Ўзбекистон Париж хартиясига қўшилди
Ўзбекистон саратонга қарши кураш Париж хартиясини имзолади.
Регнум
сайтининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб
хабар қилишича, саратонга қарши кураш мавзуига бағишлаб 1-5 феврал
кунлари Парижда ўтказилган XXI-халқаро анжуман чоғида Ўзбекистон
саратонга қарши кураш Париж хартиясига қўшилган.
Ушбу хартияни Ўзбекистон номидан мамлакатнинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева имзолаган.
Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Лола Каримова-Тиллаеванинг
"ҳеч бир давлат ёлғиз саратонга қарши самарали кураша олмайди, Париж
хартияси эса саратон касаллиги олдини олиш ва уни даволаш борасида
умумий ҳаракат таклиф қилади”, деган сўзларидан иқтибос келтирди. http://www.ozodlik.org/archive/uz-domesticNews/20100217/402/850.html?id=1960538
|