Хоразмий масжиди ҳам дейишади). Масжиднинг фаолияти Жума намозини ўқиш билан бошланди.

Эртагасиёқ Обком секретари Л.Нетяганинг кўрсатмаси ва иштирогида райкомнинг навбатдан ташқари бюроси бўлиб унда, "Ленинская комната” қуриш ўрнига масжид қурган совхоз директори (мен)нинг масаласи кўрилди. Аввало Худо, қолаверса менинг ҳимоямга отланган совхоз ҳалқининг важоҳати ва кундан кунга обрўси ошаётган "Бирлик” дан ҳайиққан компартия нафақат мени қамата олмади, ҳатто ишдан ҳам бўшата олмади (Лекин бир неча ойдан кейин "Юқори лавозимга ўтказиш” бахонасида бўшатишди мени).

Бу гап бутун вилоятга шов-шув бўлиб кетди. Чунки бундай ҳол вилоят тарихида биринчи марта содир бўлаётганди. Булар ҳақида китобларда ва турли хил нашрларда ҳам: "Нуржон бобо масжиди ҳақида” номли материаллар ёзилган эди. Булар тўғрисида бутун Хоразм аҳли каби ушбу бўҳтоннома муаллифи ҳам жуда яхши билади. Бироқ Расулиллоҳнинг: "Ҳар бир ҳаракат (иш), ниятга яраша бўлғусидар”, дегани асосида О.Матчоновнинг нияти (олган буюртмаси) бўҳтон қилишдан иборат.

6 – "А.Хоразмий ўз Ватани ва ҳалқига қарши мақолалар ёзади”, деб даъво қилади муаллиф. Айтингчи, жаноб О.Матчонов, мен ёзган қайси мақола Ватаним ва ҳалқимга қарши қаратилган?! Албатта жавоб бера олмайсиз. Чунки сизлар айтганнинг айнан акси. Мен ва менга ўхшаганлар Ватани ва ҳалқи мафаати йўлида ёзгани ва курашгани учун бадарға қилинган.
Коррупцияга ботган режимнинг адолатсиз сиёсати ва унинг сизларга ўхшаган бўҳтончи-маддоҳларининг кирдикорлари фош қилинади бизнинг мақолаларимизда. Эсларингизда бўлсин, коррупцияга ботган адолатсиз сиёсат Ватан эмас, сизларга ўхшаган бўҳтончи ғаламислар эса ҳалқ эмас! Барингиз ўткинчи, чиркин умрингизнинг охирги дамларини яшаяпсиз. Сизлардан кейин адолат ва озодлик келажак, иншаАллоҳ.

Ушбу мақоланинг бошида "Кейинроқ бўҳтоннома муаллифи ўз асл исми шарифини яшираётганининг сабабини айтаман”, дегандим. Ҳозир шуни очиқлайдиган мавруди келди.
Муаллиф бу мақолани 2000 йилда қишлоқ ҳаёти газетасида, ўзининг асл исми-шарифи билан эълон қилганди. Шундан кейин Хоразмда каттаю-кичик "Бўҳтончи аблаҳ”, деб унинг башарасига тупура бошлашган. Натижада анча вақтлар кўчагада, тўй-маъракагада чиқа олмай қолган.

"60 га яқинлашганда бунақа бўҳтонлар ёзиб ҳалқ лаънатига қолиш зарурмиди, сизга”, десалар: "Начора, хизматчилик (МХХнинг буюртмаси)”, деган экан. Яна башарасига тупирилиб ҳалқ лаънатига қолишдан қўрққанидан, бундан 10 олдинги мақоласини русчага ўгириб "Отаназар Матчонов”, деб имзо қўйган. Бошқа ном остида ҳақорату-бўҳтон ёзиш кўпчилик ғаламисларга хослигини ҳамма билади.

Ўзини режим сиёсатига мухолиф санайдиган "Ризобек” сайтида отнинг қашқасидай бўлиб қолган МХХ агентининг қип-қизил бўҳтондан иборат бу буюртма мақоласининг чоп қилинишини қандай тушинмоқ керак? Бу сайт МХХ билан ҳамкорлик қилар экан, деган фикр туғилмайдими?
Бу сайтда режимнинг кўзга кўринган мухолифлари, деб тан олинган М.Солиҳ, Б.Чориев кабиларгада бўҳтон қилинаётгани юқоридаги фикрни янада кучайтирмайдими?

"Ризобек” сайтида ҳатто "Озодлик” радиосигада тош отилаётганини ҳисобга олсак, бу сайт МХХнинг хориждаги норасмий сайтларидан бири экан, деган асосли хулосага келиш мумкин.
Бу сайт юритувчиси ҳақида: "Бу сайт эгаси бошқа сайт эгаларига ўхшаб бирон хорижий ташкилотдан расмий грант олмайди”, деганини ўқиб бу сайт норасмий грантни ким(МХХ)дан олишига тушингандай бўлдик.

Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳақимда бўҳтон ёзишга буюртма берадиганларга, О.Матчоновга ўхшаган бундай "шарафли” ишни бажарадиганларга ва "Ризобек” сайтига ўхшаган буюртма бўҳтонларни чоп қилиш эвазига кун кўрадиганларга айтмоқчиман:
Бундай асоссиз ва кулгили "фактлар” асосида бўҳтоннома ёзиб ҳаммага кулги бўлиб юрмай менинг ўзимга мурожат қилинглар. Менинг хато ва камчиликларим тўлиб-тошиб ётибди, мен уларни сизларга бераман. Шулар асосида ёзиб чоп қилсангизлар ҳеч ким бунақа раддия ёзиб сизларни шарманда қилмайди. Оладиган грантларингиз ҳам анча катта бўлади.

Буюк Британия. Манчестер.

www.yangidunyo.com

Категория: РАДДИЯЛАР | Просмотров: 1675 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz