Четверг, 24-05-02, 17:47

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 18 » Жиззаҳда бирданига 25 та “диний экстремист”ни судлашмоқда
11:24
Жиззаҳда бирданига 25 та “диний экстремист”ни судлашмоқда
Нурчилар устидан жараён эпизоди
 
Жиззаҳда бирданига 25 та "диний экстремист”ни судлашмоқда
Uznews.net 17.02.10 — Бугун Жиззах вилолят судида диний экстремизмда айбланаётган 25 нафар шахс устидан суд давом этмоқда, терговга кўра, уларнинг занжири кўплаб бошқа шахслар, жумладан, Тошкентда ҳибсга олинган журналист Ҳайрулло Ҳамидовга бориб тақалади.

Жиззахда давом этаётган суд жараёни, Ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг сўзларига кўра, Жиззах вилояти тарихида энг йирик маҳкама ҳисобланади.

Таниқли ва тажрибали ҳуқуқ ҳимоячиси шунга ўхшаш маҳкаманинг, 1999 йили Тошкентдаги феврал портлашларидан кейин 20 нафар судланувчи устидан бўлган маҳкамани эслайди, бироқ бирданига 25 нафар шахсни Жиззахда ҳали судлашмаган.

Суд жараёнлари 5 февралда бошланди, у ёпиқ режимда ўтаяпти, унга фақат ҳуқуқ ҳимоячилари ва кузатувчилар қўйилмаяпти. Фақат ҳар битта судланувчининг биттадан қариндоши киришига руҳсат бор, дейди Ҳамроев.

Тезкор ҳаракат гуруҳи (ТҲГ) Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан й иғилган экспертлардан иборат таҳлил гуруҳига кўра, судланувчилар Жиззах вилоятининг Пахтакор ва Фориш туманларида яшовчи шахслар бўлиб, улар ҳали ёш, уларнинг ўртача ёши 23 25ни ташкил этади.

ТҲГ бу иш бўйича 77 саҳифа айблов ҳулосасини олган, ундан хулоса чиқарилишича, жиззахдаги судланувчилар сони, юзларча бўлмаса ҳам, бир неча ўнларни ташкил этади, Ўзбекистонда уларни Андижондаги 2009 йилнинг майида содир бўлган портлашлар ва диний арбоблар ҳамда милиция полковнигига суиқасдда айблашмоқда.

Айблов хулосасида айтилишича, судланувчилар ўзларининг диний ташкилотга аъзо эканликларини инкор этишмаяпти, буни улар "Жамоат” дея аташган.

Улар Тошкентда тақиқланган диний ташкилот тузишда айбланиб ҳибсга олинган спорт шархловчиси Ҳайрулло Ҳамидов каби мунтазам тарзда битта жойда ибодат қилганликлари, жума намозларидан кейин уйларда диний масалаларни муҳокама этишгани, диний мазмундаги ҳужжатли фильмлар тамоша қилишганликлари, таниқли имомлар Обид Қори Назаров, Абдували қори Мирзаев ва бошқаларнинг аудио ёзувларини тинглашганига иқрор бўлишган.

ТҲГ айблов хулосасида акс этган судланувчиларнинг дунёқарашлари ҳақида ҳикоя қилади. Улар бир бирларини "биродар” дея чақиришади, Ироқда, Чеченистон , Афғонистондаги мусулмонларнинг тақдирини эътибор билан кузатишган, Ўзбекистонда жиҳод олиб бориш имконларини муҳокама этишган.

Улар Ўзбекистондаги эркаклар ва аёлларнинг умумий байрамларда қатнашиши, спиртли ичимликлар истеъмол қилиниши, 8 мартни нишонлаш, аёлларнинг шим кийиши каби айрим дунёвий анъаналарни танқид остига олишган.

"Кўплаб судланувчилар шунингдек, оилаларидаги аёлларни "ҳижоб” кийишга, юзлари, оёқлари ва қўлларини ёпиб юришга мажбур қилишган”, - дея билдиради ТҲГ ўз ҳисорботида.

Агар судланувчиларнинг ижтимоий ҳолати ҳақида гапириладиган бўлинса, уларнинг ишсиз эканлиги ва қайсидир муддатга Қозоғистон ва Россияга боришган, у ерда "Таблиғ”, "Аҳли сунна” каби исломий ташкилотларнинг вакиллари билан фикр алмашишган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари, айблов ҳулосасидаги барча маълумотлар қийноқлар йўли билан олинганлигини ҳам айтишади. Бу ҳақда судда Фориш туманилик судланувчи Ғайрат Усмонов билдирган.

7-феврал куни ўтган суд жараёни чоғида унга нисбатан тергов пайтида қийноқлар қўлланганлигини билдирган:

«Тергов пайтида мени қаттиқ қийнашди. Калтаклашди. Иккита қовурғамни синдиришди. Бошимга сув тўлдирилган пластик бутилка билан уришди. Шундан кейин кўзим ҳира кўрадиган бўлиб қолди. Мени зўрлаб қоғозларга имзо қўйишга мажбур қилишди. Мен бу судланувчиларнинг бирортасини ҳам танимайман. Мен фақат таксистман. Мижозларни улар буюрган жойга олиб борганман. Менга тайинланган адвокатни фақат айблов хулосасини беришганларида кўрганман. Мен айбдор эмасман.

"Адвокат суд ҳакамиша илтимоснома киритди, унда суд тиббий экспертизаси томонидан судланувчи Ғайрат Усмоновга қарши қийноқлар қўлланилганини текшириш сўралган эди. Ҳозирча суд илтимосномага муносабат билдиргани йўқ. Судланувчи Усмонов 2009 йилнинг 21 ноябрда қўлган олинган.

Тергов давомида унинг қизиқишлари давлат ҳимоячиси Жиззах шаҳар адвокатлар палатасидан Султонмурод исмли шаҳс томонидан ҳимоя қилинмоқда. Унинг сўзларига кўра, адвокатни у тергов тугаганидан кейин, айблов ҳулосасини олганидан кейингина кўрган”, - дейилади ТҲГ билдиришида.

Деярли барча 25 судланувчи Жиноят кодексидаги шу каби стандарт жараёнларга қўлланиладиган моддаларда айбланишмоқда: 159-модда "Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз”, 244-1 - "Жамоатчилик ҳавфсизлиги ва жамоатчилик тартибига ҳавф солувчи материаллар тайёрлаш ва тарқатиш”, 244-2 - "Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, рахбарлик ёки иштирок қилиш” ва бошқалар.

Бахтиёр Хамроевнинг сўзларига кўра, айблов хулосасини ўқигач, замонавий Ўзбекистонда ҳукумат ўзининг оғир муштларини ишлатаётганига қарамай диний ғоялар тарқатиш унга қарши кураш билан параллел давом этмоқда даган фактни эътироф этмасдан бўлмайди.

"Диний фундаменталистларнинг ҳукумат тепасига келиши Ўзбекистон учун энг ёмон оқибатлардан бири бўлган бўларди, - дейди Хамроев, - бироқ мамлакат ҳукумати уларнинг ғоялари мамлакат бўйлаб тарқалиши ва мустаҳкамланиши учун бор ҳаракатни қилаяпти”.

11 йил бурун, 16-февралда Тошкентда биринчи портлашлар содир бўлди, улар 16 одамни ҳаётдан олиб кетди. Мамлакат ҳукумати ўшанда, бу диний экстремистлар томонидан уюштирилган террористик акт бўлганлигини билдирган эди.

Ҳибсга олишлар бошланди, судловлар ҳозиргача бир кун ҳам тўхтагани йўқ. Турмаларда 10 минглаб "диний экстремистлар” азоб чекмоқдв, ҳибслар ва маҳкамалар сони фақат ортмоқда.

Ҳукумат нимага эришди? - дея савол беради Ҳамроев. Ҳар бир маҳкумнинг оиласи, жамиятдан четлатилган одамлар мавжуд режимга душман ва улар фақат тақводорликдан кўнгилларига баҳра олишади.

Уларнинг сафига минг минглаб давлат зўровонлиги, қашшоқлик, ишсизлик, ижтимоий тенгсизлик ва ғоясизликнинг бошқа қурбонлари, фақат Исломдангига нажот ва адолат топишга интилган шахслар қўшилади.

Uznews.net
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1297 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz