Воскресенье, 24-05-05, 11:08

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 6 » Қирғизистонда намойиш ўтказиш ҳуқуқи тикланди
10:16
Қирғизистонда намойиш ўтказиш ҳуқуқи тикланди

Қирғизистонда намойиш ўтказиш ҳуқуқи тикланди

Қирғизистон Конституциявий судида фуқаролар ҳуқуқларини чекловчи қонунни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ўқиб эшиттирилмоқда.

Шерзод Юсуф  03.03.2010

Қирғизистон Конституциявий суди мамлакат фуқароларининг тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқини чекловчи қонун ва Бишкек шаҳар мэриясининг намойишларни белгиланган жойларда ўтказиш тўғрисидаги қарорини инсон ҳуқуқларига тамойилига зид топиб, бекор қилди.

Қирғизистон Конституциясига мувофиқ фуқаролар ҳеч қандай тўсиқларсиз тинч йиғин ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Бироқ 2008 йилнинг 5 августида қабул қилинган "Тинч йиғинлар ва намойишлар тўғрисида”ги қонун ва ўтган йилнинг 24 июлида Бишкек шаҳар мэрияси қабул қилган махсус қарор фуқароларнинг намойиш ўтказиш ҳуқуқини чеклаб қўйган эди.

Пойтахт раҳбарлари тинч йиғинларни Бишкек Отчопарида ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилган, бунинг натижасида шаҳарнинг бошқа жойларида норозилик намойишларига йиғилганларни маъмурий жавобгарчиликка тортиш кўпайган эди.

Бишкекдаги "Фуқаролар коррупцияга қарши” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Тўлўйқан Исмаилова ушбу қонун ва қарор Қирғизистон конституциясига зид келишини айтиб, уларни бекор қилиш илтимоси билан Қирғизистон Конституциявий судига мурожаат қилган эди.

2 март куни Конституциявий судда мазкур ариза юзасидан бўлиб ўтган маҳкама чоғида Бишкек шаҳар мэрияси вакили Айжан Жақшилиқова тинч йиғинларни қаерда ўтказишни маҳаллий ҳукумат томонидан аниқлаб берилишининг ҳеч қандай зиёни йўқлигини айтди:

-Бу қонунга қарши келмайди. Қонунда, маҳаллий ҳокимият органлари махсус ерларни аниқлаб бериш ҳуқуқига эга¸ деб кўрсатилган. Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари ўз ҳуқуқлари доирасидан чиқмай шундай қарор қабул қилган,  деди Айжан Жақшиқулова.

Бироқ Конситуциявий суд Бишкек мэрияси вакилининг сўзларини эътиборга олмади. Қирғизистон Конституциявий суди қарори билан Бишкек мэриясининг намойишларни фақат белгиланган жойларда ўтказиш тўғрисидаги кўрсатмаси ва "Тинч йиғинлар ва намойишлар тўғрисида”ги қонун мамлакат конституциясига зид топилиб, бекор қилинди.

"Фуқаролар коррупцияга қарши” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази вакили Абдукерим Аширов Конституциявий суд қароридан қониқиш билдирди.

- Биз Конституциявий судга мурожаат қилганимиздан кейин Олий суд намойишга чиққани учун маъмурий жавобгарликка тортилганларнинг ишларини тўхтатиб турибди. Энди биз Конституциявий суд қарорига таяниб, Олий судга мурожаат қиламиз. Олий суд маҳаллий судлар томонидан намойишга чиққани учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларга белгиланган жазо чораларини бекор қилиши керак, дейди Абдукерим Ашуров.

Конституциявий суд ўз қарори сўзсиз бажарилиши кераклигини шарт қилиб қўйди. Бироқ суд йиғилишида иштирок этган парламент вакили Медет Жусуповнинг айтишича, Конституциявий суд қарорининг ижроси номаълум муддатга чўзилиб кетиши мумкин.

- Конституцияда намойишлар ҳақида ҳокимият аввалдан хабардор қилиниши керак, деб ёзиб қўйилган. Бироқ Конституцион суднинг қарори бу инсон ҳуқуқларига тўғри келмаслигини қайд этди. Конституцион суднинг производство деган моддаси бор. Шунга мувофиқ Конституцион суднинг қарори охирги қарор ва шикоятга ўрин йўқ. Энди ҳукумат мазкур қарор асосида парламентга қонуни ўзгартириш таклифини киритади. Биз ўзгартишларни қабул қилгунга қадар амалда эски қонун ишлаб туради,  дейди Медет Жусупов.
Категория: СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ | Просмотров: 1661 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz