Пятница, 24-05-03, 04:01

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 21 » "Роғун ГЭСи қурилиши зарур”
12:44
"Роғун ГЭСи қурилиши зарур”
"Роғун ГЭСи қурилиши зарур”
Абдулла  Искандар 19.02.2010

…дея ўз миллатдошларига таъна қилар экан муҳожиратда яшаëтган 26 яшар Набижон¸ уларни қуруқ сўзамолликни тўхтатиб¸ Ўзбекистондаги репрессияларни тўхтатиш учун ўз конститутсиявий ҳақларидан фойдаланиш ва ҳукумат истеъфосини талаб қилиб чиқишга чорлайди.

Кейинги кунларда Озодликка қўнғироқ қилаëтган тожикистонлик ўзбеклар "Роғун ГЭСи қурилиши зарур” деган гапни урғулаëтган бўлса¸ Ўзбекистондан қўнғироқ қилаëтганлар¸ бунга тескари "Роғун керак эмас” дейишмоқда.

Фикрларнинг бу каби қутблашуви футбол ишқибозларининг иккига ажралишини эслатмоқда. Майдон катта¸ тўп юмалоқ. Аммо бу майдоннинг номи геосиëсат. Тўпни эса президентлар тепишга чоғланмоқда.

Роғун тарафдори

Исфарадан қўнғироқ қилган тожикистонлик ўзбек Абдуфаттоҳ ака гапиради.

Расулов Абдуфаттоҳ: Мен Расулов Абдуфаттоҳман. Яқин 45 га кириб қолдим. Касбимиз экономист. Ҳозирги долзарб масала Роғун ГЭСига гаплар кўп бўлаяпти. Ўзимиз Исфарада яшаймиз. Шу масала бўйича айтмоқчиман. Роғун ГЭСи қурилиши керак. Чунки биз мустақил бўлибмизки¸ светсизмиз. Энди қурилиши керак бўлган пайтда¸ Ўзбекистон тарафдан ҳар хил гаплар бўлиб турибди. Бу нарсалар биз ўзбекларнинг ғашига тегадида. Чунки биз Тожикистон территориясида яшаймиз. Ўзбек ундай¸ ўзбек бундай деса рости гап бизга тегиб кетадида. Бу ëмон гап бу. 21 асрда светсиз яшаш яхшимас ахир. Бу ерда мактаблар бор¸ институтлар бор. Фарзандларимиз ўқиб турибди. Ҳар қалай газ бўлмагандан кейин свет бўлиши керакда. Ë гапим нотўғрими?

Озодлик: Сизнинг фикрингизни тўғри ëки нотўғри дея олмайман. Бу сизнинг фикрингиз ва уни ҳурмат қиламиз. Энди Тожикистон аҳолисини свет билан таъминлайман деб бутун Марказий Осиëни сувсиз қолдириш инсофданми?

- Бу гапингиз ҳам тўғри. Бу гапингизда ҳам жон бор. Биз буни тушунамиз. Лекин ўша агрегатлар ишлайди¸ агрегатдан сув чиқади. Ўзбекистон тарафи шу масалаларни олдиндан ўйлаши керак эди. Масалан¸ Россия ўзининг қўшниларига газни арзон нархда бераяпти. Лекин Ўзбекистон бизнинг Тожикистонга 240 долларга ҳам бермаяптию. Бу ерда ҳозир ҳамма техникалар ўчиб қолган. Ҳамма эшак аравага ўтиб кетган. Бу ҳам яхши эмаску ахир. Бу ëғини ҳам ўйлаш керакку. Тем более сув ўзининг территориясидан ўтади. Ўзи хўжайин. Бу ëғини ҳам Ўзбекистон тарафи ўйлаши керакда¸ дейди исфаралик Абдуфаттоҳ ака.

Роғунга қарши

Ўзбекистонинг Жиззах туманидан телефон қилган элдошимизга кўра¸ Роғун нафақат ўзбеклар балки минтақадаги мусулмонлар манфаатларига зиддир.

- Мен Роғун ГЭСи ҳақида икки оғиз гапирмоқчиман.

Озодлик: Марҳамат. Ўзингизни таништиринг.

- Мен Жиззах вилояти¸ Бахмал туманидан. Исмим Мирзаев Очил. Мана Тожикистон давлат Роғун ГЭСини қурмоқчи бўлаяпти. Роғун ГЭСи қуриладиганнинг қуйи оқими билан юқори оқимини солиштириб кўрганда миллион-миллион мусулмон халқи яшайди. Ахир мусулмон халқига озор бериш бу жуда катта гуноҳ.

Илгари бир подшо ўтган экан. Подшо вафот этган пайтида унинг зиндонида 120 минг мусулмон сақланган экан. Лекин у подшо ҳам ўзини "мен мусулмонман” дер экан. Мен бу билан нима демоқчиман? Ўша 120 минг мусулмонни подшо "менинг ўрнимни олиб қўяди” деб қамаган экан. Шундан келиб чиқиб Роғун ГЭСини қуришдан олдин бизнинг Имомали ака Раҳмоний бир томонни ўйлаб кўриши керакда. У ëқда 4-5 миллион мусулмон яшаса¸ унинг пастида 50-60 миллион мусулмон аҳоли яшайди. Битта нарсани эътиборга олишимиз керакда. 120 минг мусулмонни қамаган подшо вафот этаëтган пайтида бир касалликка йўлиққан экан. Қанақа касалликка денг? Тўрт томондан иссиқ печка билан исинса ҳам исимас эканда. Шундай қийналиб азобланиб ëтган пайтда унинг олдига золим подшо қамаган мусулмон келиб қолибди. Шунда подшо "Менга дуо қилгин” дебди. Ҳалиги мусулмон "Мен сенга қандай дуо қилай? Сен бутун мусулмонларни расво қилдинг. Ҳаммасини қамаб ташладинг” деса¸ "Шундай дуо қилгинки¸ мен бу азоблардан эртароқ ўлай” деган экан. Кейин у дуо қилган экан¸ 15 кундан кейин у подшо ўлибди.

Худди шунга ўхшаб бугун Роғунни қураëтганлар мана шу томонларга ҳам эътибор бериши керакда. Буни қуришдан олдин Имомали Раҳмонов алломалар билан маслаҳатлашиб¸ уларнинг маслаҳатини олиши керак. Майли уларга итоат этмасин¸ лекин бир озгина маслаҳатини олиши керак. Ҳатто 30 та давлатни босиб олган Амир Темур ҳам вафот этган пайтида "Мени диний уламонинг¸ устозимнинг оëғининг остига кўминглар” деган. Чунки у бир иш қилишдан олдин маслаҳат қилган. Менинг таклифим шу. Буни қуришдан олдин диний уламолардан бир оғиз маслаҳат сўраш керак. Бу уламолардан бири бизнинг Ўзбекистонда яшайдиган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Иккинчиси Тожикистонда яшайдиган Тўражонзода ҳазратлари. Менинг ишончим комилки¸ бу инсонлар подшоларга ҳеч қачон нотўғри ишни буюрмайди. Бу кишиларнинг маслаҳати билан қилинган иш буни қураëтган кишиларга бу дун¸ у дунëда ўша йўлни очиб беради деб ўйлайман¸ дейди жиззахлик Очил ака.


Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1203 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz