Пятница, 24-05-03, 03:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Февраль » 23 » Иккитадан ортиқ туғишга рухсат йўқми?
22:47
Иккитадан ортиқ туғишга рухсат йўқми?

Иккитадан ортиқ туғишга рухсат йўқми?

Оддий аëллар орасида ҳукумат иккитадан ортиқ туғишга қўймас эмиш¸ деган гап-сўз тарқалган.

23.02.2010
Сарвар Усмон

Ўзбекистонда икки ва ундан кўп фарзанд кўрган аëлларнинг туғруқхонадан бошқа туғмайдиган қилиб чиқарилаëтгани ҳақидаги хабарлар турли вилоятларда кенг тарқаган. Инсон ҳуқуқлари фаоллари¸ бундай гап-сўзларнинг асоссиз эмаслигини таъкидламоқдалар.

Кейинги пайтларда Хоразм вилоятида яшовчи туғиш ёшидаги аёллар касалхоналарга ва поликлиникаларга тез-тез чақиртирилиб тиббий текширувдан ўтказилмоқда ва жиддий касаллик топилди, деган баҳона билан операция қилинмоқда. Бу операция стерилизация қилиш амалиётидир.

Шу мазмундаги хабарни куни кеча Хорзамдаги "Нажот" инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш гуруҳи тарқатди.

"Стерилизация” атамасининг аниқламасига қизиққанлар луғатга қарасин. Биз эса, лўндасини айтақолайлик: бундай операцияни кечирган аёл туғмайди.

Хоразмлик мана бу келин ҳам "стерилизация” сўзининг луғавий маъносини билмайдиганлардан. Бироқ атрофида бўлаётган гаплардан хабардор.

- Хоразмда 35 ëшгача бўлган хотин-қизларни мажбурий равишда туққан пайтида спирал қўйиб турибди. Бундан ташқари яна туғмаслиги учун маткасини тикиб ташлаяпти. Докторлар ҳар маҳаллага келиб УЗИга мажбурий тушириб "Маткаларингизни бепул тикамиз” дейишаяпти. Спиралларни ҳам мажбурий қўйиб турибди. Шундан хотин-қизлар кўп касаллик орттириб турибди¸ дейди хоразмлик келин.

Хоразмлик келиннинг гапи роппа-роса 30 секунд давом этди. Ярим минут ичида уч марта "мажбурий” сўзини ишлатди.

"Спираль мажбурий қўйилмоқда”.

"Бачадонларини мажбурий тикиб ташлашаяпти, туғмасин учун”, деяпти у.

Айтганча, хоразмлик келин айтган амалларнинг иккинчиси ўша "стерилизация”дир.

Хоразмлик келиннинг айтганларини республиканинг бошқа минтақаси – Андижонда яшайдиган бошқа бир келиннинг мана бу гапи "тушунтириши” мумкин:

- "Иккитадан ошиқчаси мумкин эмас. Борингки¸ иккитаси қиз бўлса¸ битта ўғил туғсин. Учтага мумкин” деган гапни врачнинг оғзидан эшитганмиз. Битта ўғил¸ битта қиз бўлса туғиш мумкин эмас дейишаяпти¸ дейди Андижонда яшайдиган келин.

Демак, Ўзбекистоннинг икки минтақасида яшайдиган икки аёлнинг гапларидан мамлакат врачлари туғишни чеклаш устида иш олиб бораяпти, деган хулосага келиш мумкин.

Чиндан ҳам шундайми?

Биз бу саволни республиканинг яна бир минтақаси – Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вакилига бердик.

У кишининг айтишича, ҳеч ким:

- Туғриқни камайтиринглар¸ демаяпти. Касал аëллар туғмасин¸ 17-19 ëшли қизлар туғмасин дейилаяпти. Ҳозир туғаëтганда интервалларни сақлаш керак. Туғиш орасини уч йилдан кам қилиш керак эмас. Кейин 35 ëшдан юқори бўлган аëлларимизнинг туғиши мумкин эмас. Мана шунақаларга қарши кураш олиб борилаяпти.

Озодлик: Бу аҳоли сонини назорат қилиш учун қилинаяпти деган гаплар ҳам бор.

- Йўқ¸ дейди Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили.

"Йўқ”, деб жавоб берди Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили.

У кишининг айтишича, шу кунда Тошкент вилоятидаги туғиш ёшидаги аёлларнинг:

- 57 фоизи ҳар хил касалликларга – анемия ва бошқа касалликларга чалинган. Мана шу касалликларни соғломлаштириб кейин туғсин дейилаяпти. Касал аëлларимиз ўзини соғломлаштириб кейин туғсин дейилаяпти. Кейин туғадиган оптимал ëш бор. Бу 20 ëшдан 30 ëшгача. Чунки вилоятимизда ëшларимизнинг орасида туғруқ кўпайиб кетган. 17-19 ëшли қизлар ўқиши керак. Улар ўқувчи қизлар. 15-16 ëшли қизларимизда туғиш бор. Шунақалардан 20 та ҳолат қайд қилинган.

Озодлик: Хоразмда¸ умуман вилоятларда аëлларни мажбуран стерилизация қилиш ҳолатлари бўлаяпти¸ дейди. Ишонса бўладими шу гапга?

- Мажбуран стерилизация қилинмаяпти. Кўп аëллар сақланиш усулини билишмайдида. Мана бир хил аëлларимиз 35 ëшдан кейин туғади ëки тўртта-бешта фарзанди бор аëлларимиз¸ ҳар хил касалликлари бор аëлларимиз борки¸ уларга туғиш мумкин эмас. Умуман туғиш мумкин бўлмаган касалликлари бор аëлларимиз бор. Энди ҳомиладорликдан сақланишда ҳар хил воситалар борда. Ички воситалар бор¸ гормонал воситалар бор. Мана шулардан уларга осон бўлгани ихтиëрий жарроҳлик. Шунга биз тавсия қилаяпмиз. Шунақа аëлларимиз жуда ҳам кўп. Мана айланиб кўрсангиз¸ аëлларимизнинг тўртинчи туғиши бор¸ бешинчи туғиши бор. Улар хоҳлаб ўзи туғмайди. Ҳомиладор бўлганини билмай қолади. Ҳомиладорликдан сақланишнинг йўлини билмаган. Мана шунақа аëлларга биз тавсия қилаяпмиз.

Озодлик: Демак¸ у мажбурий эмас кўнгилли равишда қилинади-а?

- Мажбурий эмас¸ уларга тушунтирилади. Қайси бири қулай бўлса шу қилинади. Мажбуран қилинмайди. Уларга тушунтириш керак. Масалан биттагина почкаси бўлган аëллар бор. Бўлмаса бўқоқнинг учинчи даражаси бор. Умуман ҳозир туғса¸ эртага ҳаëти хавф остида қоладиган аëлларимиз бор. Ëки бўлмаса тўртта боласи бор аëл. Тўртта боласи бор аëллар уже 30-35 ëшдан ошган аëллар бўлади. Яна бошқа фарзанд туғиш учун унинг имконияти соғлиқ томондан ҳам¸ ижтимоий томондан ҳам имконияти йўқ. Мана шуанқа аëлларга¸ кам таъминланган оилаларга тавсия қиламиз¸ дейди Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходими.

Айтилганларга шуни қўшимча қилиб қўймоқчимизки, республика соғлиқни сақлаш муассасалари тилга олинган масаладаги фаолиятига Ўзбекистон республикаси президентининг 2009 йил 13 апрел ва 1 июлдаги икки қарори асосдир.

Президент қарорларида аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида сўз боради.

Ва ниҳоят сўнгги гап: бугун тилга олганимиз мавзу биз тегинган жиҳатлар чегарасидан анча кенг кўринади ва шунинг учун унга "Жамият ва қонун" эшиттиришида яна қайтишга ҳаракат қиламиз.

Сиз муштарийдан эса, мавзу юзасидан кузатувларингиз, фикр ва мулоҳазаларингизни бизга ёзиб юборишингизни илтимос қиламиз.

http://www.ozodlik.org/content/article/1966243.html
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1158 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz