Четверг, 24-05-02, 20:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 23 » Стинг Гулнора учун куйлаганига 2 миллион фунт олди
16:08
Стинг Гулнора учун куйлаганига 2 миллион фунт олди
Стинг Гулнора учун куйлаганига 2 миллион фунт олди
Uznews.net 23.02.10 - Британиянинг "Daily Mail” газетаси машҳур қўшиқчи Стингни Тошкентда ўз душманларини қайноқ сувда пиширган диктаторнинг қизи Гулнора Каримова олдида қўшиқ айтгани учун "иккиюзламачи” дея атади.

"Стинг ўз душманларини сувда пиширган диктаторнинг қизи учун куйлайди”, дея аталган "Daily Mail” газетасининг 21 феврал сонида босилган мақолада, инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан танилган британиялик қўшиқчи, ўз обрўсига жиддий путур етказди.

Бразилия ўрмонларини сақлаб қолиш учун курашган жаҳон юлдузи, 2009 йилнинг 17 октябрида ўзбек президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ташкил этган Тошкентдаги "Style.uz” модалар ҳафталигида концертда иштироки учун "иккиюзламачи” номини олди.

Газета мустақил манбалардан иқтибос келтириб, Стинг Тошкентдаги концерт учун 2 миллион фунтов (3 млн. 94 минг АҚШ доллари) олганини билдиради.

"Daily Mail”га интервью берган Буюкбританиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей Стингни "иккиюзламачи” дея атади.

"У ерда режим ҳукмронлигини билмаслиги учун у ўта нодон бўлиши лозим эди. Унинг ҳуқуқ ва экология ҳимоясидаги фаолияти, гўё бир тутун каби тарқаб кетди”, - деди Мюррей.

Собиқ коммунист Ислом Каримов, ёзади газета, ҳукумат тепасига 1989 йили келди, ўшандан бери, унинг ҳукмронлигини савол остига қўйган олти минг одамни турмаларга ташлади.

2005 йили ўзбек армияси коррупция ва қашшоқликка қарши кўтарилган Андижондаги намойишчиларни қатл этди. Бу мамлакатда минглаб болалар, пахта плантацияларида қул ўрнида ишлатилади.

Маълум бўлишича, Стинг 30 йилдан буён "Халқаро амнистия” ташкилотининг аъзоси ҳисобланади, бу ташкилот ҳафта бурун Тошкентлик фотограф ва ҳужжатли кино тасвирчиси Умида Ахмедовани ҳимоя қилиб чиққан эди, дея ёзади газета.

Бечорахол одамларни суратга олгани ва ёш аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласини кўтариб чиққани учун Ахмедовани ўзбек халқига тухмат ва ҳақорадда айбдор дея топишган эди.

Британия нашри шунингдек Стингнинг атроф муҳитни ҳимоя қилиш фаолиятига ҳам тил теккизади, дунёдаги тўртинчи ички денгиз ҳисобланган Орол денгизини қуритган, сув заҳираларини пахта ишлаб чиқаришга йўналтирган бир давлат эканига ишора қилади.

Ўзбекистонга жаҳон юлдузларининг ташрифи, уларнинг сўнггиси Испаниянинг "Реал Мадрид” жамоаси ўйинчиси футболчи Христиан Рональдо декабрда келган эди, бир европалик дипломатнинг айтишича: "Қўли қонга ботган режимнинг ишончга кириш учун, отасининг ўрнини эгаллашга интилаётган Каримованинг шахсий ташаббуси билан амалга оширилмоқда”.

"Daily Mail” газетаси Стингдан Гулнора Каримова учун куйлаганига изоҳ олишга муваффақ бўлди.

"Мен Ўзбекистонда бир неча ой илгари чиқиш қилдим. Концерт президентнинг қизи ва, мен ишонаманки, ЮНИСЕФ томонидан ташкил этилди.

Мен чин юракдан Апартеид режими пайтида Жанубий Африкани бойқот қилдим, чунки, у ерда алоҳида холат эди, оқлар орасидаги ҳукмрон ўрта синф ёшларига тегишли эди.

Ўзбек президентининг инсон ҳуқуқлари ва экология соҳасидаги машъум обрўси менга яхши маълум. Мен шунга қарамай барибир куйлашга қарор қилдим.

Ишонаманки, маданий бойқотлар, нафақат мантиқсизлик, бундан ташқари контрпродуктивдир. Ёпиқ режимнинг ғоялар ва санъат алмашинуви билан очиқ алмашув имконини йўқ қилиш билан, у янада параноидал ва ёпиқ бўлиб қолади.

Мен, Ўзбекистон президентининг, ўз мамлакатига артистлар ташрифидан манфаатдор деб ўйламайман, у ўзининг шахсий мустабид фикрлаши қобиғи билан қопланиб олган дея ўйлайман”, - деди Стинг ўз билдиришида.

Гулнора Каримованинг матбуот маркази, нашрнинг таъкидлашича изоҳ беришдан бош тортган.

Uznews.net
Категория: АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1441 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz