Пятница, 24-05-03, 02:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 16 » Яна Роғун ГЭСи ҳақида
16:35
Яна Роғун ГЭСи ҳақида

Яна Роғун ГЭСи ҳақида

Абулқосим МАМАРАСУЛОВ

Мен кўп қизиққанман: Тожикистоннинг бор йўғи иккита катта шаҳари бор экан, улар ҳам Сталинобод ва Ленинобод деб аталишган. Ўзбекистонда эса катта шаҳарлар кўп бўлишига қарамай, уларга русларнинг номини беришмаган. Бухоро ёки Самарқандни Ленинск, Сталинск дея атаб кўришнинг ўзи устингизга муздай бир пақир сувнинг ағдарилишидай гап: жунжикиб кетасиз.

Мен кўплардан сўраб кўрганман: Тожиклар нега бунақа қилишган? Ўзларининг энг ишонган шаҳарларининг номларини ўзгартишган?
Булар ўзи шунақа халқ, - дейишган. - Шамолнинг энишига қараб ўзгараверишади.

Мен Самарқанд университетининг рус филологияси факультетида беш йил ўқиганман. Орамизда ўзини тожик деб ҳисоблайдиган йигит- қизлар етарли даражада бор эди. Улар кўпинча тожикчалаб гаплашардилар. Самарқанд кўчаларида, айниқса, савдо дўконларидаги сотувчиларнинг аксариятини тожикча гаплашувчилар ташкил этарди. Уларга тожик тилида мурожаат қилсангиз прилавка тагидан топилмайдиган матоҳларни ҳам бир икки сўм усти билан чиқариб бераверишарди. Ана шундай шароитлар туфайли унча-мунча ҳаракат қилсам ҳам мен мутлақо тожик тилини ўргана олмадим. (Баттар бўлай!) Айримлар "тушунаман, аммо гапира олмайман” , дейишарди. Мен ҳатто тушуна ҳам олмадим.
Қандайдир, юрагим тортмаган.

Негадир менга маъқул келмаган. Замона зайли деб ўзларининг энг ардоқли мерослари (Хўжанд, Душанбе номлари) дан воз кечган эврилувчан халқ тилини ўрганишни истамадиммикан?
Замона зайлини кўрингки, Тожикистон, бугун, ўша бир вақтлар тожикларнинг энг эъзозли атамаларини ўзлариники қилиб олган Русиянинг пинжига кириб олиб, ўзича Ўзбекистонга панд бериш аҳдига тушган.

Нега?
Бунинг тарихи узоқ.
Бугун биз, бизнинг ота боболаримиз салкам минг йиллар бурун пиширган ошнинг сарқитларини ейишга мажбур бўляпмиз.
Марказий Осиё, Туркистон халқларига тарихнинг қасоси қайтаяпти.

Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил, деган амални бир вақтлар бизнинг ота боболаримиз русларга қарши ишлатишган. Ботухон, кейин Беркахон Русияни тўлиқ забт этиб бўлгандан сўнг Русиянинг тарқоқ князликларини сақлаб қолишган. Киев, Москва, Рязан, Новгород ва бошқа князликлар ўзларига кўпроқ манфаат олиш илинжида Сарой (Олтин Ўрда маркази, ҳозирги Волгоград) га келиб, улуғ ҳоқонга бир бирини ёмонлашган. Князликлар Саройда бир бирига нисбатан қайралган. Князликка княз бўлиш учун Саройга келиб, ёрлиқ олиш шарт бўлган. Ёрлиқ олишнинг асосий шартларидан бири албатта қўшни князликларни ёмонлаш, уларнинг ишлари, кайфиятлари тўғрисида Саройга маълумотлар етказиб туриш бўлган.

Олтин Ўрда шу тахлит Руссияни бўлакларга бўлиб, уларни ўз назоратида ушлаб турган.
Бошқалар устидан маълумот тўплаб, ёмонлашда, лаганбардорликда Москва князлари бошқалардан ошиб тушишган. Шу сабабли орадан юз йиллар ўтиб,Ўзбекхон даврига келиб, Олтин Ўрда хони: "сендақа майда чуйда князлар билан гаплашиб ўтирмайман. Ҳамманг берадиган ўлпонингни Москва князига олиб бориб бер. Ўша менга етказади. Нима дардинг бўлса ҳам ўшанга айт. Ўша орқали сенлар билан гаплашаман”, дейди. Шу тариқа руслар мажбуран энг сотқин, энг пасткаш Москва князи атрофида тўпланишади. Бирон вилоятга раҳбарликни олмоқчи бўлган шоввоз ҳам аввало Москва князига маъқул келиши лозим бўлган. Шу тахлит Русия Москва атрофида бирлашиб, кучайиб кетган.

Ўзбекхоннинг ўша хатоси туфайли бугун Марказий Осиё халқлари бошида Роғун ГЭС и қиличдай қайралиб турибди.
Энди 1340 йиллардаги Москва князи ролини биродаримиз Имомали Раҳмон ўйнашга бел боғлаган.

Ленин режа тузди, Сталин уни амалга оширди. Турон, Туркистон беш мамлакатга бўлиб ташланди. Арзимаган нарсалар устида талашиб, бир биримизни ёмонлаб Московга арз қилиб югурамиз.

Биз шунга мажбурмиз. 1920 йилдаёқ Ленин ана шуни кўра билди. Вақтики келиб, улар расман мустақил бўлиб кетса ҳам мустақил яшай олмасин. Оёғимизни ялаш учун Московга бир бирини ёмонлаб югуриб келаверсин, дея чегараларни чизди. Жиззахдан Фарғона водийсига борадиган бўлсак, албатта асфальт йўл бўйлаб ҳам, темир йўл бўйлаб ҳам Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидан ўтишга мажбур эдик. Жиззахдан Тошкентга бормоқчи бўлсак, албатта Қозоғистон чегарасига дуч келамиз. "Ана шу йўлларда улар бир бирига тўқнашсин, уришсин, бир бирини ўлдирсин, кейин ёрдам сўраб, ажрим сўраб, Московга югуриб келаверсин. Биз унисининг бетига бир тарсаки тушириб, бунисининг кетига бир тепиб, одам бўлмайсан сен ифлослар”, деб қуруқ ваъдалар бериб орқага қайтараверайлик, деган ниятда чегаралар ишлаб чиқилган. Ахир 1924 йили Хўжанд, Ашт. Исфара, Конибодом каби манзиллар Хўжанд атрофида бирлашиб, Ўзбекистон ҳудудида қолган эканку. Сталин ўзининг бу хатосини 1929 йили тўғрилаган. Хўжанд вилоятини Тожикистонга олиб берган. Натижасини бугун кўриб турибмиз.

Ахир 2009 йил 3 мартда Тошкентга келган Россия лидери Медведев бизга қуюқ ваъдалар берди.” Сизлардан берухсат Роғун ГЭСи қурилиши ҳақида ҳеч қандай гап- сўз бўлиши мумкин эмас”, деди. Бутун Ўзбекистон халқи бу гапларни эшитди. Шу сабабли кейин Россиянинг эркатойи Имомали Раҳмон ошкора аразлади. 19 мартда Москвада бўладиган СНГ саммитига бормайман, деб ошкора айтди. Шундан сўнг Москва яна ўз эркатойининг бошини силади. Тошкентда берган ваъдасини бутунлай унутди.

Медведев билан Путин, нима бўлганда ҳам, 1340 йилдаги Москва князидек ота- боболарининг авлодлари ахир! Эврилаверишади. Шароитга қараб!

Сасконинчи йиллари Сариосиё туманидаги Дашнобод анорзорлари чириб бораётгани, бунга Ўзбекистонга чегарадош Турсунзода тумани марказидаги алюмин заводи чиқараётган заҳарли чиқиндилар сабаб экани ҳақида матбуот бонг урган эди. Ўша йиллари мен ҳам Турсунзода туманига икки -уч марта борганман. Туманда 100 фоиз аҳоли ўзбеклар. Туман партия комитети биринчи котиби ҳам ўзбек эди. Одамларнинг ҳовлиларидаги анорлар дарахтида турган ҳолда чириб қолаётганини ўз кўзим билан кўрганман. Аксарият шамол Душанбе тарафдан уфуриб, Ўзбекистон тарафга йўналар экан. Айтмоқчиманки, алюмин заводи атайлаб ўзбеклар яшайдиган зонага қурилган. Бундан бу ёғи эса Ўзбекистон ҳудуди. Шамол заҳарли тутунларни шу тарафга…

- Нега бунақа бўлган? - деб сўраганман.
Ҳа. Энди, тожиклар шунақа халқ-да, - дейишган.
Бу ҳам аслида Московнинг пухта режаси эди. Москов уни Тожикистон қўли билан амалга оширди.

Ҳозирги Москов Ўзбекхоннинг хатосини такрорламоқчи эмас.
Нимасини айтасиз, эски тарих бу. Ота боболаримиздан қолган тарих бу. Кимдир бир четда ўтириб, узун ташланган арқонни ўйнатаверади, биз эса, азал-абад қўшнилар: ота- бобомиз бир, тилимиз, динимиз бир қўшнилар, ер депсиниб, бир биримизни ёмонлаймиз, қўлимиздан келган ёмонлигимизни қиламиз. РОҒУНдай ажал ўқларини бир биримизнинг устимизга тўғрилаймиз.
Роғун ГЭС и Марказий Осиё халқлари учун ажал ўқи бўлмай нима?
"Узметроном.ком” да эълон қилинган "От засухи до потопа” номли мақолага кўзингиз тушган бўлса, Д А Ҳ Ш А Т ку бу! Бутун Эрон ва Турон учун қирғинку бу!

Ва бу қирғин қуролини Москва қўшқўллаб Имомали Раҳмонга тутқазяпти.
Имомали Раҳмон эса…
Ўтган йили Саяно-Шушенск ГЭСи аҳволини кўрдик. Ҳолбуки у паст текисликда жойлашган эди. Роғун эса… эҳҳе…

Йўқса, "uznews.net» сайтида 24.03 09 да эълон қилинган "Сарезская ГЭС вместо Рогунской?..” мақоласидаги таклифлар бўйича иш қилинса ҳам бўлардику. Аммо бундай иш юритиш Московга маъқул эмас. Москов учун биз бир биримизни қириб юборишимиз керак…
Бир вақтлар бизларнинг ота- боболаримиз уларни бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилишган бўлса, энди улар бизни бўлиб ташлаб, ҳукмронлик қилишмоқда.
Воқеалар ривожидан кўриняптики, Имомали Раҳмон ҳозир от устида. Шашти баланд. Қўлидаги қиличини ҳаволатганча, Тожикистонга йўл кўрсатяпти.
Россия эса уни олқишлаб, чапак чаляпти.
Бизчи?
Биз нимани кутяпмиз?
Имомали Раҳмон йўлидан қайтмаса, Марказий Осиёни (Тожикистон билан қўшиб) муқаррар ҳалокат кутяпти, ахир!!!

www.yangidunyo.com

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1578 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz