Пятница, 24-05-03, 03:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 18 » Ахлатхонада яшаган ўзбеклар ëниб кетди
10:06
Ахлатхонада яшаган ўзбеклар ëниб кетди

Ахлатхонада яшаган ўзбеклар ëниб кетди

Дастлабки тахминга кўра¸ ахлатхонада ўзбек муҳожирлари қуриб олган кулбадаги ëнғин техник ноқислик оқибатида юзага чиққан.

Ҳурмат Бобожон  17.02.2010

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида рўй берган ёнғин оқибатида Ўзбекистондан келган беш муҳожирнинг нобуд бўлгани айтилмоқда. Олмаотада ижара нархининг ниҳоятда қимматлиги боис уй олишга қурби етмаган бу муҳожирлар ахлатхонадаги кулбада яшаб келган.

Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг билдиришича, чоршанбага ўтар кечаси Олмаота вилоятининг Қорасарой туманидаги ахлатхонада яшаш учун вақтинчалик барпо қилинган иморатда ёнғин рўй берган.

- Ахлатхонадаги вақтинча яшаш учун барпо қилинган иморатда ёнғин рўй берди. Ўт ўчириш чоғида беш шахснинг жасади топилди. Тахминларга кўра, ёнғинда ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқароларидир, деди Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги расмийларидан бири.

Ёнғин оқибатида ахлатхонадаги ўзбеклар яшагани тахмин этилаётган вақтинча яшаш иморати буткул ёниб бўлган, шунингдек аланга ахлатхонанинг 48 квадрат метр майдонини кулга айлантирган.

Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг Олмаота бўлими вакили Жанат Симбаевнинг айтишича, ахлатхонадаги ёниб кул бўлган ясама уйчада ўзбеклар яшаганини атрофдагилар айтган.

- Атрофда яшайдиган аҳоли ҳозирча бизга шу маълумотни берди. Биз ҳалок бўлганлар шахсини ўрганаяпмиз¸ деди Жанат Симбаев.

Ёнғин сабаблари ҳозирча ноаниқ. Симбаевнинг айтишича, ёнғин рўй берган жойда ўт ўчирувчилар қўлбола иситиш ускунасини ҳам топишган.

- 16 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 23:23да шаҳар ахлатхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақда маълумот келиб тушди. Соат 23:24да ёнғин содир бўлган жойга навбатчи ўт ўчирувчилар гуруҳи йўл олди. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчиларимиз ахлатхонанинг ғарбий қисмида ёғоч каркасдан ясалган яшаш учун вақтинчалик барпо қилинган иморат ёниб кетгани ва у ерда қўлбола иситиш ускуналари бўлганини аниқлашган. Ёнғин жойида бари ўзбекистонлик экани гумон қилинаётган беш одамнинг жасади топилган,  деди Жанат Симбаев.

Инсон ҳуқуқлари халқаро бюросининг миграция масалалари бўйича ходими Виктория Тюленеванинг айтишича, Ўзбекистондаги ишсизлик боис Қозоғистонга келаётган ўзбекистонлик арзон ишчилар ватанида қолган оиласига пул юбораман, деб уй ижара қилмай ташландиқ жойларда яшаши оқибатида шундай бахтсиз ҳодисалар кўп бўлади.

- Ҳақиқатан, ҳозирги иқтисодий танг аҳвол ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини камхарж жойларда яшашга мажбур қилиб қўйган. Ўзбекистонда қолган оиласига бир-икки сўм юбориш илинжида улар уй ижара қилиб ўтирмай ташландиқ жойларда қўлбола иморатларда кун кўришади. Чунки уй ижараси катта пул туради,  дейди Виктория Тюленева.

Қозоғистонда яшаётган ўзбекистонлик Шоҳруҳ ҳам Қозоғистонда ижара нархи қимматлиги боис ўзбек муҳожирларининг кўпчилиги шундай хароба жойларда яшаётганликларни тасдиқлайди.

- Қолдиқлар сақлайдиган ахлатхонамией¸ шунақа ахлатхона экан. Уй ижаралари ҳозир қиммат. Менинг ҳам танишларим ҳозир Олмаотада¸ Остонада ишлашади. Бир уйда туриш 100-150 минг танга экан. Бу долларда 1000 долларгача боради¸ 1000 доллардан ҳам ошиб кетади. Ахлатхона уларга текин. Шунинг учун бу ерда яшашган бўлса керак бу йигитлар. Уйларига кўп пул юбориш мақсадида шу ерларда яшашади¸ асосан. Ахлатхоналарда¸ подвалларда яшашади. Мен ўзим ҳам ҳозир Қозоғистондаман. Квартира олиш қийин. Бир уйда 10-15 нафар одам яшаб шуни ижарага олиб яшаш мумкин. Бу беш одамга қийин бўлса керак. Балки ойликлари кўтармас. Бундан ташқари уларнинг еб-ичиши бор. Бу воқеа шу туфайли юз берган бўлса керак¸ дейди Шоҳруҳ.
http://www.ozodlik.org/content/article/1960856.html
Категория: ХАЛОКАТЛАР | Просмотров: 1654 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz