Пятница, 24-05-03, 04:36

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 16 » Мухолифат Роғун атрофида бир фикрдами?
07:08
Мухолифат Роғун атрофида бир фикрдами?
Мухолифат Роғун атрофида бир фикрдами?

Ёдгор Турлибеков, АҚШ.

Роғун ГЭСими, Қамброта ГЭСими ва яна ҳозирги МДҲдаги ишлаб турган барча ГЭСлар, совет мутахассислари томонидан аниқ лойиҳалаштирилган ва уларнинг хавфсизлиги жиҳатидан камида беш баробар хавфсизлик кафолати таъминланишига ҳаракат қилинган иншоотлар бўлиб, одатда бундай жиддий ишлар илмий асосларда бир неча марта синовлар ўтказилиб, асослангандан сўнггина темир йўл, катта дарё кўприклари, канал ва сув омборлари қурилишлари бошланган.

Албатта кутилмаганда замондошларимиздан бирининг тасодифий авто ёки авиа ҳалокатига учраб ҳалок бўлганидек хунук воқеалар, сон-саноқсиз объектлари мавжуд бўлган улкан мамлакатда аҳён-аҳёнда, бундай нохушликлар содир бўлишидан хеч қандай давлат кафолатланмаган.  Шунингдек, Чернобил АЭСидаги навбатчи назоратчилар эътиборсизлиги, Саяно-Шушинский ГЭСидаги ҳалокат узоқ йил маблағ танқислигидан таъмирланмагани ва давлат органларининг доғда қолишидан ҳам турли диверсия ва портлашлар бўлиб турсада, бу мудҳишликлар бугунги маъвзумизга алоқаси йўқ нарсалардир.

Ўта кучли Советлар бюрократиясидан масалан, ихтирочиларнинг оддийгина, лекин катта фойдали рационализаторлик таклифларининг ҳаётга тадбиқ этиш жараёни доим чўзилиб кетаверган. Бу орада тезкор хорижликлар сансалорликлардан чарчаган авторларни рози қилиб, бундай ихтироларни "илиб” кетар, бу ихтирога ҳадемай бирор янгилик қўшиб, халқаро патент ёки лицензияларини олгандан сўнг улар катта фойдаларга эришган.. Бундай шароитларда бирор йирик иншоот лойиҳасининг якунига етказишнинг эса, ўзингиз тасаввур қилаверинг, олдинга кетиш учун лойиҳани ҳимоя қилувчи муҳандис ва олимлар саноқсиз муаммоларни енгиб ўтиши керак бўлган.

Хавфсизлик юзасидан сув омбори қурилиши ҳудуд аҳолисининг сув тошқини остида қолиши гумони бўлмасин учун, масъуллар сув омборларини қуриш таваккал эмас, бундай гумонли ҳолатларда Совет лойиҳаларининг ўта пишиқ ва иложи борича аниқ ва хавфсиз ҳолатга эришмагунча қурилишлар бошланмаган. Фавқулодда шошилинч зарур бўлган ҳолатларда яхшиси муаммоларнинг бошқа альтернатив амаллар излаб топиш афзал кўрилган.

Каспийдан ҳозиргача унинг суви қирғоққа яқин қишлоқларни босиб безор қилган бу денгизнинг тошмаслиги учун, ўша пайтлар ортиқча сувни Оролга канал орқали келтириш арзонроққа тушиши мумкинлиги масаласи олимларни ўйлантириб, энди бу вариантни ўрганиш ҳам бошланаётган эди.
Масалан, қурилиши қариб бошланган Тожикистондаги Роғун ва Қирғизистондаги Қамбар ота ГЭСлари, Таллимаржон ГРЭСи ҳам, Сибир дарёлари сувидан бир қисмини Ўрта Осиёга оқизиш лойиҳалари якунланиб, уларнинг қурилишлари бошланиш арафасида, СССР саратон жазирамасида қолган муз парчасидек эриб кетгани оқибатида кўп қиммат ва глобал лойиҳалар амалга ошмай  қолиб кетди.

Бу ГЭСларни қуришдан асосий мақсад Ўрта Осиёни электр билан таьминлашгина эмас, келажакда бу жуда катта ва арзон электр манбаидан халқ эҳтиёжидан ортган қисмини қўшни Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистонга сотишдан иборат режалар эди.

Шу ерда айтиб ўтиш жоизки, Ўрта Осиё минтақасининг СССР даврида ягона электр ва газ таъминоти тизимига ўтишнинг асосий қисми деярлик ҳал қилинган эди. Мустақилликдан сўнг Ўрта Осиёда дўстлик ришталари узилмаганда ва ўзаро қардошлик ва ўзаро ҳамкорликка президентлар амал қилганда ва худуддаги реал бой имкон ва ресурслар бир бирига кўмаклашиш асносида олиб борилганда, бугунгидай энергия, озиқ-овқат, ишсизлик, қисқа айтганда юзлаб пайдо бўлган муаммоларининг ва умумий қолоқликнинг туғилишига хеч қандай асос бўлмаган бўлар эди.

Президентларнинг мустақилликка эришилгандан сўнг дастлаб советлардан қолган халқлар дўстлигининг доим улуғланиши тенденциясининг тўла давом этиши сезилиб турар эди.
"Туркистон умумий уйимиз” деган кўтаринки шиор билан қурила бошланган бу иморат пойдеворига бизлар ҳам туркмиз деб Озарбайжон президенти ҳамда Туркиядан меҳмонларни кўрган Ўрта Осиё халқларининг,  жумладан мустақилликнинг бу ҳудуддаги табаррук дастлабки қадамидан халқимизниг боши осмонга етган эди.

Худди шу кундан бошлаб Ислом Каримовнинг сирти кулсада ичи йиғлаб, лекин ўз душманлигини билдирмаслик учун устма- уст сохта жилмайиш қилар эди.

Ўша даврни эсланг, Туркия президенти Сулаймон оға Демерел ҳам Тошкентга келди:”бизларнинг тагимиз бир, динимиз ва тилимиз бир, бизлар албатта сизларга ҳар томондан ёрдам берамиз” деб ваъдалар берди ва ваьдасининг устидан чиқиб кўп ишлар қилди. У аста- секин турли йўллар билан ўз мавқеъини мустаҳкамлаб борар, умуман бизга бунча кераги йўқ ички ва хавфсизлик ходимлари сонини кун сайин кўпайтириб, ундай мана бундай деган ваҳимаю баҳоналарни топиб, ўзининг ҳимоя қилувчи куч билаклар сонини қуроллантириб унинг сонини роса йирма бараварга оширишга ва бу кучлар ўзига содиқ бўлиши учун уларга меҳнаткашлар маошларидан 10 ва 20 баравар кўп маошлар белгиланди.
Ҳарбийлар ва бошқа кучлар қасамёдларига "президентимни ҳимоя қиламан” деган деган ибора қўшилди.

Каримов энди бу кучлардан халққа қарши ўқ отишга ҳам шай турган мисоли роботлар армиясини тузиб олишга ҳам эришди, бундай кучлар иштрокида "Туркистон умумий уйимиз” деган ва Тошкетда қурилиши керак иморатининг ғиштлари сочилиб аллақачонлар вайрон бўлди ва ҳадемай турк лицей ва турк ишбилармон ва тадбиркорлари Ўзбекистондан қувиб чиқарилди.

Неча асрларга бориб тақаладиган Ўрта Осиё халқларининг ўртасидаги қон-қардошлик ва бориш келишларнинг чок-чокидан сўтилиб кетишига бундай 20 йил аввал Мустаққиллик Ўрта Осиё халқларига турли маш-маша ва фалокатлар олиб келиши мумкинлиги ва мисли кўрилмаган қабиҳлик "ўйинлар”ининг келиб чиқишига агар ўлдирсангиз ҳам биронта қозоқ, ўзбек,тожик, туркман ёки қирғизлардан ишонадиган одамни тополмас эдингиз.

Эссизгина тўғриси МУСТАҚИЛЛИК дан кутилган минг-бир орзуларимизга етолмадик, бугун буни ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Аммо минтақанинг энг бой мамлакати Ўзбекистон ўртада туриб олиб, минг бир баҳоналарни рўкач қилган унинг президенти Ислом Каримов томонидан биринчи бошлаб ўзбекларнинг оёғига, сўнг қўлларига кишан, кейинроқ уларнинг тилларига мажбуран кўзга кўринмас қулфлар урилди.
Ишсиз камбағаллар вилоят эмас, қўшни туманга эркин бориб келишга зор қилиниб, йўлларига қопоғон итлар боғланиб халқнинг руҳи тушиб, ўзини очиқдаги юрган қулдек ҳис этабошлади.

Улкан завод, фабрикалар хомашёсиз, маблағсиз қолиб, улар таққа-тақ тўхтатилди, юзминглаб оилалар ишсиз, бир неча йил арзигувлик иш излаб кун кўриш илинжида уйларидаги бор бисотини сотиб еб, камбағаллар гадога яқин турган қашшоққларга айлантирилди.

Мамлакат гўё боқувчиси ўлган оч етимчалари кўп оилани эслатар, миллионларнинг арзи додларига телевизордан "барака топкурлар” мен сизлар учун жонимни бераман, нега мен ўз халқимга ўқ уз деб буйруқ берар эканман, деб майин гапириб жонларини суғуриб олаётган ва ўз-ўзини учинчи маротаба сайлаган президентнинг ғирт ёлғончи эканига кеча ишонмаганлари бугун тўла ишониб етганлар.

Юртнинг дилидаги додини айтадиган ҳатто шоир ва ёзувчиларигача, зиёлик мард ўғлонлари Каримов йўқолгунча чиқмас бўлиб қамалиб, урилдилар, ўлдирилдилар, халқ бошига қоронғу ҳаёт тушиб, уларнинг нон топиб кун кўриши амри маҳолга айланди.

Бу етмагандай қиш келаверса қашшоқ халқнинг ташвиши янада ортиб, қандай қилиб 90 кун қишни совуқда ўтказамиз, ахир газимиз светимиз ўчириб ташланади-ку, дейишарди бечоралар.
Қаҳратон совуқдан ярим оч оилаларда шамоллаб хасталанган, дори дармонга пули йўқ неча минглаб ёшу қарилар хар йили ҳаётларидан эрта кўз юмишга мажбур бўлмоқда экан, хеч ким сезмаётган саноқсиз инсонларнинг ўлимига аслида ким сабабли деган саволга диктатордан бошқа жавоб бериши керак одам бўлиши мумкинми?

Бундай бечораларнинг додига етиши ва уларга асосий масъул президент Каримов ва унинг гумашталари иссиқ уйларида маза қилиб қўй ёғидан паловга тўйган қоринларини қашлаб ухлайверадилар.

Хозир Ўзбекистондан чиқаётган газ 65 миллиард кубометр атрофида бўлса, шундан қардош қирғиз ва тожик халқларга 2 миллиарддан 4 миллиардини ҳадя қилиб, чегараларни очиб юборилса, унда Қамбар ота ва Роғун ГЭС лрини қуришга уларнинг ортиқча харажатларига на хожат?

Биз унисини қўйинг, ёзги саратонда пахта ва деҳқончиликларнинг қовжураб қуришига чек қўйилиши ҳосилларнинг авжига чиқишининг ўзи бу ҳадяларни оқлаб ташлаши ва бундан уччала халқ манфаатдор бўлмайдими?

Бундай қувончли фармонларнинг Каримовдан асло кутманг, агар бундай фармонларга Каримов имзоси билан чиқадиган бўлса қўшни халқлар билан бориш қилишса, бунинг нимаси ёмон?

Йўқ!!! Каримовдан қишда қор сўрайдиган бўлсангиз у бермайдиган бахилдир, ундан тирноқча одамгарчилик излашнинг фойдаси йўқ, яхшиси қорни ҳам у қизларига бўлсин дейдиган, шунча пахта, газлар пуллари ва олтинларга тўймаган очкўзлар эканини муҳолифатчиларимиз жуда яхши биладилар, шунинг бугун учун унга қарши курашни асло бўшашмаслиги керак.

Бир онадан туғишгандан ортиқ халқлар ўртасига миналарнинг кўмилиши, ортиқча чангал сим, тўсиқ ва соқчилар уларнинг ораларга совуқлик тушаётгани, буларнинг ҳаммасига ягона сабаб "икки карра икки”амалини ечишдай осон бўлиб, уларнинг эркин харакатларининг иложи йўқлигидир холос.

Бу масалаларнинг ҳаммасининг ечилишида азиз Туркистонимизнинг Президентлари орасидаги биргина Каримовнинг бу халқларнинг косасини оқартирмаслик учун атайин инжиқлик ва қайсарлик қилиб келаётгани сабаб десак, асло янглишмаган бўламиз.

Демак нима учун Каримов бундай қилади деган савол ўз ўзидан келиб чиқар экан, у нафақат ўзбек халқини қийнаб роҳат қилади, аслида келажакда унинг етишига оз қолган ягона ёвуз нияти, яқинда бутун Ўрта Осиё халқларини ўзаро уриштириб роҳат қилса, унинг бошқа армони қолмайди.
Муҳолифат ва унинг аъзолари халқнинг амалга ошмаётган дарду-хасратларини юзага чиқариб, ўз халқинининг озод ва эркин, тўқ ва фвровонлигини таъминловчи демократик тузумнинг ўз юртида барпо этиш йўлида жонини аямайдиган ўз халқининг содиқ фарзандлари бўлаолишлари керак.

Ислом Каримов конституцион тузимга тажовуз қилишда минглаб айбсизларни қатоғон қилиб қамаётган экан, унинг ўзи аслида Ўзбекистон Республикасининг муқаддас Конституцион тузумга зид харакат қилган ва унинг ўзи конституцион тузумни аллақачонлар бузиб, даҳшатли диктатура режимини ўрнатиб олган оғир жиноятчидир..

Шунинг учун бугунги ўзбек муҳолифати Роғун ГЭСи баҳонасида ўзларининг фикрларини билдираётган экан, хали "денгиздан томчи” деганларидек, бундай диктатуранинг халқимизга етказган азоблари унинг бўғзига келгани ва сабр косасининг лиммо-лим бўлганига қарамай, Каримовнинг тинмай қилиб келаётган "хурмача қилиқлари” давом этавериши тентакликдан бошқа гап эмасдир.

Каримовнинг қайсарлиги ўз бошини ўзи ейдиган куни иншоолло жуда яқин ва аниққа ўхшаётир, унинг Мирзиёевию Гулнорасига ворислик тамоман ёт ва бўлмаган гап, бунга халқимиз асло йўл қўймайди! деб ўйлайман.

Демак, хулоса қилиб айтсак, Каримовга Роғун масаласи жуда жиддий ва оғир масала, муҳолифатимизнинг бу борадаги фикрларига якдил бўлиб ёндошиб, ҳамманинг ўз фикрларини баҳоли қудрат очиқ айтишларидаги бугунги фаолликларини кўриб, буни фақат табриклаш керак.
Аммо бу катта узум бошидан бир донаси холос, уларнинг ҳаммасини ёритишдаги жамул-жамликда Каримовнинг жуда проблемалари кўпайиб боравериши керак. Ахир 30 йилга қадам қўйилган ушбу санагача, бизларнинг бошимизни ул қотирган бўлса, "Тегирмон навбати билан” деганларидек, энди унинг ҳам боши оғрисинда, ахир доно халқимиз: "Ўзинг пиширган шавлангни ўзинг еявер” деган-ку.

www.yangidunyo.com

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1610 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz