Стриптиз Cамарқандни забт этмоқда
Uznews.net 22.02.10 – Кўҳна Самарқанддда борган сари кўпроқ қаҳвахона ва ресторанлар стриптиз раққосалари рақсини ўзларида жорий этишмоқда – бу муҳлислар сонини ошишига хизмат қилади, дейди шундай маскан ҳўжайинлари.
«Uznews.net»нинг суҳбатдоши, ёш самарқандликнинг айтишича, у Самарқанд марказида жойлашган «Оловиддин» қаҳвахонасига боришни ёқтиради.
Унинг сўзларига кўра, у бу кўнгил масканига боришни канда қилмайдиган ягона эркак эмас, чунки у ерда сексуал аёлларнинг деярли шир яланғоч бўлиб ечинишига довур давом этадиган стриптиз – эротик рақсларни томоша қилиш мумкин.
Асосий томошабинлар оммаси, шу жумладан унинг ўзи, - уйланган эркаклардир.
«Турк Аз» супермаркети қошида, Самарқанддаги йирик даҳалардан бирида жойлашган қаҳвахона ходимининг айтишича, маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, бу томоша арзон эмас – кириш чиптаси 15 минг сўм ("қора бозор” курси бўйича 6,8 доллар), бироқ ишқибозлар топилади.
Стриптизга талаб таклифни туғдиради. Агар беш йил аввал Самарқандда бир иккита шундай кўнгилочар маскан бўлса, эндиликда уларнинг сони ўндан ошиб кетди.
Одатда стриптиз таклиф этувчи маскан бу ҳақда очиқ эълон бермайди – бино деворида карашма билан турган ёш, соҳибжамол аёллар фотоси билан «Рақс томошалари» деган лавҳани кўриш мумкин.
Стриптиз томошаси ишқибозларидан бирининг айтишича, айниқса шундай маскандарда одамларнинг ижтимоий қатламларга ажралаётганини яққол кузатиш мумкин.
Стриптиз-шоуларига, энг аввало, бадавлат самарқандликлар ташриф буюришади, у ерда ёш йигитчалардан тортиб, сочи оппоқ мўйсафидларни ҳам учратиш мумкин.
Самарқанд кўчаларида эса мутлақо бошқа манзара: оиласини қандай боқишни ўйлаб тушкунликка тушган одамлар. Бойларнинг янги хил кўнгилхушликлари уларнинг асабини қўзитади, лекин ажаблантирмайди.
Uznews.net
|