Пятница, 24-05-03, 00:42

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 9 » Зўравон миршаблар текширувдан ўтади
10:17
Зўравон миршаблар текширувдан ўтади

Зўравон миршаблар текширувдан ўтади

09.02.2010 Меҳрибон

Тошкентдаги тергов изоляторида ўндан ошиқ милиционер томонидан зўрланган сурхондарёлик Райҳон Соатова боласининг отаси кимлигини аниқлаш юзасидан ДНК анализи бўйича экспертиза ўтказиладиган бўлди.

Бу ҳақда Озодликка Райҳоннинг акаси Абдусамад Соатов маълум қилди.

- Менга Мирзо Улуғбек туман прокурутура терговчилари айтишди. Улар: "20 кун ичида ҳаммаси ҳал бўлади, биз боланинг отаси кимлигини аниқлаш учун гумондор одамлардан қон намунаси олдик”, дейишди. Гумондор одамлар деганда ўша куни опа-сингилларимни қўлга олишда иштирок этган Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар бўлими ходимлари, яъни 12 милиционер ва май ойида синглим соткасидан телефон қилган шахсларни назарда тутишаяпти. "Ўшалардан қон намунаси олдик, 20 кун ичида аниқлаб берамиз”, дейишди.
Бу жараён учун ҳам вақт керак экан. Ҳадича Сулаймонова номидаги суд-экспертиза бошқармасида текширилар экан, дейди Абдусамад Соатов.

Тергов давомида зўрланган опа-сингил Соатовалар воқеасини кузатиб келаётган "Эзгулик” жамияти ҳам "Тошкент шаҳар прокуратураси терговчиси Азиз Рустамбоев маҳкума ва жинсий зўровонликда айбланаётган гумондорлардан қон олиниб, ДНК анализи учун махсус экспертизага юборилганини таъкидлади”, дея хабар қилади.

Опа-сингил Соатовалар 2009 йилнинг 9 майида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Миршаблар томонидан зўрлангани айтилаётган опа-сингилларнинг ўртанчаси Райҳон Соатова акасига уни Мирзо Улуғбек туман ички ишлар бўлимида 12 киши номусига тажовуз қилгани ҳақида гапириб берган.

Аввал хабар қилганимиздек, Райҳоннинг қизи ўтган йилнинг 17 декабр куни муддатидан аввал 29 ҳафталик пайтида туғилди.

Агар ҳисоб-китоб қилинса, Райҳоннинг ҳибсга олинганидан кейин ҳомиладор бўлгани маълум бўлади.

Абдусамад Соатовнинг Озодликка маълум қилишича, у Ўзбекистон адлия идорасидан синглиси Райҳонни тергов давомида зўрлаган милиция ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида расмий билдиришнома олган.

Абдусамадга кўра, ушбу билдиришномада Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар бўлими тезкор-қидирув бўлимининг бир гуруҳ ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) бўйича жиноий иш очилиб¸ тергов-суриштирув ишлари бошлангани ҳақида ёзилган.


Сурхондарёлик уч опа-сингил Наргиза, Райҳон ва Хосият Соатовалар Тошкентда аввалига безориликда айбланган¸ кўп ўтмай эса босқинчига чиқарилган ва маҳкамага тортилган эди.

Суд ҳукмига мувофиқ, Райҳон Соатова 7 йилу икки ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Унинг опаси Наргиза ҳам Зангиота туман аёллар колониясида жазо муддатини ўтаяпти. Кичик синглиси Хосият эса суд ҳукмига кўра айбдор деб топилиб, 6 йилу икки ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Лекин суд ушбу ҳукмни шартли жазо билан алмаштириб, Хосиятни озод қилган.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.

http://www.ozodlik.org/content/article/1952480.html
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1372 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz