"Золим ҳукумат билан ҳамкорлик яхши эмас!"
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
Абдулла Искандар 12.02.2010
Ўзбекистондаги
таниқли уламолардан бири ҳақида айтган танқидий фикрларидан сўнг¸
Озодлик муштарийларининг эътироз ëмғирлари остида қолган Аҳмаджон¸ халқ
орасида обрў қозонган олим-уламоларнинг саройдан узоқроқ юргани маъқул¸
деган фикрини яна такрорлайди.
Қозонга яқин юрсанг қораси юқади
Жаҳон ганжига шоҳ эрур аждаҳо¸ Ки ўтлар сочур қаҳр ҳангомида¸ Унинг коми бирла тирилмак эрур¸ Маош айламак аждаҳо комида.
Ҳазрат
Навоийнинг бу сўзлар оддий ўзбекларнинг "Қозонга яқин юрсанг қораси
юқади¸ ëмонга яқин юрсанг яраси" деган мақолга менгзайди.
АҚШдан
қўнғироқ қилган Аҳмаджон илми юксак уламоларнинг золим подшоҳга яқин
юриши уларнинг обрўсига соя солади ¸ деган гапини яна бир карра
такрорлайди.
- Мен Акмалхон деган акамизми¸ укамизми¸ бир акахон
бўлсалар керак Москвадан¸ бир марта "Эркин микрофон"га шайх Муҳаммад
Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида айтган фикрларимга эътироз билдирибдилар.
Ўзи гап бу ерда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида эмас. У кишини
ҳамма олим деб тан олган. У илмли одам. Бу бир тарафдан у кишига обрў
олиб келиши мумкин¸ иккинчи тарафдан ким бўлишидан қатъий назар ҳозирги
ҳукумат кўрсатган йўлдан чиқмай баъзи бир ноҳақликларга кўзини юмиб
кетаëтгандан кейин¸ мисол учун у одам қанақа олим бўлса ҳам у одам
хоҳласа хоҳламаса бошқа одамлар қаторига тушиб қолади. Мен шуни
айтмоқчи эдим.
Ўзи бу гапни бошлайдиган бўлса жуда ҳам чуқур¸
анча баҳсталаб. Ўзи олимларнинг орқасидан бунақа гап гапириш ҳам яхши
эмас. Бекор айтдим¸ деб ҳам ўйлаб қоламан. Лекин факт бу факт. У
кишининг ҳолатларини 2000 йилларнинг бошларида Ўзбекистонга келганидан
бери кузатамиз. Бирор бир ўзларининг жиддий бир нималарини эшитганимиз
йўқ. Қанча ноҳақликлар бўлаяпти¸ қанча мусулмонлар қамалаяпти¸
ҳижоблиларга қарши шунақа ишлар бўлаяпти¸ исломга қарши қанча ишлар
бўлаяпти. У одамнинг бирор жойда бу ишларга қарши гапирганликларини
эслай олмайман. Лекин ҳукуматга ëқадиган¸ ҳукумат хоҳлайдиган гапларни
жуда кўп гапириб келганлар. Масалан Абдували қори ҳақида¸ баъзи бир
водийлик олимлар ҳақида ҳам "У киши ваҳҳобийлар раҳнамоси” деб гапирган
гаплари ҳам бор. Би-Би-Си га интервью берганларида бизлар эшитган эдик.
Гап у одамни ëмонлаш ëки бошқада эмас. Ким бўлишидан қатъий назар золим
ҳукумат билан ҳамкорлик қилиши яхши деб ўйламайман. Хусусан¸ халқнинг
орасида обрў қозонган кишиларни¸ дейди Аҳмаджон.
http://www.ozodlik.org/content/article/1956350.html
|