Четверг, 24-05-02, 18:00

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 12 » Муҳокамада "Роғун” ГЭСи
10:19
Муҳокамада "Роғун” ГЭСи
Муҳокамада "Роғун” ГЭСи
"Бирлик” партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун томонидан бугун тарқатилган баёнотда Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСининг келажакда минтақага, жумладан Ўзбекистонга хавф солиши мумкинлиги борасида хавотир билдирилган. Ушбу баёнот бугунннинг ўзида оммавий ахбарот воситаларида кенг муҳокама қилина бошлади. Биз шу муносабат билан ўзбек мухолифати фаоллари ва инсон ҳақлари ҳимоячиларига бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

1. Сизнингча, Роғун ГЭСи ҳақиқатдан келажакда минатақага хавф солиши мумкинми?
2. Роғун масаласида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида кучайиб бораётган низода ким айбдор деб ўйлайсиз?
3. Сизнингча бу муаммони қандай йўллар билан ҳал қилса бўлади?
4. Роғун ГЭСи қурилишида Россия ва АҚШ тутган мавқеъдан қай бири сизнингча муҳим?

Бу саволимизга дастлаб Ҳуқуқ ҳимоячилари Халқаро Ташкилоти раҳбари Муҳиддин Қурбоновдан шундай қисқача жавоб олдик.

-Ўрта осиёда бирликни йўқлигига Каримов айбдор. У Туркманистонни хам Тожикистонни ҳам ички ишларига бурнини суққан шахс.
Ҳар бир давлат ўз ҳудудида хоҳлаган ишини қилишга ҳақли деб ҳисоблайман. Мана Қозоғистон Оролни бир қисмини сувга тўлдиряпди…

****

Саволларимизга бошқа мухолифат вакиллари жавобларини навбати билан эълон қиламиз.

Қуйида айни мавзуда бугун эълон қилинган мақолалар билан танишинг.

****

"Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят Роғун ГЭСи масаласини Европарламент ва ЕИ элчилари ҳузурида кўтаради

Шу йилнинг 22-27 февраль кунлари Европарламент ва ЕИнинг бир қанча давлатларида учрашувларда бўладиган "Бирлик” Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят Роғун ГЭСи масаласини ҳам кўтаришини таъкидлади. Сафдоши, "Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун томонидан эълон иқлинган баёнотнинг нечоғли долзарб эканини таъкидлаган Васила Иноят бу борада партия раҳбариятидан топшириқ олганини айтди, дейди мухбиримиз.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСини қуриши баҳонасида минтақадаги вазиятга нисбатан хавф солмоқда. Бу борада Ўзбекистон томонининг кўрсатаётган эътирозлари қабул қилинмаяпти.

http://harakat.net/el_news.php?id=4722

****

Ўзбек мухолифати ва Роғун: ҳа ëки йўқ?

Президент Раҳмон Роғун қурилишини тожиклар учун жанг майдони дея атади.
10.02.2010
Сарвар Усмон

Душанбенинг Роғун ГЭСи қуриш режасидан қайтмаëтгани борган сари расмий Тошкентнинг кескинроқ қаршилигига учрамоқда. Афтидан бу лойиҳага эътироз¸ Ўзбекистон ҳукумати ва у ўзига душман деб биладиган мухолифатчиларни бирлаштириши мумкин.
- Тожикистон раҳбариятининг учинчи мамлакатлар қўллаб-қувватловига яшириниб жафокаш Тожикистон халқининг энергетик мустақилликка эришиш зарурати тўғрисидаги шиорлари яқин келажакда Марказий Осиё минтақасидаги барча халқларнинг азоб-уқубатларга дучор бўлишига сабаб бўлади, дейилади Ўзбекистон Бирлик халқ ҳаракати партияси раиси ўринбосари Пўлат Охунов 10 феврал куни тарқатган баёнотда.

Жаноб Охуновнинг Озодлик радиосига билдиришича, бирликчиларни Роғун ГЭСи қурилиши ташвишга солмоқда.

Демак, шу пайтгача икки қўшни давлат ҳукуматлари орасидаги баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган ГЭС масаласига Ўзбекистоннинг сиёсий мухолифати ҳам аралаша бошлади.

Хўш, Ўзбекистон ҳукумати тан олмай келаётган бошқа партияларнинг бу масаладаги позицияси қандай?

Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан Ўзбекистон ҳукумати тан олмай келаётган партияларни якдил деб бўлмайди.

Ўтказганимиз суҳбатлардан мана шундай хулосага келдик.

Ўзбекистон Эрк демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов ўз позициясини лўнда изҳор қилди.

- Мен Роғун ГЭСи қурилиши тарафдори эмасман¸ деди Отаназар Орипов.

Ўзбекистон ҳукумати тан олмай келаётган партиялардан яна бири "Озод деҳқонлар” партиясидир. Унинг бош котиби Нигора Ҳидоятова Роғун ГЭСи қурилишига қарши эмас.

- Биз, албатта, бу масалада ҳукуматимиз позициясини қувватламаймиз. Чунки Роғун ГЭСи қурилиши Тожикистоннинг ички ишидир¸ деди Нигора Ҳидоятова.

Ўзбекистон Аграрийлар ва тадбиркорлар партияси ҳукумат тан олмай келаётган партиялардан тўртинчисидир. Унинг раиси Марат Зоҳидовдан мана бу гапни эшитдик.

- Биз шу масалани бугун муҳокама қилдик. Битта хулосага келганимиз йўқ¸ деди Марат Зоҳидов.

Лекин биз аниқлик истадик.

Озодлик: Фараз қилайлик¸ агар Роғун ГЭСи тақдирини Ўзбекистон халқи ҳал қиладиган бўлса ва шу масала Ўзбекистонда референдумга чиқарилса¸ Роғун ГЭСи қурилсин ëки қурилмасин деган масала турса¸ сиз нима учун овоз берган бўлардингиз?

Марат Зоҳидов: Жуда оғир савол.

Озодлик: Оғир савол¸ лекин жавоб бериш керак барибир.

Марат Зоҳидов: Ëки ҳа¸ ëки йўқ-а?

Озодлик: Ҳа. Ëки ҳа¸ ëки йўқ. Учинчи вариант йўқ.

- 51 фоиз мен йўқ деб айтардим¸ деди Марат Зоҳидов.

Марат Зоҳидовнинг жавобидан ҳам кўриниб турибдики, ўзбек сиёсий мухолифатида Роғун ГЭСи қурилиши масаласида якдиллик йўқ.

Хўш, нега?

Бу савол жавобини тушуниш учун Роғун билан боғлиқ муаммони келтириб чиқарган сабаблар тўғрисидаги партиялар фикрларини уқиш керак.

Бирликчилар фикрича, муаммонинг илдизларини совет замонидан излаш керак. Пўлат Охунов:

- Роғун ГЭСи совет замонида планлаштирилган. Биласиз у замонда қандай қурилишлар бўларди ва бу қурилишлар натижасида ўзимизнинг Орол денгизи ҳам йўқ бўлиб кетган¸ дейди Пўлат Охунов.

Эркчилар фикрича, Роғун билан боғлиқ муаммонинг пайдо бўлишига Ўзбекистон ҳукумати айбдор. Отаназар Орипов:

- Роғун қурилишининг асосий сабаби Ўзбекистоннинг ўзида бўлиб қолди. Энергия бермай қўйди. Узоқ чет давлатларга сотиш Ўзбекистон учун фойдалироқ бўлиб қолди. Шунинг учун қўшниларга бермайди¸ деди Отаназар Орипов.

"Озод деҳқонлар” ҳам айбни Ўзбекистон ҳукуматидан изламоқда. Нигора Ҳидоятова:

- Ўз вақтида Ўзбекистон Тожикистонга электр энергияси бермай қўйди. Албатта, қўшни давлатга энергия бермай қўйиш сиёсий беодобликдир¸ деди Нигора Ҳидоятова.

Аграрийлар ва тадбиркорлар партияси Роғун ва бошқа унга ўхшаш муаммоларнинг пайдо бўлишига сабаб минтақа мамлакатлари орасида ҳамжиҳатлик йўқлигида, деб билади.

Марат Зоҳидов:

- Совет замонида ҳаммасини Москва ҳал қилган бўлса¸ мана мустақилликдан кейин биз ҳаммамиз бирлашиб¸ регион муаммоларини биргаликда ҳал қилишимиз керак эди. Сув масаласи¸ Орол масаласи¸ экология масаласи. Лекин афсуски ҳаммамиз парчаланиб кетдик¸ деди Марат Зоҳидов.

Роғун билан боғлиқ муаммо фавқулодда долзарб бўлиб турибди.

Хўш, мухолифатдаги партиялар бу муаммо ечимини нималарда кўради?

Бирликчилар фикри:

- Менимча¸ энг тўғри йўл шу бўлардики¸ ГЭСнинг тўхтатилиши ва Тожикистон билан Ўзбекистон орасидаги элетроэнергия алмашиниш масаласи бўйича келишувлар ва битимлар имзоланиши. Шундай натижага эришилса¸ менимча¸ энг тўғри йўл бўларди. Ҳам тожиклар¸ ҳам ўзбеклар манфаатидан келиб чиқиб¸ ҳам минтақамиздаги хавфсизликдан келиб чиқиб.

Эркчилар фикри:

- Мана шу муаммо узил-кесил чегара муаммолари билан боғлиқ бўлиб қолди. Шу кўриниб қолди. Давлатлараро келишув¸ мен Ўрта Осиëдаги давлатларни назарда тутаяпман¸ бирлашув¸ бирлик¸ Туркистон бирлиги¸ Марказий Осиë бирлиги муаммолари билан узил-кесил боғлиқ эканлиги кўриниб турибди. Минтақанинг табиий ресурслари минтақада яшовчи аҳолининг ҳаммасига тегишли.

Озод деҳқонлар фикри:

- Бу муаммони дипломатик йўллар билан, музокаралар ёрдамида, ГЭС қурилишида Ўзбекистоннинг ҳам иштирок этиши билан ҳал қилиш мумкин. Ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик билан ҳал қилиш мумкин. Трансчегаравий дарёлар бўйича халқаро сув консорциуми тузиш билан ҳал қилиш мумкин.

Аграрийлар ва тадбиркорлар фикри:

- Менинг асосий фикрим¸ олдин обший анализ қилиб¸ ҳамма давлатлар мана шунга қатнашиши керак эди. Кейин керакми бу Роғун ëки керак эмасми¸ ҳал қилиш керак эди.

Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСи билан боғлиқ Ўзбекистон билан Тожикистон ҳукуматлари орасида давом этаётган мунозара юзасидан Ўзбекистон ҳукумати тан олмай келаётган сиёсий партиялар лидерларининг позициялари билан танишдингиз.

Эслатиб ўтамиз, жорий ойнинг дастлабки кунларида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ўзининг тожикистонлик ҳамкасбига мактуб билан мурожаат қилиб, Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан мустақил экспертиза ўтказишга чақирган эди.

Тожикистон Бош вазири Оқил Оқилов эса, ўзбекистонлик ҳамкасбига ёзган жавоб хатида Роғун ГЭСи совет даврида ҳам, ундан кейин ҳам экспертизадан ўтказилганини, иншоотнинг қўшниларга зарари йўқлигини таъкидлаб ўтди.

Маълумотларга қараганда, Рогун ГЭСини қуриш учун баландлиги 335 метрли тўғон барпо этилади ва унинг ортида пайдо бўладиган сув ҳавзасини тўлдириш учун бир неча йил керак бўлади.

Амударёда шу кунда оқаётган сувнинг учдан бири ҳавзани тўлдириш учун тўсиладиган Вахш дарёсидан қўшилади.

Ўзбекистонлик мутахассислар фикрича, Роғун ГЭСи ҳавзасини яратиш учун Вахшнинг тўсилиши Амударё бассейнидаги усиз ҳам ёмон бўлган аҳволни янада аянч ҳолатга тушириб қўяди.

"Озодлик”
Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1407 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz