Четверг, 24-05-02, 18:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 18 » Қарши колониясидаги қийноқларнии қандай тўхтатиш мумкин?
11:20
Қарши колониясидаги қийноқларнии қандай тўхтатиш мумкин?
Қарши колониясидаги қийноқларнии қандай тўхтатиш мумкин?
Uznews.net 18.02.10 — Бу саволни, Қарши колонияси махбуси, Самарқандда туғилган, 2000 йили мачитга қатнагани ва "Ҳизбут Таҳрир”нинг иккита китобини сақлагани учун судланган Санжар Нормуродовнинг яқинлари ҳар куни ўзларига беришади.

Санжар Нормуродовни, унинг хотини Наргиза Нормурадовага кўра, 2000 йилнинг апрелида жума намозидан кейин ҳибсга олишган, кейин эса уни диний экстремист, тақиқланган ташкилот аъзоси ва Ўзбекистон констутицион тузумига тажовуз қилган деб топиб 13 йилга озодликдан маҳрум қилишган.

"Ўшандан буён уни колонияда калтаклашади, хўрлашади, агар бу ҳақда уйингдагиларга айтсанг, ўлдирамиз дея таҳдид солишади”, - дейди ўз фарзандлари билан Тошкентда яшаётган унинг хотини Наргиза.

Унинг сўзларига кўра, эри гарчи рус мактабда ўқиганига қарамай 11 ёшидан намоз ўқийди, шу боис деярли ўзбекча гапирмайди.

Мактабни битказганидан кейин у Тошкентдаги милиция академиясига кирди, у ерда уч йил ўқиди. Ўқиш пайтида у намоз ўқимай қўйди, диндан узоқлашгандай бўлди.

Оиладаги оғир иқтисодий аҳвол Санжар Нормуродовни ўқишни ташлашга, онаси билан иш қидириб Россияга кетишга мажбур қилди.

Қадрдон юрти Самарқандга қайтгач, тағин мачитга қатнаб, ибодат қила бошлади. "Ўшанда давр ўзгаргани, масжидга бориш ўзига ҳукм чиқариш билан баробар эканлигини ким билибди”, - дея фикр қилади Наргиза.

Тошкентдаги 1999 йилги портлашлардан кейин, Ўзбекистонда ҳибсга олишлар тўлқини кучайди. Бир йил ўтиб Санжар ҳам ҳибсга олинди.

Қариндошлари фикрига кўра, у терроризм ва диний экстремизмга қарши давлат курашининг жабрдийдаси бўлди.

Санжар Нормуродовни тергов қилиш ҳужжатида айбловчи шундай ёзади: «Мечитга асосан қариялар боришарди. Менинг ҳибсга олинишимдан сал илгари менинг олдимга 27 ёшли Даврон деган йигит келди. У менга «Хизб-ут-Тахрир» га аъзо бўлишимни сўради ва танишиш учун бир қанча китоблар берди».

Санжар бу воқеа ҳақида, 2000 йилнинг 28 апрелида ҳибсга олишганидан кейин иккита дўстига: Фаридга ва Фарходга айтган.

«Мен мачитга ибодатга келганимда, олдимга иккита ИИВ ходими келди, улар мени бошқармага юришимни сўрашди. Улар шунингдек менда «Хизб-ут-Тахрир» китоблари борлигини сўрашди”. Ҳеч нарсадан шубҳаланмаган, Санжар тасдиқ жавобини беради, уни ҳибсга олишади.

«Мен бу ташкилотнинг ҳукумат томонидан тақиқланганлигини билардим. Мен бу китобларни тарқатмаганман ва ушбу диний оқимга қўшилмаганман. Мен ушбу ташкилот аъзоси эмасман. Мени «Хизб-ут-Тахрир» партияси ғояларига ҳеч ким ўқитмаган, мен ўшанда бор йўғи шу китобни олганман ҳолос. Ўзимни айбдор деб биламан ва бундан пушаймонман», - дея ёзади Санжар.

2000 йилнинг 15 августида Самарқанд вилояти Жомбой тумани судьяси Зафар Отақулов Санжарни жазони қаттиқ режимли колонияда ўташ шарти билан 13 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Санжарнинг ота онаси ва унинг адвокати суд қарори билан келишишмади ва ишни қайта кўриш учун аппеляция шикояти тайёрлашди, унда судланувчининг "Хизбут Таҳрир” аъзоси эмаслиги ва уни бу ташкилотга ҳеч ким жалб қилмаганлигини таъкидлашди.

"Қандай қилиб терговчи Нормуродовга шунча айблов қўйиши мумкин?” - дея ёзади аризада унинг адвокати Гулбахор Урумова.

Шикоятга жавобан судья Отақулов айбланувчининг қариндошларидан ҳукм муддатини 10 йилгача камайтириш учун 1500 АҚШ доллари сўрайди.

Қариндошлар Самарқанд вилоят МҲҲсига мурожаат қилишади судья Отақулов пора олаётганида қўлга олинади.

Бироқ, апелляция суди илгариги чиқарилган ҳукм 13 йил жазони ўзгаришсиз қолдирди.

Судланувчининг ота онасига, суд жараёни юқоридан буюрилгани, судья Отақулов эса ўз қилмиши учун таъзирини еганини тушунтиришди.

Нормуродовнинг ота онасига кўра, бир йил ўтар ўтмас ҳакам 100 минг доллар бериб озодликка чиққан ва АҚШга кўчиб кетган.

Судланувчи Санжар Нормуродов эса бу вақт ичида ўз жазо муддатини Тошкент вилоятининг КИН 64/1 (Зангиота) қамоқхонасида, доимий калтаклар билан ўтамоқда. 2009 йилнинг июлида у Қарши шаҳар колониясига ўтказилган.

«Ўтган 10 йил давомида ўғлим намоз ўқигани, рўза тутгани учун тез тез қийноқларга солинмоқда. Қаршида вазият кескинлашган. Ўғлимнинг айтишича, режим қисми бошлиғи Шухрат Бозоров, уни муттасил калтаклайди, оёғи билан буйрагига ҳушидан кетгунча тепади, қўлидан осиб қўяди, оёқ панжаларига резина тўқмоқ билан уради, агар қариндошларига буни айтса ўлдиришларини айтади», - дея билдиради судланувчининг онаси Фарида Абдурахмонова.

Колониядаги бошқа ходимларнинг ҳам ҳатти ҳаракатлари қариндошларнинг норозилигини қўзғатоқда, улар Тошкентдан юзлаб километр наридаги Қарши шаҳрига маҳкумга деб олиб келинган озиқ овқат, дори дармонларни ўзлаштиришмоқда.

Булар ҳақида колония бошлиғи Тўхтаевга ва унинг ўринбосари Алишер Худоёровга билдирилган.

"Азаматлар, тўғри менга чиқаверинглар. Мен ҳамма чорани кўраман”, - дея қариндошларга жавоб берган колония бошлиғи Тўхтаев.

Бироқ, унинг сўзларига ишонишмайди: "Таҳқирлаш давом этмоқда, бошлиқларнинг ишонтириши гапдан нарига ўтмаяпти. Улар фашистлардан ҳам баттар, ҳатто уруш вақтида ҳам одамлар бу каби қийноқларни кўришмаган. Бизнинг ҳукуматимиз маҳкумларда шу даражада азоб уқубатлар, уриш ва ҳақоратлар билан сийлаш имконини яратиб қўйибди…”,- дейди Санжарнинг онаси.

Оила Санжар Нормуродовнинг қайтишини сабрсизлик билан кутмоқда. Унинг онаси Фарида Абдурахмонова ва хотини Наргиза Нормуродовалар уларнинг шикоятлари, ҳибс ҳақидаги, муттасил зулм ва ҳақоратлар ҳақидаги ҳикоялари, охир оқибат уларнинг тугашига ёрдам беради дея сидқидилдан ишонади.

Uznews.net
Категория: Қ И Й Н О Қ Л А Р | Просмотров: 1566 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz