Пятница, 24-05-03, 03:00

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 18 » Ҳарбий аёллар ва жинсий зўравонлик
10:03
Ҳарбий аёллар ва жинсий зўравонлик
Ҳарбий аёллар ва жинсий зўравонлик
 


Марти Рибейро ҳарбийлар оиласида дунёга келган.

Унинг бобоси ва отаси АҚШ Ҳаво Кучларида хизмат қилган, унинг ўзи эса болалигидан қуролли кучлар сафига қўшилишни орзу қилиб келган.

Мактабни тамомлагач, Марти Ҳаво Кучлари резервига ёзилади, бир неча йил ўтиб, 2003 йил мартида у Ироққа жўнатилади.

Армияда у ўзининг омма билан мулоқот мутахассиси вазифасини севиб бажарган бўлсада, Ироққа келиши биланоқ жинсий камситишларга юз тутган ва "Ҳаво Кучлари қўғирчоғи" лақабини олган.

"Қанчалар қийин бўлишини умуман тасаввур қилмаган эканман," - дейди у Би-би-си билан суҳбатда.

"Ҳозир нафақадаги полковник отам мен ҳарбийлар сафига қўшилганимдан жуда ғурурланганди."

"Мен ҳарбийлар орасида кўрган унсурлар отамда ҳеч сезилмаган, шундай экан қандай соҳага ўзимни урганимни аввалдан билмаганман," - дейди у.

У 2006 йилда Афғонистонда хизмат қилаётганди.

"Уруш ҳудудида ҳар доим қуролингизни олиб юришингиз керак. Лекин мен сигарет чекиш учун қуролимни бир жойга қўйиб, четроққа чиққандим. Ана ўшанда менга ташланишди."

Мартини судраб электр генераторлари ортига олиб ўтишган ва жинсий зўрлашган.

"Агар қуролим ўзимда бўлганида балки бунинг олдини олган бўлардим. Лекин, бошқа томондан, агар қуролимни ишга солганимда балки қамоққа тушардим," - дейди Марти.

Марти ҳарбий раҳбариятга арз қилган, бироқ раҳбарлари агар у расмий шикоят қилса, уруш ҳудудида қуролини олиб юрмаслик айбига юз тутишини айтишган. Армияда бу айб билан ҳарбий маҳкамага тортилиш мумкин.

АҚШ аскарлари
Тадқиқотга кўра жинсий зўрлаш учун жиноий жавобгарликка тортилиш ҳоллари АҚШ армиясида деярли учрамайди
Шундай экан, у овозини бошқа чиқармаган, унга ҳужум қилган киши эса жазосиз қолган.

"Агар расман арз қилганимда ҳам, менинг ҳикоямни унинг ҳикоясига солиштирган бўлишарди, ва барибир унга ишонишарди."

Афғонистондан қайтганида Марти ҳеч кимга бу ҳақида гапирмаган. У зўрлангани учун ўзини айблаган.

"Кенг тарқалган муаммо"

Қуролли кучлар сафидаги жинсий таҳқирлашлар борасида шикоятларни кўриб чиқаётган Конгресс аъзоларининг айтишича, тадқиқотлар бу муаммонинг кенг тарқалганидан дарак беради ва уни тўхтатиш йўлида кўпроқ чора кўрилиши керак.

2003 йилда Айова Университети томонидан ўтказилган сўровда суҳбатга тортилган 500 нафар аёл ҳарбийларнинг 30 фоизи ё жинсий зўрлангани ёки уларга қарши шундай ҳаракат бўлганини хабар қилишган.

Мудофаа вазирлигининг 2009 йилда жинсий ҳужумлар борасидаги йиллик ҳисоботи эса зўрлаш ҳолларининг 90 фоизи ҳеч хабар қилинмаслигини аниқлаган.

Конгрессдаги ҳарбий қўмита аъзоси Лоретта Санчес қуролли кучлар сафида жавобгарлик ҳиссини кучайтириш учун бу йил армияда жинсий ҳужумлар қайд қилинадиган рўйхатнинг ишлаб чиқилишига эришган.

"Менинг идорам ҳарбий эркакларимиз ҳужумидан жабр чеккан аёллардан телефон орқали анчагина шикоятлар олади," - дейди у.

"Улар учун жуда юрагим ачийди. Бу аёлларнинг баъзилари очиқча шикоят қилишга қарор қилишган ва оқибатда уларни армия сафидан чиқариб ташлашган."

"Статистикага назар ташласангиз, армияда жинсий зўрланган аёл яна бир неча бор зўрланиши эҳтимоли жуда катта," - дейди Конгресс аъзоси.

Унга кўра, жиноий жавобгарликка тортиш ҳоллари жуда кам. Пентагон буни жиддий қабул қилишни бошлаган эсада, ҳали олдинда қилиниши керак бўлган иш кўп.

"Нима учун бир ҳарбий аёл зўрланганини даъво қилса, гумон қилинган эркак ё лавозимидан пастлатилади ёки бошқа бўлимга ўтказилади? Мен мана шунинг тагига етишга уринаяпман!" дейди у
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/02/100216_us-army-rape.shtml
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 2807 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz