Четверг, 24-05-02, 19:53

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 10 » Болани мактабга юбормай уйда ўқитса бўладими?
12:12
Болани мактабга юбормай уйда ўқитса бўладими?

Болани мактабга юбормай уйда ўқитса бўладими?

Савол: Биз ғарб мамлакатларидан бирида яшаймиз. Ён-атрофимизда мусулмонлар мактаби бўлмаганлиги учун қизимизни уйда ўқитишга қарор қилдик. Яъни ҳам исломий дарслар, ҳам мактаб программасини. Баъзи бир сайтларда мусулмон болани кофирлар ёки бидъат мактабларига жўнатиш мумкин эмас, дейилганини ўқидик. Лекин айтишимиз лозимки, болани уйда ўқитишга қарор қилинса, таълим вазирлигига хабар берилади ва улар уйга келиб текшириб туришади. Шу ишимиз тўғрими?

Фотима.

Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

عن أنس بن مالك قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم طلب العلم فريضة على كل مسلم.

(رواه ابن ماجة .تحقيق الألباني: صحيح)

"Илм излаш ҳар бир мусулмоннинг зиммасида фарздир”. (Ибн Можа, Албоний, саҳиҳ).

Маълумки, илм икки хил турда бўлади: шаръий ва дунёвий. Ҳадисда айтилган илм аввало исломий билимларга тегишли. Шу билан бир қаторда инсон ҳаёт давомида муҳтож бўладиган дунёвий илмларни ўрганиш ҳам вожиб саналади.

Мусулмон одам Аллоҳга иймон келтириши, Унинг динини билиши, якка Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиши фарз экан, бу айтилган нарсаларнинг илмини эгаллаши фарзи айндир. Фарзи айн ҳар бир одам шахсан ўзи бажариши шарт бўлган, унинг ўрнига бошқа одам адо эта олмайдиган иш.

Одатда мактаб программасида ўқитиладиган фанлар ҳар бир боланинг ўз замонаси талабларига жавоб бера оладиган тарзда ўсиб-ривожланиши, жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топиб олиши, келажакда халққа фойда келтира оладиган инсон бўлиб етишиши учун мўлжаллаб танланган бўлади. Мактаб программасини бажармаган бола ўз тенгдошларига нисбатан қолоқроқ бўлиб қолиши ва ҳаёт йўлида кўп қийинчиликларга дуч келишидан хавотир билдирилади. Шунга кўра сизлар қизингизни уйда ўқитишга рухсат олган экансиз, уни мактабда ўқийдиган болалар билан баробар билимли бўлиши йўлида қунт билан меҳнат қилишингизга тўғри келади. 

Энди исломий бўлмаган мактабларга келсак, агар бу мактабларнинг программаси Исломга зид келмаса, зарарли ғояларга ихтисослашган бўлмаса, мусулмонлар бу каби жойларда ўз фарзандларини ўқитишлари жоиз. Болага диний таълим бериш қандай фарз бўлса, унга ҳаёт давомида муҳтож бўладиган дунёвий илмларни ўргатиш, шунга шароит яратиб бериш ҳам ота-онанинг асосий вазифаларидан саналади.

Агар сизлар яшаётган давлатда болани мактабга юбормасдан хусусий равишда ўқитиш қонунда кўрсатилган бўлиб, уйда мактаб программасини бажаришга шароит бўлса, бу имкониятдан фойдаланишингиз мумкин. Ислом билимларини ўргатиш эса жуда кўп мамлакатларда исломий мактабларнинг камлиги боис асосан хусусий тарзда бўлиши ҳаммага маълум.

Аллоҳ барча мусулмонларнинг фарзандларини ҳам исломий, ҳам дунёвий билимларнинг билимдонлари бўлиб етишишларини муяссар этсин.


http://www.islomovozi.com/?p=596

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1299 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz