Четверг, 24-05-02, 23:57

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 19 » Маҳбус Анвар Бўриев ўлдими, ўлдирилдими?
21:13
Маҳбус Анвар Бўриев ўлдими, ўлдирилдими?

Маҳбус Анвар Бўриев ўлдими, ўлдирилдими?

"Эзгулик” хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирлиги ЖИЭББга қарашли Қаршидаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаётган Тошкент вилояти Чиноз тумани Олмазор қўрғонида яшовчи Анвар Бўриевнинг жасади 2009 йилнинг 19 декабрида Тошкент — Термиз йўлининг Пахтакор тумани ҳудудидаги зовурдан топилди. Бу ҳодисадан 4 кун аввал муассасада фарзанди билан кўришиб қайтган хонадон вакиллари жасадни топган, суриштирув ишлари олиб борган Пахтакор тумани ИИБ миршабларининг хулосаларига ишонмайди. Яъни, уларнинг фикрича Анвар ўлмаган, балки уни ўлдиришган ва бунга уларинг етарлича асослари бор. Жиноят иши қўзғатилиши керак.

Пахтакор тумани ИИБ терговчиси С. Умматқулов 2009 йил 30 декабр куни мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қиларкан, Анварнинг 17 декабрь куни Қаршидаги Шайхали қамоқхонасидан муддатидан аввал озод қилингани, шериклари билан йўлда келаётиб, спиртли ичимликлар ичишгани ва улар билан ўзаро жанжаллашиб, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи катта йўлда тушиб қолганини таъкидлайди. Сўнгра зовур ёқасида совуқдан музлаб, ички органларининг совуқдан дистрофик ўзгаришлари сабаб вафот этган, деган хулосага келади.

Бироқ ўтказилган тиббий экспертиза хулосасида пешона, бурун ва чап кўкракларида жароҳат излари мавжудлиги, жароҳатнинг ўтмас тўмтоқ жисм орқали етказилганлиги айтилган. Ана шу хулоса хонадон вакилларининг кўнглига гумон солмоқда. Ҳатто уларда эндигина 31 ёшга тўлган ўғилларини қамоқхонада ўлдириб, зовурга ташлаб кетишган, деган шубҳа ҳам йўқ эмаски, Анварнинг озод қилиниши ҳақида 2-3 кун аввал ҳам ҳеч гап йўқ эди. Қолаверса, фалокат содир бўлган куни Анвар қамоқхона телефонидан уйига қўнғироқ қилган ва бу рақам ҳозиргача хонадон вакилларининг мобил телефонида турибди.

Мазкур иш юзасидан сўроқ қилинганларнинг бири ўғирликда гумонланиб, шартли озодликка чиқарилган Воҳид Мирзанов, иккинчиси талончилик туфайли жазо муддатини ўтаётган Жамшид Қурбоналиев ҳамда учинчиси безорилик билан қамалган Ботир Рустамовдир. Шунинг учун хонадон вакиллари бир неча ойлик ҳижрондан сўнг уйига қайтаётган ўғлининг йўлда тушиб қолгани-ю, кийимлари ҳар томонига сочилган ҳолда, бунинг устига шу кулари Ўзбекистоннинг барча регионларида кун тана музлаб қоладиган даражада совуқ бўлмагани, Анварнинг эса совуқдан музлаб ўлганига ишонмайди. Ва, афсуски, Анварнинг яқинлари шубҳаларида жон бор (қаранг: http://meteocenter.net/38579.htm).

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ички ишлар идораларида терговни назорат қилиш бошқармаси ва ИИВ раҳбариятини Анвар Бўриев иши юзасидан қайта текширув ўтказишга чақиради. Суриштирув ишларида йўл қўйилган процессуал хатоларни бартараф этишга ундайди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти

Категория: МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1279 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz