Четверг, 24-05-02, 20:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 19 » ОЗОДЛИКНИНГ “ҚУРУЛТОЙИ” ЖУДА ПАСТ САВИЯДА
20:07
ОЗОДЛИКНИНГ “ҚУРУЛТОЙИ” ЖУДА ПАСТ САВИЯДА
 ОЗОДЛИКНИНГ "ҚУРУЛТОЙИ” ЖУДА ПАСТ САВИЯДА ЎТДИ
 Турлибеков Ёдгор

Кечаги ўтган  "Қурултой”  жуда оташин ўтгандай бўлсада, менимча савияси қониқарсиз ўтди. У ерда қатнашганлар "Мен нима дейман-у, қўбизим нима дейди”  қабилида жуда кўп хатоликларга йўл қўйилган.

Шунчалик фаросатсизлик, билан жуда саёз уюштирилган бу эшиттириш кўп эшитганларнинг пешонаси қолиб, товонларигача тиришиб кетган бўлса ажаб эмас.

Қурултойга мен ҳам Бишкекдалигимда неча бор қатнашиб, қизғин мунозараларнинг гувоҳи бўлганман, уларнинг ҳаммаси анчайин мақсадли бирор фикр атрофида бўлган.

Аммо АҚШга келган дастлабки кунларимда, Сарвар Усмонниг бир саҳифасида у киши Каримовнингми, Гулноранингми ёдимдан кўтарилибди, унинг тиллолари ҳақидаги мақолада ҳисоблаб келиб, бу ўғирлик 187 килограмм ўрнига сарҳисоб қилинганда 187 кило эмас, грамм деб қўпол хато қилинган эди.

Мен ўқиб Сарварга шундай хато кетибди, одамлар кулмасин деб мақола тагидаги коментарийлар учун катакка хатони тузатишни ёзиб юборган эдим.

Менга Питсбургдаги уй телефонимга Прагадан  Сарвар Усмондан қўнғироқ келиб: Ёдгор ака, хатомни ёзган экансиз, тузатиб қўйдим қаранг, кўринг деди.

Жавоб ўта захарханда бўлиб, Сарваржонни (Ўктамбек Каримов)ни кўп кўп Тошкентда кўрганман, яхши укам деб юрардим, лекин унинг бугунги нашаси паст, салом аликдан, АҚШга қандай етиб олдингиз, аҳвол сўрашдан асар ҳам йўқ эди.

Гўё "Томдан тараша тушган”дай, яна у Ёдгор ака, сизга шуни айтиб қўймоқчиман, кейин хафа бўлиб юрманг, энди сиз Озодликдан чиқолмайсиз, чунки сиз Ўзбекистондан чиқиб кетган одамсиз, биз сиздан энди фикр ололмаймиз, деганича шарақлатиб гўшакни қўйиб қўйди.

Ахир менинг бошим Ўзбекистонда қолиб кетмадику, уни ўзим билан олиб келганман, деб ҳам айтолмадим, қайтариб телефон қилишга бир цент пулим ҳам, интернетим ҳам йўқ, ўзим яқинда келганман ҳайронлигимча қолавердим...
 
Дарвоқе, Қирғизистонда Озодликнинг пикетларим даврида ёзишича, мен Озодликда 43 марта чиқибман, 44 чисига энди нариги дунёда чиқсам керак.

 Ақшга келганимга бир ярим йил ўтибди, мухожиротда яшаётганларнинг Озодлик ҳоҳлаганларига микрофон тутадиган ва муҳолифатдаги оташин мустақил журналист ва инсон хуқуқларидан улар микрофонларини олиб қочадиган бўлиб қолганидан кўплар норози. Шунинг учун бизлар Вашингтонда ўшанда катта пикетлар ўтказгандик.

Мана бир йилга яқин ўтса ҳам, улар бунга парво қилмайдилар, мен кунлар исиб кетса, албатта Озодликдаги баъзи "кўланкам майдон” деб, юрганларни албатта бўшатиб юборишларини талаб қилиб, 3 минг км.лик масофага Вашингтонга ўзимга сафдош тополмасам ҳам бориб  Сенаторлар уйи”, ҳамда Обаманинг нақ Оқ Уйи олдида узлуксиз пикетлар қилишга тайёрланаётирман.

Мавзуъмига қайтсак, кечаги "Қурултой”ни уялмай муҳлисларга узатган ва бу эшиттиришга "дирижёрлик” қилган бошловчининг усталик билан гаплар ва саволларни кимга ва қай тарзда берганига қойил қолса,бўлади.

Аммо хақиқат қаерда, у шундоққина бошловчи Абдулла Искандарнинг оёқлари остида мажақланиб қолиб кетди.
Роғун сув омборига йиғиладиган 15 триллион куб метр сувдай тожиклар "Сув қуроли” га эга бўлса Ўрта Осиёни титратиб, гегемонликка интилаётган президентларнинг султони  Имомали Раҳмонов бўлиб қолармиш.

Мантиқ ва ҳисоб китобнинг кулгили томонларига этибор берсангиз айтилган ва йирик сув ва у топган мутахассисларининг нақадар кўчадаги аҳмоқлар ҳам айтмайдиган гапларига, эшитган уч кишининг кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмай қолдик.

Ҳўв биродарлар, тўхтанг, кўкноридан отиб олганмисизлар?
 Ахир 15 триллион куб метр сув Волга ва Урал дарёлари қуйиладиган Каспий денгизининг суви ҳам чиқмайдику?

 У ерга йиғилган сув хўжалиги министрлари ва мутахассислар, қолаверса ўтган сайловга президентликка давогар профессор Суҳбатулло акаларимизнинг қуруқ аравани бирам шалдиратиб олиб қочганига ҳам майли деймиз.

Яна гап Вахшдек кичик дарё қуйиладиган сув омборини истаган размерда кичикроқ қуриб, унга керак маблағни иқтисод қилиш ҳам мумкинлиги уларнинг калласига ҳам келмасди.

Яна бир хатога қаранг, улар шунча сув Роғун ГЕС га сарф бўлса, унда Амударёга умуман сув келмай қўяди деган фикрда анча тортишдилар, аслида ГЭСларга бир баклашка сув ҳам сарф бўлмайди 330 метрдан тушаётган сувнинг кучи турбинани айлантиргадан сўнг у каналга оқиб кетаверадику.

Энди айтайлик, шу сув омбори зилзиладан зарар кўрса, тожик биродарларимизнинг ўзлари ундан жабр кўришади, Ўзбекистон учун унинг хавфи бўлмайдику, нега шунча ваҳималар?

 Ахир тожик биродарларимизнинг Ўзбекистон бермаётгани учун, газ йўқ, свет йўқ, қишнинг совуқ азобларидан мажбур бўлаётган қутилишнинг шугина чораси эмасмиди, бу машмашалар?

Нима қилганда ҳам профессор Суҳбатулло акамизнинг таги дўхтирлиги билиниб турарди, у киши қизишиб кетганидан, ахир бундай хавф учун халқаро эксперт чақириш керак, яна биласизми, бешта Ўрта Осиёнинг республикалари, Эрон, Афғонистон, Покистон ваТуркия халқлари ўртасида шу масалани ҳал қилишда умумий референдум ўтказиш керак дедилар.

Биринчидан бу кулгили ҳали ҳеч қаерда бўлмаган улкан бундай референдумга кетадиган маблағга яна бир катта ГЭС қурса бўладику!

Иссиғи ҳам совуғи ҳам тегмайдиган Роғуннинг Афғонлар, Эрон ва Туркияга қандай алоқаси бор, майли референдум билан халқларнинг истаклари изҳор қилиниши мумкин.

Аввалом уларнинг триллион сонинининг тўғри тушунилиб, тўғри тасаввур қилишлари учунгина айтилган халқларни Бирор ой ўқитиш керак эмасми, Суҳбатулло ака?

 Бундай масалаларни сиз айтгандай 60 миллионга яқинлашаётган худудимиздаги ярми саводсиз аҳолининг референдумдаги овози билан ҳал қилмай, уни ўнга яқин айнан сув ва йирик қурилишлар мутахассислари, экологлар, яна айтай, дўхтирлар ва ўқитувчилар бундан асло мустасно тариқасида  ҳал қилишлари керак.

Энди фикрларнинг индоллосига келиб, бу ерда энг асосий гап хақиқатга келсак Ислом Каримовнинг бу масалаларни телефон гўшагини биргина кўтариш билан ҳамма муаммолар бир дақиқада ҳал бўлиши мумкинлигини, эшиттириш муаллифи асосий ва энг муҳим масалани бу эшиттиришда Каримов фойдасига ниқобланиб ўтилди.

Ҳа ҳамма урғу Имомали Раҳмоновнинг атомдан кучли "Сув қуроли”га эга бўлмаслиги  ва Озодлик бу маш-машаларнинг асосий сабабчиси ва "ижодкори” Ислом Каримовнинг мавқеъига путур етмасин қабилида олиб борилди деб, айтиш мумкин.

Ваҳоланки Ислом Каримов, Туркистонимизда ўзбекларга қўшиб қўшни халқларини ҳам хар томондан қийнаб келаётган ва у айтган террористлар ва х.к. баҳоналарнинг ҳаммаси аслида унинг томонидан қулфурган ваҳима ва шундай атайин ва суньий портлашлар ҳам унга баҳона бўлиб хизмат қилмоқда.

Наҳотки, шуни ханузга англаб етмаётирмизки, ахир яна қайтараман, агар халқлар тақдирига тариқча яхшилик қиладиган аломат бу еб тўймас очкўз Каримовда бўлганида эди, у бундан камида10 йил аввал телефон гўшагини кўтариб мутассади амалдорларга бир оғиз буйруқ берган бўлар эди.

Ўзбек халқи ва Ўрта Осиё халқларининг бир-бирларига бориш-келишларини енгиллаштириш ва хар йили совуқдан қийнаётган газ ва электрни узлуксиз беринглар деб, Каримовнинг атайин айтмаётганлигини жуда яхши билиб турсада журналистнинг "Қурултойда” лом ва мим демагани бу журналистнинг ўз халқи олдидаги виждони қийналмаётгани, кўпларимизни хақли ўлароқ чуқурроқ ўйлашга мажбур этади.

Яна бир нарса қизиқки, Ислом Каримовнинг қолган охирги бир чораси бу масалани ҳал қилишда унинг халқаро экспертларга ёпишиб олганида.

Аслида АҚШ, ЕҲХТ ва БМТ ташкилотлари халқлар манфаатларидан жумбоқли равишда қочиб бораётгани ва уларнинг албатта Каримовни қўллаб қувватлашлари мумкинлигини диктатор яхши билади ва унинг бундай талабни қўяётгани бежиз эмас.

Аммо булар минг додларига қулоқ солинмай, айнан Каримовнинг инжиқликлари туфайли 20 йилдан бери қийналиб келаётган Ўрта Осиё ҳалқлари учун ҳам ва ўзбек муҳолифатчилари учун ҳам афсуски, булар олдиндан яққол кўриниб турган нарсалардир.
Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1179 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz