Четверг, 24-05-02, 18:06

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 21 » Седананинг фойда ва зарарлари
20:07
Седананинг фойда ва зарарлари

Седананинг фойда ва зарарлари

Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
"МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари, ҳалқ табиби.

Тожик тилида сиёҳдона, араб тилида шунуз, рус тилида чернушка деб аталувчи седанани билмаган инсон бўлмаса керак:

Сиёҳдона қуруқ-иссиқ мижози,
Туйилса-ю совун бўлса ҳам рози.
Юзларига суртилса чиройли қилар,
Доғларни йўқотар, даволар сози!

Седана деганда тандирдан эндигина узилган седанали нон кўз олдингизга келади. Седанали нон ёпиш қадимдан одат. Седана ёпилган нон деярли моғорламайди, турли ҳидларни ўзига дарров олмайди. Шу боисдан бўлса керак, седанага эътиқод қўйиб, уни «кулча холи» деб аташади.

ТУЗИЛИШИ:

Седананинг бўйи 70-75 см гача борадиган бир йиллик ўт ўсимлик. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўстирилади. Бу ўсимлик баъзан Самарқанд вилояти экинзорларида бегона ўт сифатида хам учраб туради. Пояси текис, юмалоқ, тукдор, тик қадли бўлиб, барглари 2-3 см узунликда пастсимон бўлинган. Поясининг пастки барглари бандли, устки барглари бандсиз, кетма-кет ўрнашган. Гуллари йирик, 5-8 гулбаргларга эга. Улар шохчаларнинг учида алохида-алохида жойлашган. Меваси ғилофли баргча бўлиб уруғлари уч қиррали, Ғадир-будир.
Седана май-июль ойларида гуллайди, уруғлари июнь-август ойларда пишиб етилишига яқин қолганида ўриб олинади. Уни яхшилаб қуритиб, янчиб уруғлари элакдан ўтказилади ва қуруқ жойларда сақланади.

ТАРКИБИ:

Седана таркибида 0,4-1,5 фоиз эфир мойи, 40 фоизгача ёғ, мелантин ва нигеллин гликозидлари бор.

ШАРК ХАЛКЛАРИ:

Седанадан шарк халклари тадбиркорона фойдаланиб келишга. У куя дори сифатида ишлатилган. Седананинг сирка билан аралашмаси бузарларни, ўсмаларни йўқотишда қўлланилган.

ИБН СИНО БОБОМИЗ:

Абу Али ибн Сино бобомиз седана билан айрим кўз касалликларини даволаган. Седана ва асалга иссик сув қўшиб, шарбат холига келтириб, қувуқ ва буйракдаги тошни даволашда ишлатган. Шунингдек буюк табиб седанадан гижжа хайдовчи, газандалар захрини кесувчи ва кишини тинчлантирувчи омил сифатида хам фойдаланган.

ХАЛК ТАБОБАТИДА:

Халк табобатида седана уруглари асосида тайёрланган дамлама тиш оғриғини қолдиришда ишлатилади. Шунингдек, меъда оғриқ,ларида хам тавсия этилади.

ТАЙЕРЛАШ:

Седана уругидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайнаб турган сув куйиб, устига урғидан бир чой қошиқ солинади ва идишнинг оғзини ёпиб, бир соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб, дамламадан кунига З махал бир ош қошиқдан ичилади.
Унинг шифобахшлик хислатларига тухталсак: кераксиз рутубатларни иситувчи ва қуритувчи, пиширувчи ва уларни ташқарига хайдашга тайёрловчи хисобланади. Шунингдек ички аъзолардан ахлатни тортиб олувчи ва баданни поклончи хамдир. Пешоб ва хайзни равон келтиради. Шунингдек бола йўлдошини хам тезда тушишини таъминлайди.

ЕЙИЛСА ВА БОҒЛАНСА:

Буни ейилса ва туйиб боғланса, совуқ мижозли йўтални ва йиринг қайт қилишга таскин беради, кўкрак қафасининг ички аъзолари, тик туриб нафас олиш, сариқ сув, сариқ касаллиги, юракнинг бехузур бўлиши, талоқ хасталиклари ва бодли қўланжга даво бўлади. Буни ҳар куни наҳорга оч қоринга давомли еб турилса, пешоб, хайз ва сутни равон келтиради, агар ёғ билан ейилса, ранг-рўйни қизартиради, юзни мусаффо килади, сирка билан ейилса меъдадаги барча куртларни ташкарига хайдайди. Унинг 4,5-10,5 граммини илик сув билан ейилса, қутирган ит қопганига дори ва қорақурт захрига қарши дори бўлади. Шу микдордагисини сканжабин (сирка асал) билан истеъмол килинса, узундан-узок давом этган иситма ва эски балғамли иситмага шифо бағищлайди. Сув ва асал билан ейилса, нотуғри нафас олишни даф килади, коражигар ва ковукдаги тошларни тукиб юборади.

КУЙДИРИЛГАН СЕДАНА

Седанани куйдириб уни миртни қайнатиб, қуюклаштирилган суви билан истеъмол қилинса, бавосилга шифо бағишлайди. Унинг хоми хидланса ёки латтага ўраб бир кеча-кундуз сиркада ивитилганини эзгилаб, эрта тонгда бурунга томизилса, совукдан булган бош оғриғни даф этади. Бурун тешигидаги тўқималарни очади. Тумов ва бурундан сув оқишини тўхтатади. Шунингдек юзнинг бир томонга қийшайиб қолиш иллатини бартараф килади.

ТУЙИЛГАН СЕДАНА

Седанани туйиб, тоғ сафсаргулининг ёғига қориб, бурунга томизилса, агар куз гавхарига тушган сув дастлабки боскичда бўлса даф қилади. Седанани туйиб, аччик тарвузнинг сувига қориб киндикнинг атрофига суртилса, кориндаги ошковок уруғига ўхшаган қуртларни дархол хайдай бошлайди. Хўл дармананинг суви билан аралаштириб суртилса, кориндаги узун қурт-гижжаларни шиддат билан хайдайди.

Агар седанани туйилганини узум сиркаси билан хамир қилиб боғланса, сўнгаллар теридаги холлар, пес майда тошма ва сувли чиқиқлар, шунингдек, пўстининг доғларини бартараф қилади. Хамир қилиб боғланса қаттиқ шишларни, чипконларни даф килади.Бизнинг "МАЛХАМ”халк табобати маркази ходимлари бир неча йиллардан буён оддий седанага қўшимча гиёхлар қўшган холда тери хасталиклари ошкозон ичак хасталикларини яхши натижаларда даволаб келмокдалар.мурожат учун телефон +998-74-998-5-998

ТИББИ НАБАВИЙ

Пайғамбаримиз Мухаммад алайҳиссаломнинг тиббиётга оид хадисларида седанани ўлимдан бошқа ҳамма дардларга даво бор деб айтганлар.*Тибби набавий* (Пайғамбаримиз табобатларида)да ёзилишича *седана билан нон бодларни суради,бошнинг айланиши ва ич кетишини тўхтатади.Бошнинг ярим қисмида бўлган оғриқларни тўхтатади.Юзнинг қийшайиши,қийналиб ва босинқираб ухлаш паришонхотирлик бош айланиши ,кўз тиниши,кўз олдини қорорғилашуви каби хасталикларга седана жуда фойдалидир дейлган.

ИЛИТИЛГАН СЕДАНА

Седанани илитиб бошга боғланса, тумовни даф этади. Бошқа аъзоларга иссиқ белбоғ қилинса, бодларни тахлил килади. Уни сувда қайнатиб, ўша сувга сирка кушиб, ушбу аралашма оғизда чайналса (чайкалса) совукдан бўлган тиш ориига фойда килади. Бурун тешигидаги тикилмаларни очади.

ЭЗГИЛАНГАН СЕДАНА

Седанани майин эзгилаб, кўршапалак ёки қалдироч қони ёхуд афъий илоннинг қонига аралаштириб суртилса, теридаги оқ доғларни даф қилади. Асал ва ёғ билан аралаштириб суртилса, агар хайз келиш чоғида бачадон оғриса, унинг дардига шифо булади. Кизилгул ёғига аралаштириб суртилса, хох хўл, хох қуруқ бўлсин қўтирни тузатишда шифо бағишлайди.

КОВУРИЛГАН СЕДАНА:

Седанани бироз ковуриб, гулоб билан хамир кориб богланса, оёк кафтидаги савдоли жарохатларни даф килади. Бошдаги рутубатлар асалга ухшаш яраларни ва бошка совукдан булган хул яраларни даволашда шифо багишлайди.

ХИДЛИ СЕДАНА

Седанани то хиди чиккунга кадар ковурилса, буни хидли седана дейилади. Хидли седанани туйиб, зайтун ёгида пишириб, уша ёгдан уч-турт томчи бурунга томизилса, тез-тез акса келтирадиган тумонга яхши шифо булади.

ЗИЁНИ

Седана хаддан зиёд ейилса, иссик мижозли одамларни томок огргига гирифтор килади. Бунинг даноси сиркада хуллаб ейиш. Шунингдек, буйракка етказган зарарига хатира ейиш шифо булади.

МИКДОРИ:

Бир кунда седанадан бир марта ейиш микдори совук мижозли кишилар учун 7 грамм, иссик мижозли кишилар учун 1,75 граммдан 2,5 граммгача кифоядир. Борди-ю седана топилмаса арпабодиён еса хам булаверади.

СЕДАНА УРУҒИ

Седанадан ёғ хам тайёрланади. Ёғининг мижози учинчи даражада иссик ва қуруқ бу ёғни ейиш ва суртиш фалажлик, юзнинг бир томонга қийшайиб қолиш, аъзоларнинг чангак бўлиши, бўғимларнинг совукдан бўлган дардлари, олат сустлиги, асаблардаги тикилмаларни даф этиш, толикиш, бел оғриги, жинсий кувват бахш этиш ва таносил аъзоларини харакатга келтириш, хатто эркаклик қобилиятини йўқотган инсонларга қайта ғайрат бағишлашда даво булади.

СЕДАНА ЁҒИ

Седана мойи дорихоналарда сотилади.Уй шароитида эса куйдагича седана мойи тайёрлинади.Аввал седана туйилиб ун холига келтирилади.Сўнгра ундан 100 грам олиниб ,устидан кўмилгунча сирка яни узум сиркаси куйилади.Аралашма етти кун қоронғу жойда сақланади ва хар куни бир махал чайқалиб турилади.Кейин 500 мл зайтун мойи ёки ширин бодом мойи билан бирга токи узум сиркаси буғланиб кетгунга қадар қайнатилади.Бунда мой доғ бўлиб кетмаслиги керак.Юқоридаги амаллар бажарилиб бўлганидан сўнг мой сузиб олинади.

Бизнинг Малҳам табобат маркази ходимлари томонидан тайёрланган седана ёғларини олиб бемалол турли максадларда қўллашларингиз мумкин. Седана ёғини бир кунлик микдори 7 граммдан ошмаслиги керак.Мурожат учун телефон +998-74-998-5-998.
Шуни ёддан чиқармаслик керакки седана мойи жигар учун ножўя таъсирга эга.Жигарида оғриқ бўлган беморлар седана мойини истемол қилмасликлари керак.

ИЧАКЛАРНИ ТОЗАЛАШ

Седана дамламаси ичак йўлларини тозалашда шифо бағишлайди.Бунинг учун 0,5 летирли чойнакка 20 дона седана бар чой қошиқ кўк чой солинади ва устига иссиқ сув қуйиб паст оловда дамланади беш дақиқа давомида.Сўнгра дамлама ширинлик билан ичилади.

ИМУН СИСТЕМАНИ МУСТАХКАМЛАШ

Имунитет (тананинг ташқи таъсирларга дош бериши)пасайиб кетганида уни кучайтириш учун седанани янчиб асалга аралаштириб хар тонг нахорда иккита нўхотчалик катталикда истемол қилинади.

СОЧ ТЎКИЛГАНДА

Соч тўкилганида 15 грам седанани 50 мг узум сиркасига аралаштириб бир кун тиндирилади.Сўнгра сузилади ва хавончада обдан туйилади ва озорланган жойга суртилади.Седанаинг бир марталик ичиш миқдори катта ёшлилир учун 5 грам бир кунлиги 15 грамдир.

Седана аёллар сутин оширар,
Хилтларни баданда яна пиширар,
Совуқ захар бўлса, кесади уни,
Бошқа бир хислати-бола туширар!

ЮЗНИ ҚИЗИЛ ҚИЛИШ:

Тонгда зайтун билан седана мудом,
Ейилса ва буни қилинса давом.
Юзни кизил килар, чирой очади,
Қонни эса қилар мусаффо тамом.

ҚОРИН ҚУРТИГА

Седана сиркага қўшилса агар
Хар ким тонгда ундан еса сарбасар.
Қоринда қайси хил қурти бўлмасин
Бариси ўлади ва умри тугар.

ҚУТУРГАН ИТ ТИШЛАШИГА

Кутирган ит тишлаб олса мабодо,
Сен аклу хушингдан бўлмагил жудо.
Қайнок сувга солгин олти граммин,
Уч кун ичсанг хосил бўлар муддо.

БУЙРАК ВА ҚУВУҚ ТОШИ

Седана қўшилса суву асалга
Ва бериб турилса доим касалга.
Буйрагу қувуқдан тошни туширар,
Бу ишни солмагин асло пайсалга!

БАВОСИЛНИ ЙУКОТИШ

Қўлингдан келганча седанадан ол,
Куйдириб, кулини бир идишга сол.
Ичиб юрсанг ундан эрта-ю кечда
Бавосил танингда қолмоғи махол.

ТИШ ОГРИГИ

Совукдан ногахон оғриса тишинг,
Шу онда керакдир сирка топишинг.
Унда седанани ивитгин-у чайна,
Албатга кетади сенинг ташвишинг.

ҚОРИН ОҒРИҒИ

Жаъфари Содиққа келиб бир киши,
Деди: қорним оғрир, қуруқдир иши.
Деди: асал билан седана егин,
Айтганим қилди-ю, кетди ташвиши.

ХАДИСИ ШАРИФ

Барча касалларни пайдо қилган зот,
Касалга давони тайин килди бот.
Давонинг яхшиси қон олдирмо-у
Седана емок-ка килмок илтифот!

ЖИНСИЙ КУВВАТ

Олинса хар качон седана ёғи,
Зайтуну кундурга қўшилган чоғи.
Ичилса, шахватни бақувват қилар,
Ожизнинг чоғ бўлар шунда димоги.

СЕДАНАНИНГ ЗАРАРИ

Седана куп ейилса, қўзғайди хуноқ,
Иссик мижоз ортиқ емасин мутлоқ.
Зарар килса, сирка истеъмол қилсин,
Зарари кесилар ўша ондаёқ…

Фойдаланилган адабиётлар:

1. А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов: "Дардинга шифоман”.
2. Ҳ.Зохидий: "Шифо хазинаси”.
3. Х.Х.Холматов, З.Х.Хабибов: "Ўзбекистоннинг шифобахш усимликлари”.
4. М.Хасаний: "Садолардан чиккан даволар”.

www.yangidunyo.com

Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 11471 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz