Четверг, 24-05-02, 16:59

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 13 » "Ўзбекистоннинг хавотирлари асоссиз""
19:53
"Ўзбекистоннинг хавотирлари асоссиз""
"Ўзбекистоннинг хавотирлари асоссиз"
 Тожикистон Бош вазирининг айтишича, улкан Роғун ГЭСининг қурилиши Ўзбекистонга бораётган сув оқимига таъсир қилмайди.

Оқил Оқилов бу хусусда Би-би-сига берган камдан-кам суҳбатларидан бирида тўхталиб ўтган.

Жаноб Оқиловга кўра, Ўзбекистоннинг бу хусусдаги хавотирлари асоссиздир.

"Бу ерда икки нарсани ажрата билиш керак, сувни истеъмол қилиш бор, ундан фойдаланиш бор. ГЭСлар сувдан фойдаланади, холос, улар сувни ишлатиб яна қайтариб дарёга оқизади. Шунинг учун бошқалар аввал қанча сув олган бўлсалар, шунча сувга эга бўлаверадилар. Сув тақчиллиги юз берган вақтларда биз Ўзбекистон томонига ёрдам берган вақтларимиз бўлган, Норакдан сувни шунчаки оқизиб берганмиз, Қайроққум ҳам шу режимда ишлайди," деб айтган жаноб Оқилов.


http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/02/100212_tajik_uzbek_aqilov.shtml

Тожикистон Бош вазирининг таъкидлашича, агарда бу хавотирларда жиддий асос бўлганда, бу ГЭСларни қуриш лойиҳаси аввал бошдан тузилмаган бўларди.

Унга кўра, Роғун сув омборининг қурилиши Норак ва Туямўйин сув омборлари билан бирга қуйи оқимда жойлашган мамлакатларнинг сувга бўлган эҳтиёжларини 90 фоизга қондириш учун шароит яратади.

Жаноб Оқилов бу ўринда муҳим бир шарт борлиги - у ҳам бўлса ҳамманинг оқилона ҳамкорлик қилиши кераклигини айтган. Ва ўзларининг бу каби ҳамкорликка тайёр эканликлари, муаммолар ўзаро фойдали йўлда ечилиши лозимлигини билдирган.

Ўзаро танглик

Сўнгги пайтларда минтақадаги сув заҳираларидан фойдаланиш масаласи икки давлат орасида тангликларга сабаб бўлмоқда.

Айниқса, Роғун ГЭСининг қурилиши Ўзбекистон ва Тожикистон орасидаги муносабатлар янада кескинлаштирган.

Мавжуд вазият яқинда Ўзбекистон Бош вазирининг илк бор тожикистонлик ҳамкасбига ўзбек томони хавотирлари битилган мактуб билан чиқишига сабаб бўлганди.

Ўзбек томони Тожикистоннинг Роғун ГЭСини қуриш ҳаракатлари туфайли ўзи учун стратегик деб ҳисобланган пахта далаларининг сувсиз қолиб кетишидан хавотирда.

Жаҳон банки мутахассисларига кўра ҳам, расмий Тошкентнинг янги ГЭС сабаб узоқ келажакда сув тақчиллигига юз тутиши мумкинлигига оид хавотирлари табиийдир.

Тожик томонининг айтишича эса, Роғун станциясининг қурилиши Тожикистон аҳолисини электр энергияси билан таъминлашнинг ягона йўлидир.

Тожикистонлик таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистоннинг ташвишлари экологик ҳам, иқтисодий ҳам эмас, кўпроқ сиёсий характерга эга.

Сўнгги йилларда Тожикистонда электр энергияси тақчиллиги одатий тус олган ва газ таъминотининг 90 фоизи ҳам Ўзбекистонга боғлиқ.

Тожикистон эса, янги ГЭС орқасидан уч баробар арзон электр энергияси ишлаб чиқариб, ички истеъмолини қондириш билан бирга, уни четга сотишдан ҳам даромад қилмоқчи
Просмотров: 1256 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz