Пятница, 24-05-03, 02:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 18 » Собиқ Ангрен прокурори судга берилди
11:27
Собиқ Ангрен прокурори судга берилди
Суратда: Санжар Пўлатовнинг ўғли,
 хотини ва қизи

 
Собиқ Ангрен прокурори судга берилди
Uznews.net 12.02.10 – Тошкент шаҳар Миробод туман жиноий судида Ангрен собиқ прокурори, эндиликда "Старт” Тошкент спорт мажмуаси директори Санжар Пўлатов иши юзасидан шов шувли жараёнлар бормоқда.

Собиқ Ангрен шаҳар прокурори, эндиликда эса «Банклараро спорт ва соғломлаштириш маркази» директори Санжар Пўлатов бирданига Жиноят кодексининг еттита моддасига кўра айбланмоқда.

Айни пайтда, ҳуқуқ ҳимоячиси ва судланувчининг яқинлари фикрига кўра, унинг айби бирорта моддага кўра исботланмаган ва айбловлар уйдурмадир.

«Отам ўтган йининг 10-июнида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддасига кўра, - фирибгарликда айбланиб ушланган эди, - дея ҳикоя қилади судланувчининг қизи Ширин Пўлатова.

– Шу заҳоти унга нисбатан қўпол тарзда Ўзбекистон республикаси қонунчилиги талаблари бузилди. Отамнинг соғлиғи ёмон, икки марта инфарктни кечирган, бироқ чора кўрилганида бу ҳолатлар ҳисобга олинмади. Бундан ташқари, бизга уни мутлақо соғлом дея кўрсатишди. Шунингдек отам хизмат қилган меҳнат жамоаси илтимосномалари ҳам инобатга олинмади».

Санжар Пўлатов қариндошларининг терговга кўплаб эътирозлари бор. Уларнинг билдиришларича, терговчилар Пўлатовнинг айбсизлигини тасдиқловчи гувоҳларни чақиришмаган.

Иш билан нимагадир МХХ ходимлари шуғулланишган, қонунчиликка кўра уларнинг, Жиноят кодекси 168 моддаси бўйича ишни кўришга ваколатлари бўлмаган

"Ўйлашимча, бу ерда ҳаммаси жуда оддий. Санжар Пўлатов аллақайси Жамол Ёдгоровга йирик миқдорда пул қарз берган. У пулни бергиси келмаган ва ўзини қутқариш учун МҲҲга шикоят қилган, бутун айбловларни ўйлаб топган”, - дейди таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, ЎИХМТГ раиси Сурат Икромов.

- Бунга лаққа тушган МҲҲ ходимлари, Пўлатовни ҳибсга олишга шошилишади. Унинг айбсизлигини билишгач, жавобгарликдан қўрқиб қолишади. Ҳеч бир айби бўлмаслигига қарамай улар одамни бир неча ой тергов ҳибсхонасида ушлаб туришган, бунинг учун эса жиддий жазо бор. Сувдан қуруқ чиқиш учун улар янги айбловларни уйдиришади».

Ҳуқуқ ҳимоячисининг фикрини Санжар Пўлатовнинг қариндошлари ҳам тасдиқлашади. Уларнинг сўзларига кўра, Пўлатовни, 10 июнда ҳибсга олишганига қарамай, айбловлар 3 сентябрда қўйилди. Бироқ қонунчиликка мослаш учун, уни ўтган давр – 18-июндан имзолашга мажбурлашган.

Бундан ташқари, айбланувчининг яқинлари тасдиғига кўра, Жамол Ёдгоров фирибгардир, у ўзини истиқболли бизнес лойиҳаларини тайёрлаётган қилиб кўрсатиб одамлардан пул олади, кейин эса қарзини қайтармайди.

У МҲҲга фирибгарлик юзасидан ариза топширганида, Ёдгоровнинг ўзига қарши ИИВ тармоғининг бошқа ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг турли туманларида 3 жиноий иш қўзғатилган эди.
«Мен адвокатура ҳақидаги қонун доирасида барча айблов моддалари бўйича ўз ҳимоямдаги шахснинг айбсизлигини исботловчи далилларни тўплаганман, - дейди адвокат Борис Ли. – Мен Санжар Пўлатовнинг хеч бир айби йўқлигига ишонаман ва умид қиламанки буни судда исботлайман».

Ли шунингдек суднинг объектив ва холис ўтказилишидан умидвор. Айни пайтда, Ўзбекистон судларини яхши билувчи кўплаб фуқаролар бунга катта шубҳа билан қарашади.

«Суд Санжар Пўлатовнинг айбдор ёки айбсизлигини аниқлаш учун МҲҲ ходимлари билан боғланишлари даргумон, - дейди экспертларнинг бири анонимлик шартига кўра. – Ҳакамларга унинг айбсизлигини тасдиқловчи далилларни эътиборга олишдан кўра, сунъий айбловларни тасдиқлаш осонроқ».

Умуман, суд ҳали давом этади – унинг келаси мажлиси 17-февралга белгиланган, ва «Uznews.net» воқелар ривожини кузатиб боради.

Uznews.net
Категория: СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ | Просмотров: 1725 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz