Пятница, 24-05-03, 02:36

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 18 » ЖҲҚҚ: '2009 йилда 70 журналист ҳалок этилди'
09:16
ЖҲҚҚ: '2009 йилда 70 журналист ҳалок этилди'
ЖҲҚҚ: '2009 йилда 70 журналист ҳалок этилди'
 
"Ўтган 2009 йил давомида 70 журналист ҳалок этилди. Бу - охирги 30 йилда қайд этилган энг ёмон кўрсаткич," дея хабар беради Журналистларни Ҳимоя Қилиш Қўмитаси (ЖҲҚҚ).

Ҳозирда дунё бўйлаб 150 та журналист қамоқда сақланмоқда, дейди ЖҲҚҚ.

Қўмитага кўра, журнализм ҳукумат томонидан амалда жиноятга тенглаштирган Эронда эса ўтган йилнинг ўзида 60 журналист ҳибсга олинган.

ЖҲҚҚнинг айтишича, айниқса интернет журналистлари тазйиқ ва таҳдидларга дуч келмоқдалар.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган ЖҲҚҚнинг "2009 йилда матбуотга ҳужумлар" номли ҳисоботида таъкидланишича, дунё бўйлаб қамоққа олинган журналистларнинг ярмидан кўпроғини интернет журналистлари ташкил этади.

Сўнгги 10 йилда Хитой журналистлар учун энг хавфли мамлакатлигича қолмоқда.

Хитойда ҳозирда 24 журналист қамоқда сақланмоқда.

Хитой ортидан Эрон, Куба, Эритрея, Бирма ва Ўзбекистон келади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биносида ўтказилган матбуот анжуманида гапирган ЖҲҚҚ мулозимига кўра, халқаро босимлар журналистларга нисбатан ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тазйиқларга қарши курашишнинг энг мақбул йўлидир.

Блогнавислик сингари янги матбуот соҳаларининг ривожланиши қатағонлар ва цензурага қарши мужодалада янги имкониятларни яратди, дея илова қилади ЖҲҚҚ.

Бироқ ЖҲҚҚнинг огоҳлантиришича, Хитой ва Тунис сингари давлатлар бундай имкониятларни журналистларга қарши йўналтириб юборишлари ҳам мумкин.

Қўмитага кўра, Эрон ҳукумати диссидентлар ва мухбирлар изига тушишда ижтимоий интернет тармоғларидан фойдаланаётган экан.

Ўзбекистондаги вазият

Журналистларни Ҳимоя Қилиш Қўмитаси Ўзбекистонда ҳукумат матбуот устидан кучли цензура ўрнатганини айтади.

ЖҲҚҚ ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда ўтган йилнинг ўзида камида етти журналист ҳибсга олинган.

Қамоқдаги журналистлар сони бўйича Ўзбекистоннинг "минтақада пешқадам" экани ЖҲҚҚ ҳисоботида алоҳида таъкидланган.

Ҳисоботда, шунингдек, Ўзбекистонда ҳукумат сиёсатини танқид қилувчи барча интернет нашриялар тўсиб қўйилгани айтилади
Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1207 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz