Нурали Кўлобов Янгиобод махалла оқсоқоли
Мингбой Турсунов билан курашмоқда.
Чироқчи тумани ЎИҲЖ аьзоси Нурали Кўлобовнинг хабар беришича, адолат қарор топиши учун ҳали-ҳануз Янгиобод махалла оқсоқоли Мингбой Турсунов билан кураш олиб бормоқда. Эслатиб ўтишимиз жоизки, 2009 йил тахминан март ойида, Қашқадарё вилоят МХХ бошкармасига, ЎИҲЖ аьзоси Нурали Кўлобов устидан шикоят аризаси билан мурожаат қилинган ва шикоятчининг номи маьлум вақтгача сир тутилганди. ҳозирга келиб шикоятчи махалла оқсоқоли Мингбой Турсунов томонидан ёзилгани маьлум бўлган, аммо оқсоқол тўрт ҳил имзо қўяр экан -дейди ЎИҲЖ аьзоси Нурали Кўлобов.
ЎИҲЖ аьзоси Нурали Кўлобов махалла аҳолиси ўртасида анча-мунча обрў олиб бўлган шахс сифатида кўзга кўриниб улгурган.
Нурали Кўлобов ҳалкнинг дардига бефарқ қарамаганлиги боис махалла оқсоқоли ва хукуматга ёмон кўриниши бу табиий ҳолат деб изоҳласак бўлади. Махалла оқсоқоли ўз ҳохишича ёзмаган,бу «тепанинг»буйруғи билан ёзилган бўлиши ҳам мумкин деган тахминлар ҳам йўқ эмас.
-Нима бўлган тақдирда ҳам 2010 йил 29 январ куни, яна бир бор юқори инстанцияларга, яьни Республика бош прокурорига, вилоят прокуратурасига ва Чироқчи туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилдим,адолат қарор топиши керакку-дейди Нурали Кўлобов.
ЎИҲЖ аьзоси Нурали Кўлобовга кўра,махалла оқсоқолига нисбатан фактлар тўпланган, буни кези келганда исботлаб ҳам берилади. аммо қачон деган савол туғилади?
Бунга жавобни эса, тегишли инстанциялар ва бу ишни олиб бораётган
терговчи Мардон Маматовнинг тергов жараёни давомида билинса ажаб эмас.
7-февраль, 2010- йил.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими.
|