Пятница, 24-05-03, 01:00

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 12 » Ўзбек журналистлари озодлиги мақсадидаги петиция
01:04
Ўзбек журналистлари озодлиги мақсадидаги петиция
Ўзбек журналистлари озодлиги мақсадидаги петиция
 
Бир гуруҳ журналистлар халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистон ҳукуматига мустақил матбуотга нисбатан тазйиқларни тўхтатиши йўлида босим ўтказишга даъват қилувчи петиция билан чиқмоқдалар.

Петиция муаллифлари хорижда истиқомат қилиб фаолият юритаётган ўзбекистонлик журналистлардир.

Ўзбекистондаги қамалган журналистлар озодлиги учун мурожаатнома Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Матбуот эркинлиги бўйича вакили Миклош Харашти, Оврўпо Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морел, Америка Қўшма Штатларининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус элчиси Ричард Холбрук ва АҚШ Давлат департаменти мулозими Ролф Тиманс номларига битилган.

"Биз сиздан ўз ҳамкасбларимизни - мустақил бўлганлари ҳамда сўз эркинлигига содиқлиги туфайли ҳибсга олинган Ўзбекистон ичкарисидаги журналистлар озодлигини таъминлашда ёрдам беришингизни сўраймиз", дейилади мурожаатда.

Петиция ташаббускорларидан бири Шоҳида Ёқубнинг айтишича, бир йил мобайнида - ўтган 2009 йилда Ўзбекистонда саккиз журналист озодликдан маҳрум этилган.

"Илгари мамлакатда бунчалик кўп журналист озодликдан маҳрум этилмаган. Бу Ўзбекистонда сўз эркинлиги аҳволи қанчалик ёмонлашаётганининг яққол далили", дейди Шоҳида Ёқуб.

Мурожаатномада ҳозир Ўзбекистон қамоқхоналарида ўн тўрт журналист тутқунликда ушланаётгани айтилган.

Петицияда охирги йилларда турли айбловлар билан қамоққа ташланган Дилмурод Сайид¸ Солижон Абрураҳмонов, Жамшид Каримов, Ортиқали Номозов, Ғайрат Михлибоев, 1999 йил Тошкент портлашларига алоқадорлик билан ҳибсда ушланаётган "Эрк" рўзномаси ижодкорлари Муҳаммад Бекжон, Юсуф Рўзимуродов, 2009 йилда "Нурчилик" диний оқимига алоқадорликда айбдор деб топилиб қамалган "Ирмоқ" ойномаси журналистлари Равшанбек Вафоев, Абдулазиз Дадахонов, Ботирбек Эшқўзиев, Баҳром Иброҳимов, Даврон Қобиловлар тилга олинган.

"Уларнинг жиноий ишларида айблари исботланмаган, маҳкама жараёнлари жуда кўп хатолар билан ўтган ва маҳкамаларда ҳам қўйилган айблар исботи топилмаган", дейди Шоҳида Ёқуб.

Мурожаатда Ўзбекистондаги сўз эркинлигига қарши кампаниянинг сўнгги қурбони сифатида таниқли фотограф ва кинотасвирчи Умид Аҳмедова номи тилга олинади.

Петицияда спорт шарҳловчиси ва ўзининг диний-маърифий эшиттиришлари билан танилган Хайрулло Ҳамидовнинг ноқонуний диний ташкилотга аъзоликда айблашаётгани, мустақил журналистларнинг Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўз фаолиятлари борасида сўроққа тутилганлари хабар қилинган.

Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1206 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz