Пятница, 24-05-03, 00:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 10 » Баҳоийлар пешвоси Ўзбекистондан бадарға қилинди
09:00
Баҳоийлар пешвоси Ўзбекистондан бадарға қилинди

Баҳоийлар пешвоси Ўзбекистондан бадарға қилинди

Баҳоия оқими вакиллари 2008 йилда мазкур оқимга асос солинган Эронни ҳам тарк этишга мажбур бўлгандилар.

Ҳасанжон 10.02.2010

"Ўзбекистон баҳоийлари” диний ташкилот раҳбари Тоҳирий Сепехер Ўзбекистондан чиқариб юборилди. Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, бунга Британия фуқароси Тоҳирий Ўзбекистон қонунчилигига зид ҳаракатларни содир этган.

Ўзбекистон ахборот воситалари маълумотига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, 1959 йилда Эронда туғилган ва кейинчалик Британия фуқаролигини олган Тоҳирий Сепехер Баҳоийлик ҳаракатини тарғиб қилиш мақсадида 1990 йилда Ўзбекистонга келган.

Мамлакатда бўлишини қонунийлаштириш учун Тоҳирий Ўзбекистон фуқаросига уйланган. У Тошкент шаҳридаги "Карьера” марказида инглиз тилидан дарс берган. Айни пайтда маҳаллий фуқаролар орасида ўз диний қарашларини тарғиб қилиб келган.

Тоҳирий ўз миссионерлик фаолиятини Қозоғистон фуқароси Тимур Чекпарбаев билан бирга амалга оширган. Улар Самарқанд, Бухоро, Навоий, Жиззах, Ангрен, Тошкент шаҳарларида Баҳоийлик ҳаракатининг тўққизта бўлимини очган.

Тоҳирий Сепехер ўз фаолиятини кенгайтириш ва Баҳоийлик ҳаракати тарафдорларини кўпайтириш мақсадида 2009 йилнинг феврал - март ойларида Тошкентдаги хонадонларда бир нечта ноқонуний йиғилиш ўтказган.

Шу боис, Маъмурий жавобгарлик кодексига мувофиқ, Тоҳирий Сепехер жазога тортилиб, 2009 йил охирида Ўзбекистон ҳудудида унинг фаолияти тўхтатилган ва мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳозир Ўзбекистонда исломий бўлмаган 14 та конфессия фаолият олиб бормоқда.

Дин эркинлиги масалалари билан шуғулланувчи Британиядаги Форум 18 ташкилоти вакили Феликс Корли фикрича, Ўзбекистон ҳукумати нафақат баҳоийлик ҳаракати балки барча дин вакиллари фаолиятини қаттиқ назорат қилиб келмоқда. Ваҳоланки, мамлакатда қонуний яшаётган ҳар қандай хорижлик диний фаолият олиб бориш ҳуқуқига эга:

- Ўзбекистонда барча диний фаолият қаттиқ назорат қилинади. Ҳукумат, айниқса, бундай фаолиятга хорижликлар аралашишини истамайди. Бундай муносабатнинг қонунийлигига шабҳамиз бор, чунки Тоҳирий Тошкентда яшаб, ишлаб келган. Агар хорижлик бир давлатда қонуний равишда яшаса, у ўзи танлаган жамоанинг диний фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга, дейди Форум 18 вакили.

Феликс Корлига кўра, агар Ўзбекистон демократик давлат бўлганида, ҳар қандай диний гуруҳ вакиллари эркин фаолият олиб бориш имкониятида эга бўларди.

- Агар Ўзбекистон қонунлар ва инсон ҳуқуқлари, фундаментал ҳуқуқлар ҳурмат қилинадиган демократик давлат бўлганида мамлакатда яшайдиган ҳар бир инсон бирдек диний эркинликка, жумладан диний фаолиятда иштирок этиш, ибодат жойларига бориш, ҳар қандай диний адабиётларга эга бўлиш, бошқалар билан ўз дини ҳақида сўзлашиш имкониятига эга бўларди. Мамлакатда қонуний яшаётган хорижликлар маҳаллий кишилар билан бир хил ҳуқуққа эга бўлиши керак, деди Форум 18 ташкилоти вакили Феликс Корли.

Эслатиш жоизки, Баҳоия оқими 19-аср ўрталарида Эронда бобийлар ҳаракатининг давоми тариқасида вужудга келган диний мазҳабчилик ҳаракатидир. Унинг асосчиси Баҳоулло исмли киши бўлиб, унинг тарафдорлари баҳоийлардир. Совет мутахассислари баҳоийликни "космополитанизмга айланган диний ва ижтимоий-сиёсий оқим" деб баҳолаб келганлар.

Ўзбекистонлик таниқли диний уламо Обидхон қори Назаров Баҳоийлик ҳаракатининг Ислом динига ҳеч қандай алоқаси йўқ эканини айтади.

- Баҳоийликнинг Исломга алоқаси йўқ. Бу инсонлар мусулмонлар авлодидан бўлса ҳам шиа мусулмонларидан пайдо бўлган ҳаракат. Улар Оллоҳдан ваҳий келади, деган даъвони қилганлар. Уларнинг асосчиси худди Муҳаммад пайғамбарнинг давомчиси. Унга янги ваҳийлар келди. Оллоҳнинг ваҳийи ҳали тугамаган¸ пайғамбарлик тугамаган¸ яна давом этиши мумкин¸ деган куфрона даъвони қилганликлари учун "Исломдан ташқари" деб эълон қилинган, дейди таниқли ўзбек уламоси Обидхон Қори Назаров.

http://www.ozodlik.org/content/article/1953261.html
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1198 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz