Пятница, 24-05-03, 00:15

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 8 » Эркинлигини йўқотган инсонлигини йўқотади
10:03
Эркинлигини йўқотган инсонлигини йўқотади

Эркинлигини йўқотган инсон инсонлигини йўқотади


Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов билан суҳбат.

-Россиянинг Калининград шаҳрида 30 январда бўлган воқеалар сизнингча бизга нималарни англатади?

Абдужалил Бойматов: -2010 йилнинг 30 январида Россия Федерациясининг Калининград шаҳрида расмий манбаълар бўйича 7 минг киши иштирок этган норозилик намойиши бўлиб ўтди. (Намойиш иштирокчилари фикрича эса камида ўн минг киши иштирок этган). Бу намойишда жуда кўп иқтисодий талаблар қўйилиши билан бирга иккита жуда муҳим сиёсий талаб ҳам қўйилди;

1.Калининград минтақасининг Бош Губернатори Георгий Босс ва

2.Россия Бош Вазири Владимир Путин истеъфоси талаб қилинди.

(http://www.youtube.com/watch?v=8kZQaHbKVsQ&feature=related)

Бу намойишнинг икки жиҳати жуда муҳимдир. Биринчиси - охирги ўн йилликларда Россия Федерациясида кўп минг киши иштирок этган биринчи марта шундай намойиш ўтказишга эришилди. Иккинчи жиҳати - шу пайтгача норозилик намойишлари ўтказишга ҳаракат қилинганда, ҳар доим куч ишлатар тизимларнинг қаттиқ қаршилигига учраб, умуман ўтказилишга йўл қўйилмарди ёки жуда чегараланган ҳолатда намойиш ўтказиларди. Калининградда ҳукумат бунинг уддасидан чиқа олмади. Бу намойиш "Солидарность” ҳаракати томонидан ташкил қилинди. Бу "Польша”даги "Солидарность”дан (Раҳбари Лех Валенса) кескин фарқ қилади. Польшадаги "Солидарность” касаба уюшмаларининг номи эди. Россиядаги "Солидарность” (ҳозирги пайтда лидери Борис Немцовдир http://www.youtube.com/watch?v=y6Og_ZvwH9c&feature=player_embedded ) эса бир неча мухолифат партияларининг уюшмасидир. "Солидарность”да бошқарув усули коллегиал бошқарув усулидир. "Солидарность”нинг ташкил қилиниши, ундаги бошқарув усули ўзбек мухолифати учун ҳам ўрнак бўла олади.

-Бу воқеалар Ўзбекистонда қандай акс садо бериши мумкин?

А.Б.:-Калининграддаги воқеаларнинг Марказий Осиё ва шу жумладан Ўзбекистон учун ҳам аҳамияти жуда катта. СССР парчаланишдан олдин ҳам ҳалқ ҳаракатлари Шарқий Европада ташкил топганди. Шу ҳалқ ҳаракатларининг, фронтларнинг акс садоси сифатида Ўзбекистонда "Бирлик” ҳалқ ҳаракати ташкил топганди. 2003 йилда Грузияда, 2004 йилда Украинада, 2005 йилнинг мартида Қирғизистонда рангли инқилоблар, Ўзбекистонда эса 2005 йилнинг май ойида Андижон воқеалари бўлиб ўтди. Тарихий тажриба шуни кўрсатмоқдаки пост совет республикаларида бўлиб ўтган воқеалар Марказий Осиёда ҳам доим акс садо бериб келган.

Марказий Осиё раҳбарлари эркинлик, демократия шамолларини тўсишга қанчалик чиранмасин, Россия, Хитой Марказий Осиёнинг эркинлашишига, демократлашишига қаршилик кўрсатишига қарамасдан олдинги йигирма йиллар давомида Мўғулистон эркин, демократик мамлакатга, Қирғизистон қисман эркин, демократик мамлакатга, Тожикистонда ҳам кўп партиялик ва Тожикистон Ислом уйғониш партияси тузилишига , ҳаттоки Афғонистон (у ерда урушлар кетаётганига қарамасдан) ҳам Ўзбекистон ва Туркманистонга қараганда ҳозирги пайтда анча демократик бўлиб қолди. Ислом Каримов ўзининг шафқатсиз репрессив сиёсати билан ҳозиргача Марказий Осиёнинг жандарми вазифасини бажариб келаяпти.Каримов ўзининг жандармлигини Тожикистон ва Туркманистоннинг ички ишларига аралашиш орқали намоён қилди. Ўзбекистонда етти марта тинч намойишчиларни ўққа тутганлиги ҳам бунга мисол бўла олади. Қирғизистонда 2005 йилда бўлган воқеаларга эса аралашишга журъат қилолмади.

Охирги 20 йиллар давомида пост совет республиклари бозор иқтисодиётига ўтди. Бозор иқтисодиёти инсонларга нисбатан ўта шафқатсиздир. яъни маълум бир ҳовуч одамлар ўта бойиб кетади. бу одамларнинг бойиб кетиши кўп бошқа кишиларнинг қашшоқ бўлишига, уларнинг шафқатсиз эксплуатация қилинишига олиб келади. Шафқатсиз эксплуатация қилинишнинг, қашшоқланиб қолишнинг олдини олишнинг ёки юмшатишнинг чораси мамлакатда эркинлик, демократия бўлса фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконияти сақланиб қолади.
Ўзбекистон мухолифати 1989 йилда намойишлар эркинлигини тўла қўлга киритган эди. Бу намойишларни ўша пайтдаги Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби Ислом Каримов тўхтатиб қолиш салоҳиятига эга эмас эди. У намойишларни тўхтатиш учун айёрлик йўлига ўтиб, Муҳаммад Солиҳ бошчилик қилган "Бирлик”нинг бир қанотига кўча демократиясидан воз кечиб маданий формадаги парламент демократиясидан фойдаланишни таклиф этди. Муҳаммад Солиҳ билан биргаликдаги Марказий Кенгашнинг 14 аъзоси Каримов таклифини қандай оқибатларга олиб келишини билибми ё билмайми қабул қилишди. Бошқача айтганда улар намойиш ўтказиш эркинлигидан воз кечиб, ўз эркинликларини амалга алмаштиришди. Ўз эркинлигидан маҳрум бўлган одам ҳамма нарсасидан маҳрум бўлиб қолади. Бу билан мен мухолифат хатоларининг ҳаммасини Муҳаммад Солиҳга ағдаришдан йироқман. Муҳаммад Солиҳ ҳам, мухолифат ҳам, ҳалқ ҳам, қолаверса Ўзбекистонга қўшни мамлакатлар аҳолиси ҳам ҳали ҳанузгача бу хатоларнинг азобини мўл кўл тортишябди.

Ўша пайтда ўзбек мухолифати намойишлар эркинлигини қўлга киритиши билан Ўзбекистонда эркин, демократик жамият қуриш имкониятига тўла эга бўлган ҳолатда бу имкониятдан ўз ихтиёри билан тўла маҳрум бўлди. Мана ҳозир биз 10 минг, 50 минг кишилик намойишлар ўтказиш эркинлигини қўлга кирита олмаяпмиз. Шу эркинликни йўқотиш оқибатида мухолифат тинимсиз тазйиқларга дучор булди, қамалди, эркин фаолият юритишдан маҳрум бўлди. Ўзбек фермерлари ерларидан маҳрум бўлишди. Савдогарлар дўконларидан маҳрум бўлишди. Миллионлаб ўзбек фуқаролари меҳнат муҳожирларига айланишди. Эркинлигини йўқотган ўзбек фуқаролари ҳали ҳанузгача милиционерлар, МХХчилар, прокурорлар, судялар ва бошқа кўплаб амалдорларнинг зўравонликларидан, коррупциядан ва қашшоқликдан азоб чекмоқдалар.


-Ўзбек мухолифатида ҳам "Солидарность”га ўхшаб бир ҳаракат атрофида уюшиб ҳаракат қилиш имкони борми?

А.Б.:-Ўзбекистондаги мухолифатнинг вазияти Россиядаги мухолифатнинг вазиятидан кескин фарқ қилади. Россия мухолифатининг раҳбарияти мамлакат ичида фаолият юритаяпти. Бундан ташқари Россия Европага яқин бўлгани учун Европанинг эркинлик ва демократия шамоллари уфуриб туради. Россияда демократик мухолифатни молиявий қўллаб - қувватловчи ўрта синф шаклланган. (Европадагидек кучли бўлмаса ҳам). Ўзбекистон мухолифатининг раҳбарияти эса асосан хорижда фаолият кўрсатаяпти. Ўзбек мухолифатини молиявий қўллаб - қувватловчи ўрта синф деярли шаклланмаган. Бошқача айтганда жамият томонидан ўзбек мухолифатини қўллаб -қувватлаш жуда заиф. Ўзбек мухолифати ҳам Россия Федерациясидаги "Солидарность” каби коллегиал бошқарув услубига эга бўлган ҳаракат тузиши мумкин.

Бунинг учун ҳамма имкониятлар бор…

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

www.yangidunyo.com

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1495 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz