Пятница, 24-05-03, 02:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 13 » Швецияда яна исломчилар ови бошланди
21:53
Швецияда яна исломчилар ови бошланди

Швецияда яна исломчилар ови бошланди

Юсуф Расул

Швед радиосининг кеча тарқатган хабарида айтилишича, Швеция ҳукумати мамлакат хавфсизлик хизмати -SÄPOга жангари исломчилар тўғрисида маълумотлар тўплаш ва кузатув-тадқиқот ишларини олиб боришни топширган.

Суратда: Ниамко Сабуни
Ulf Palm/Scanpix олган сурат.

"Швеция хавфсизлик хизмати олдинлари неофашистик қарашдаги ҳаракатларга нисбатан шундай ишлар олиб борган эди. SÄPO нинг вазифаси Швецияда барча йўналишдаги экстремистик гуруҳлар устидан назорат ўрнатишдир. Айнан исломчиларга эътибор қаратиш масаласи Интеграция ишлари бўйича вазир Ниамко Сабуни ташаббуси билан ўртага чиқди”, деб хабар беради Швед радиоси.

Швецияда ислом динига эътиқод қилувчи радикал қарашдаги мусулмонлар устидан назорат қилиш амаллари кеча ёки бугун ўртага чиққани йўқ. Мамлакатга мусулмонлар келиб ўрнаша бошлаган 50 йилларда ислом динига эътиқод қилувчилар бир кун келиб Швеция жамияти учун фундаментал хавф сифатида кўрилишини ким ҳам ўйлаб кўрибди дейсиз?!

1953 йилги ҳисоб - китобларга кўра Швецияда бор йўғи 500 мусулмон яшаган. 1966 йилда бу рақамлар 1000 кишини кўрсатган. 1970 йилда расмийлар мамлакат бўйлаб ислом динига эътиқод қилувчи 9000 киши борлигини аниқлаганлар.

Швецияга дастлаб Туркия ва Болқон мамлакатларидан келган мусулмонлар яшаган эди. Аста - секин қочқинлик истаб араблар, эронликлар, косоволиклар, боснияликлар ва сомали мусулмонлари ташриф буюра бошлади. Айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб мусулмонлар адади 350 минг кишидан ошиқ.

Мамлакатда дастлабки исломий ташкилот - "Швеция Ислом Жамияти”га 1974 йилда асос солинган эди. 80 йилларда "Швеция Мусулмонлари Ташкилоти”, "Ислом Маданияти Маркази”, "Швеция Давлат Ислом Жамияти”, "Шиа Ислом Жамияти” ва ниҳоят  "Швеция Ёш Мусулмонлари” ташкилоти пайдо бўлди.

Швецияда мусулмонлар сони кўпайган сари масжидлар сони ҳам ортиб боргани кузатилади. Швециянинг Гётеборе шаҳрида 1976 йилда биринчи мусулмон масжиди "Носир масжиди” қурилган эди. Малмё шаҳридаги катта масжид 1983 йилда ишга туширилди. Шундан сўнг мамлакатдаги бошқа йирик шаҳарларда, жумладан, Стокҳолм, Упсала, Вэструс, Тролҳатан ва бошқа жойларда улкан масжидлар қад ростлади.

Олдинлари Швецияда мусулмонлар ижтимоий ҳаётда кўплаб муаммога дуч келган бўлсалар, йиллар ўтган сари бу муаммолар ўз ечимини топиб борди. Мусулмон болаларнинг мактабда ҳалол гўштлардан истеъмол қилишлари учун шароитлар яратилди. Мусулмон аёлларининг тиббий кўрикдан ўтишлари учун  хоҳишларига кўра уларга аёл шифокорлар бириктирилди. Ўғил болаларни суннат қилишга қонун йўли билан рухсат этилди. Исломий йўл билан жонлиқ сўйиш эса ҳанузгача муаммо бўлиб қолмоқда.

Швецияда мусулмон аёлларнинг ҳижоб ёки ниқобда юришларини аёллар ҳуқуқларини бузиш деб ҳисобланиши, мусулмонлар кейинги йилларда юз келаётган энг катта муаммо сифатида юз кўрсата бошлади. Ўтган йили Францияда жамоат жойларида: автобус, метро, таълим муассаларида аёлларни ҳижобда ва ниқобда юришларини таъқиқлаш масаласи мамлакат парламенти даражасига олиб чиқилиши, бу амаллар, бошқа мамлакатлар, Дания, Италия, Ҳоландия ва бошқа Европа мамлакатларида қўллаб - қувватланиши  Швецияда ҳам акс - садо бера бошлади. Ўтган ҳафта айни масалада Швеция радиоси уюштирган мунозарада мамлакат бош вазири Фредрик Райнфилд ва Швеция Социал- демократик партияси лидери Мона Саҳлин иштирок этди. Мона Саҳлин муслималар ҳижоб ва ниқобда эмас, оддий рўмолда юрадиган бўлса, уларни таъқиқлашга қарши эмаслигини билдирди.”Бироқ мен фақат аёллар ҳижобига қарши курашишга қаршиман” деди у. Фридрик Райнфилд ҳам тўла таъқиққа қарши эканлигини айтди. "Мен аёлларни ҳижоб ортида яшриниб олишларини қўлламайман, бироқ уларга қарши қонун чиқаришни ҳам маъқулламайман” деди у.

Муслима аёллар ҳижоби масаласи кейинги пайтларда Швеция телевиденияси ва газеталарида тез-тез кўзга ташлана бошлади. Бу эса жамоатчиликда мусулмонларга нисбатан норозилик, бетоқатлилик ва нафрат туйғуларини шаклланишига ҳам сабаб бўла бошлагани кузатилади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, айниқса Андижон воқеаларидан кейин юзлаб мусулмонларга Европа мамлакатлари, жумладан Швециядан сиёсий бошпана берилди. Айни пайтда Швециянинг шимолий қисмида ва жанубида тахминан икки юздан ошиқ Ўзбекистонлик мусулмонлар истиқомат қилишади.  Ўз ватанларида диний ибодатларини қўрқиб, яширинча адо этган ҳамюртларимиз бу ерда ўзларининг диний амалларини бемалол, ҳеч қандай қаршиликларсиз бажариб келмоқдалар. Мактабларда таълим олиш, исломий озиқ -овқатлар сотиб олиш, турли диний маросимлар ўтказиш имкониятлари етарли. Улар учун ўзлари яшаб турган жойларда ибодат қилиш учун алоҳида жойлар ажратиб берилган. Баъзи радикал қарашдаги мусулмонлар ўзбеклар ичида ҳам йўқ эмас.

Мусулмонларни Европа мамлакатлари қонунларини бузмаган ҳолда, ўз диний ибодатларини қилиб юришлари, жамиятга интеграция бўлишлари, турли диний-экстремистик ташкилотларга қўшилиб кетишларини олдини олиш борасида уларга тушунтириш ишлари олиб борилади. Лекин шунга қарамай халифалик, исломий давлатни қўлловчи радикал қарашдаги мусулмонлар кўпчиликни ташкил этади. Европада яшаётган мусулмон жамоалари ўртасида ўтказилган сўровда қатнашган кишиларнинг 65 фоизи дунёда Шариатга асосланган исломий давлат қуриш тарафдори эканликларини айтишган. Бу эса демократик жамиятларда яшовчилар кишиларни исломга ва мусулмонларга қарши кайфиятларини янада авж олдириши табиий.

Замонавий сўзлашув воситалари, жумладан интернет ривожлангани сари дунёда террорчилик ва экстремизм хавфи ҳам кучайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Демократик мамлакатларда интеграция бўлишга хоҳиш билдираётган мўътадил қарашдаги ислом тарафдорларини қўллаб - қувватлаш ва улар билан ҳамкорликда ишлаш террорчилик  ва экстремизмни камайтириши мумкин каби ғояларга умид боғлаётганлар ҳам йўқ эмас.

Балки, Швеция Интеграция ишлари бўйича вазири Ниамко Сабуни таклифи билан радикал қарашдаги жангари мусулмонларни аниқлаш чораларини табиий ҳол деб қабул қилиш керакдир. Чунки,  Европа ўз қадриятлари ва тинчлик-хотиржамлигини сақлаб қолишни истайди. Покистон, Афғонистон, Сомали ва бошқа исломий давлатлардаги каби жангарилар ва уларни қўлловчиларни Европада кўчайишидан ким ҳам манфаатдор бўларди? Демократлар буни истамасликлари аён, лекин мусулмон жамоалари ҳам уруш -жанжаллар тарафдори эмас-ку!

Бундан кейин радикал қарашдаги мусулмонларга қарши Европа ҳукуматлари очиқчасига кураш олиб боришлари қандай оқибатларга олиб келишини тасаввур қилиш қийин эмас. Бу курашлар натижасида радикал қарашдаги кишиларга нисбатан Франциядаги имом билан бўлгани каби  мамлакатдан чиқариб юбориш чораси кўрилиши  мумкин. Аёллар юзидаги ҳижоб ва ниқоб билан руслар босқинидан кейин Марказий Осиёдаги аёллар паранжисини юлиб оловга отиш каби ҳолат юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Октябр инқилобидан кейин паранжи ва соқолидан ажралган мусулмонлар Афғонистон, Покистон, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларга қочиб кетишган, қочолмай қолганлари мажбуран шароитга мослашишган эди. Европада ҳам шундай бўлиши мумкинми?

www.yangidunyo.com

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1193 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz