Четверг, 24-05-02, 15:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 9 » Раъно Ҳабибнинг ҳиндча севги ҳикояси
11:05
Раъно Ҳабибнинг ҳиндча севги ҳикояси

Раъно Ҳабибнинг ҳиндча севги ҳикояси

Ҳинд йигити ва ўзбек қизи ўртасидаги муҳаббат Ҳиндистон ва СССР ўртасидаги темир тўсиқларни енга олди.

05.02.2010 Абдулла Искандар

Бугунги қаҳрамонимизнинг севги ҳикояси ўтган асрнинг 50-йилларида бутун Ўзбекистонда муҳокама бўлган эди.Тошкентда туғилиб рассом бўлишни истаган Раъно Исматовага Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирининг ўғли ошиқу беқарор бўлиб қолди.

Бу муҳаббат ўти ўша пайтдаги совет иттифоқини ўраб турган темир дарвозани оча олди.

Шу тариқа Раъно Исматова Раъно Ҳабибга айланди.

Севгига содиқлик¸ садоқатга ҳамрозлик ҳикоясининг қаҳрамони Раъно Ҳабиб ҳозир АҚШда яшайди.


Бу ишқнинг тарихи менинг қалбимда

Раъно Ҳабиб ҳозир ўтмишга айланган севги ҳикоясини уммон ортида нафақахўр мақомида осойишта ўтириб ҳикоя қилди.

Телефон гўшагининг у томонида Раъно опа¸ бу томонида эса биз. Ўртамизда курраи замин. Шоир айтмоқчи¸ ўртамизда биргина олма.

Раъно опа айтаëтган воқеалар 1959 йили Совет Ўзбекистонида кечди.

Раъно Ҳабиб: Менинг Мушарраф Зайниддинова деган дўстим бор эди. У болалар учун кичик шеърлар¸ ҳикоялар ëзиб юрар эди. Бир қанча вақт радиода ҳам ишлаган. У вақтда радиода Марва Жалолиддинова ҳам ишлар эди. Баъзида унинг олдига Мушарраф билан бориб турардик. Бир кун Мушарраф "Раъно¸ радиога бир ҳиндистонлик келибди. Шундай келишган¸ гўзал йигит. Мен ўша билан танишмоқчиман” деди. Мен "Жуда яхши. Таниш” дедим. "Бир баҳона қилайлик. Сен ҳиндистонликнинг расмини ишлайман деб айтгин. Кейин бирга борамиз” деди. У билан кўришиб "Менинг бир дўстим бор. Сизнинг расмингизни ишламоқчи” дебди. У ëш йигит ҳам қизиқиб¸ бўлади¸ деб дарров розилик берган. Шунақа қилиб танишганмиз. Марва Жалолиддинова қолиб кетиб у киши менга турмушга чиқишни таклиф қилганлар. Шу билан турмуш қурдик.

Бу ëғи жуда қизиқарли. Менга виза беришмаган. Биз Эски шаҳарда ЗАГСдан ўтганмиз. У пайтда ЗАГСдан ўтмасак¸ никоҳ ўқимас эдику. Биз тўйдан олдин эски шаҳарда ЗАГСдан ўтдик. У ерда бир ўзбек аëли ишлар экан. У аëл менинг паспортимга эримнинг¸ эримнинг паспортига менинг исм-фамилияларимни ëзиб¸ бизларни қонуний никоҳдан ўтди¸ деб печат босиб берган. Агар ўша бўлмаса¸ СССРдан чиқа олмас эдим. Биз икки йилча Ҳиндистонга виза олишга ҳаракат қилдик. Ҳеч бўлмади. Менинг хўжайиним Ҳиндистонга кетди. Менинг қайнотам у пайтда Ташқи ишлар вазири эди. Менинг қайнотам Жавоҳарлал Неруга мурожаат қилган¸ СССР ташқи ишлар вазирлигига хат ëзган. Яна Жавоҳарлал Неру ҳам "Бизнинг келинимизга тезда виза беринглар илтимос” деб хат ëзган. Кейин бирданига кимлардир келишди ва "Бориб виза олинг” дейишди. Кейин виза олдим ва Ҳиндистонга келдим.

Озодлик: Ота-она¸ қариндош-уруғ қандай қаради бунга?

- Ўўў¸ ҳамма¸ билсангиз бутун Ўзбекистон қарши эди. Қўни-қўшнилар¸ маҳалладагилар¸ институтда ҳамма "Ҳиндистонликка чиқма” дейишарди. Ҳаттоки кўчада кетаëтганимда менга сўккан одамлар ҳам бор. Қўпол бўлса ҳам айтаяпман. Худо раҳмат қилсин менинг хўжайиним жуда яхши одам эди. Тўртта бола кўрдик. Ҳозир болаларимнинг ҳаммаси етишиб¸ ўқиб¸ турмушга чиқишди¸ уйланишди. Яхши яшашаяпти. Невараларим бор¸ Худога шукур. Ҳаммаси бир-биридан яхши¸ дейди Раъно Ҳабиб.

Етар минг бир кеча эртаги
Тонг сирларин бил
вақтинг бўлди


Раъно Ҳабиб Ҳиндистонга келин бўлиб тушди. Мусулмон оиласи бўлса ҳам урф-одат¸ ҳиду тароват бошқача.

Раъно Ҳабиб: Жуда қийин бўлди. Чунки мен бутунлай тилни билмас эдим. Фақат ассалому алайкумни билар эдим. Энди бу мусулмон оиласи бўлгани учун бир хилку. Менинг хўжайиним Ҳиндистон мусулмонларидан эди. Секин-секин ўрганиб Ҳиндистонни ëқтира бошладим. Иккинчи ватаним бўлиб қолди.

Озодлик: Ҳиндистоннинг қайси шаҳрида яшагансизлар?

Раъно Ҳабиб: Деҳлида яшаганмиз. Қайнотам Ташқи ишлар вазири бўлганлигини айтдимку. Ундан кейин умрларининг охиригача парламент аъзоси бўлганлар.

Озодлик: Исмлари ким?

- Доктор Сайëд Маҳмуд. У эски Конгресс аъзоларидан. 20 йилча Ҳиндистон миллий конгрессининг бош секретари бўлганлар. Неру билан бирга Кембрижда ўқишган¸ дейди Раъно Ҳабиб.

Кейин Раъно Ҳабиб ўзбек тилидан дарс бера бошлади. Бу эса янги илгаридан кутилмаган журналистик маслак йўлидаги биринчи қадам бўлди.

Раъно Ҳабиб: Мен Ҳиндистонда Жавоҳарлал Неру университетида ўзбек тилидан дарс берганман. Чунки у ерда ҳар хил тилларнинг бўлимини очган. Деҳлида ўзбеклардан бирорта одам йўқ бўлгани учун мени таклиф қилишган. Мен "Ўзбек тилини ўрганишса¸ ëмон эмас” деб рози бўлдим. Студентлар кам бўларди. Иккита-учта¸ жуда кўп бўлса тўртта бўларди. Ҳаттоки бир йили студент бўлмаган ҳам. 10 йилча ўша ерда дарс бердим. Кейин мени Озодлик радиосига мақола ëзишга таклиф қилишди. Мақола ëзиб турардим. Бир марта яна Германияга радиога чақиришди. У ерда уч ой ишладим. Менинг овозим¸ ëзганларим маъқул келди шекилли.

Озодлик: Нечанчи йилда?

Раъно Ҳабиб: Эсимда йўқ. Энди йилларни ўйлаб-ўйлаб гапириш керак. Кейин тўсатдан менинг хўжайиним юрак инфарктидан вафот этиб қолдилар. Шундан кейин мен болаларимни олиб Америкага келдим. Менда у пайтда иқомат ҳуқуқи йўқ эди. Лекин ариза берилган эди. Шунинг учун Америкага келдим. Америкада анча вақт Озодлик радиосининг Вашингтон бўлимида ишладим. Кейин улар мени Германияга чақира бошлашди. Мен энди Америкада уч-тўрт йил яшаб Вашингтонга ўрганиб қолган эдик. Болаларим ҳам ëш эди. Ҳали турмушга чиқмаган¸ уйланмаган эди. Уларни ташлаб кетиш ҳам¸ бири мактабда¸ бири университетда ўқиëтгани учун олиб кетиш ҳам қийин эди. Кейин мен "Америка овози"га ариза бердим. У ерга олишди. У ерда 15 йилча ишладим. Кейин пенсияга чиқдим. Шунақа қилиб юрибман.

Озодлик: Мана сизнинг тақдирингизда шунча йиллик давр экс этибди.

Раъно Ҳабиб: Ëшлик¸ талабалик даврим Ўзбекистонда ўтди. Кейин Ҳиндистонда 20 йилча яшадим. Ундан кейин мана Америкада яшаяпман. Уч хил ҳаëтни кўрдим. Ҳеч қайси бир-бирига ўхшамайди. Бутунлай бошқа. Барибир мен болалик вақтларимни эслаб тураман. Болаларимга гапирсам¸ улар бу ерда ўсган¸ бошқа маданиятни кўрган¸ унча тушунишмайди. Менинг болалик вақтим Кўктеракда ўтган. Келес борку. Ҳаттоки ариқларни эслайман. Билқиллаб турган тупроқлар бўларди. У ерлар ҳозир асфалт бўлган бўлса керак. У пайтда асфалт деган нарса йўқ эди. Баҳорда балчиқ бўларди¸ қишда музлаб қотиб қоларди¸ ëзда эса тупроқ бўларди.

Озодлик: Рассомликка ўқиб юрган пайтингизда¸ бир кун келиб халқаро журналист бўламан деб ўйлаганмидингиз?

- Ҳеч ўйламаганман. Хаëлимга ҳам келмаган. Мен чет элга бориб яшашни тасаввур ҳам қилмаганман. Менинг устозларим "Раъно Исматова жуда катта рассом бўлади” деб жуда катта умидда эди. Уларнинг умиди анча юзага чиқмади¸ дейди Раъно Ҳабиб.

Совет Ўзбекистонидан мустақил Ҳиндистонга  келин бўлиб тушган илк ўзбек Раъно Ҳабиб билан суҳбатлашдик. Раъно Ҳабибнинг рассомлигига эса бошқа ҳикоямизда тўхталамиз.

Ўртамизда биргина олма
Ярми қизил ярми оч яшил
У соғинчнинг рамзидир асл


Дастур давомида келтирилган шеърий мисралар Омон Матжонга оид.
Категория: ЭШИТТИРИШЛАР | Просмотров: 2296 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz