Четверг, 24-05-02, 18:00

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 17 » ЗУЛМГА РОЗИ БЎЛГАНЛАР ХАМ ЗОЛИМДИР
10:20
ЗУЛМГА РОЗИ БЎЛГАНЛАР ХАМ ЗОЛИМДИР
ЗУЛМГА РОЗИ БЎЛГАНЛАР ХАМ ЗОЛИМДИР

БИСМИЛЛАХИРОХМАНИРРОХИМ.

Хозирги кунда Ўзбёкистонда мусулмон бўлиб намоз ўкиб,озми кўпми илм ўрганишга харакат қилиб хеч кандай тазйиққа учрамай бемалол юрган одам бўлмаса керак, бўлса хам албатта ё милицияни доимий назоратида туради. Ёки тинч намоз ўқиши учун милиция ходимларига ёки МХХ ходимларига пора бериб жон сақлайди. Агар планга одам етмай қолса пул берганлар хам террорист экстремист бўлиб кетавериши мумкин. Мен 2004 йил 8 май озодликга чиққач яна суд хукми б-н 6 ой маъмурий назоратда турдим. Яъни шу олти ой ичида кечқуринги саккиздан то эрталабги саккизгача уйдан чиқишим мумкинмас эди. Яна жамоат жойларига бориш манъ қлинганди. Ва хафтада уч марта милиция нозири б-н сухбатлашиб туришим керак эди. Шунда ўша милиция ходими "бизга Тошкентдан шунча одамни камаш керак деб буйрук келади биз ноилож камашга мажбур бўламиз"деганди. Мен хайрон бўлардим. Хўп кимдир нимадир қилса қамаса балки ўзларини қонунига якинрокдир. Аммо хеч нарса қилмаган одамларни қамашлик нимага керак экана?! деб. Аслида эса ички ишлар вазирлигида хар йили қанча одамни қамашлик ёки қамокдан чиқаришлик хақида махсус режа бқлар экан. У режа МХХ томонидан берилиши эса аник. Энди шу режани бажариш учун баъзи бир жойларда хусусан мана бизни Кораколпогистон Хоразм вилоятларида диндорлар жуда кам. Биз тарафларда Ислом буткул йўколиб бўлган. Энди энди пайдо бўлаетган кам сонли намозхонлар эса ўша (гуштпланга) тайёр "гўшт" бўлаяпди. Энди бошка вилоятлар Тошкент ва водий тарафларда намозхон диндорлар кўпрок. Шунинг учунми уларни бир марта камасалар уч турт йил ўтириб "доно"юртбошимиз "багрикенглик"килиб чиқаради. Кейин эса бошқаларни навбати келади.Туғри, кимки кўзга ташланиб қолганроқ бўлса, уни яна иккинчи ё учунчи "хотка"га юборишлари мумкин. Бизда эса намозхонлар йўқ. Яна юкоридан 20та террорист топиб қамашга буйрук келса, бизни мелисалар яна ўша эски намозхонларни қайта қамашга мажбур. Бунинг учун бирор нарса қилишни кераги йўқ. Намоз ўқишни ўзи кифоя. Мени б-н бирга жазо ўтаган кўп биродарларни аксари яна қамалиб кетди. Мени хам қамалишим аник эди. Аммо бу сафар Роббим мени қуткарди Алхамдулиллох! Лекин бу кутурган итлар бу б-н тинчимадилар. Укам Саидкамол 1973йилда туғилган. Намозхон эди. Яна махалладаги беш-ўнта йигитлар диний илми хам йўқ.1999даги 16февралдаги портлашдан кейин хизбут тахрирни қоғозини ташлаб яна наркотик модда ташлаб узоқ йилларга озодликдан махрум этилиб, беш йил ўтириб амнистия б-н чиққан эдилар. У пайтларда мен хали жазоимни ўтаетгандим. Энди эса яна юқоридан террорист топишга буйрук келганми?-билмадим, Ўтган йилни ёзида бир шу бизни кичкина

шахар Тўрткўлдан қирқтача одам 159 модда 244 ва хаказолар б-н қамалди. Шулар ичида укам Саидкамол хам бор. 9 ой булди суддан дарак йўқ. Нукусдаги СНБни ертуласида ётибдилар. Укамни 3та вояга етмаган фарзанди бор. Хотини ишламайди. Мана биздаги ҳуқуқ посбонларини "адолати". Қанча ота-оналарни ёш гўдакларни, қарияларни кўз ёшлари окди?!. Қанча оила бузулди?!. Қанча болалар отасиз етим қолди?! Шуларни қон қақшатиб бу малъун кимсаларни мартабаси кўтарилди. Унвонлари ошди. Шу зулмни кўриб билиб туриб "уламолар"дин пешволари бу золим хукуматни золим подшони хаққига дуолар қилаяпдилар. Одамларни хам чалғитиб қамалганларни бари адашган ёмон одамлар яхши намозхонларни хукумат қамамайди деб фатво бераяпдилар. Зулмни захри танамдан кетди. Лёкин алами

хали юрагимдан кетмади. Энди шу золим хукуматни зулмини имкон кадар бартараф этишга харакат килмасдан ётишга имоним йул қўймайди. Мен билган таниган юзларча мўмин мусулмон биродарлар имонда ахлокда юртни асл йигитлари турмаларда ётибди. Мен танимагани эса минглаб ўн минглаб бор. Хориждаги имон ахллари уларга нисбатан тинч-тотув тўкин сочин шароитда яшаяпдилар. Йиллаб қорним тўйиб нон емаган вақтим бўлди. Мен Ўзбекистонда 8 ярим йил қамоқда бўлдим. Очлик азобини нималигини биламан. Намозни имо ишора б-н ўкидик. Баъзилар умуман тарк этди. Айни дамда минглаб биродарлар шу ахволда ётибди. Мен яна шуни биламанки ўша жойда узи ўтириб кўрмаган одам барибир у жойни дахшатини азобини хис қилолмайди. Энди эса Европадаги мусулмон биродарларни хаётини кузатиб кўраяпманки, Валлохи биз маишатпараст бўлиб кетганмиз биродарлар. Бу ердаги каби еб ичиш дунега берилиб охиратни унутган кавмлардан фарки хам йук валлоху аълам. Яна шуниси ажабки хамма узини тақводор Аллох йулида жон беришга таёр хисоблайди. Юриш туришини текширсангиз буни акси кўринади. Бу такво дегани қуруқ гап бўлиб колган. Биз киёматда масъул бўламиз агар,биздаги букунги тўкчилик бизни чалгитса. Имони борларга хитобим шуки ўша Ўзбекистон қамоқхоналарида ётган мазлумларни оғирини енгил қилиш учун ўзимизни охиратимиз учун Аллохни олдида хужжат қилгудек бир иш харакат қилайлик. Мана 13 майда Андижондаги қирғини муносабати б-н тўпланиб майдонларга чиқилар экан. Биз хам чиқиб дунё жамоатчилигини фикрини шу масалага қаратайлик. Бу хам бир харакатда натижа Аллохдан. Ахир жимгина ўтирмай бир нимадир килайлик! Бу хаммага тегишли масаладир. Акрамий биродарлар сиесатчилар ва хаказо. Шуни билингки жимлик розилик аломатидир. Зулмга рози бўлганлар хам золимдир.
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1625 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz