Воскресенье, 24-05-05, 13:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 6 » Эътироз
11:35
Эътироз
Эътироз
Исмоил Дадажонов.

Тўғрисини айтганда ёзувчилик қўлимдан келмаганлиги учун, қўлга қалам олиб, фикримни ёзиш мен учун жуда машаккатли ишдир Имкони бўлса, фикримни одамларга юзма юз айтсам мен учун қулай ва завкли бўлар эди.
Минг афсуски бундай имконият ҳамма вақт бўлавермас экан.

Мени шахсим тўғрисида ёзилган кўплаб ғийбат ва бўҳтонларга жавоб ёзмасликка ўзимда журъат топа олганман.
Лекин бугунги мавзуга қараб жим тураолмадим. Ва албатта жавоб ёзишга қарор қилдим.

Бу мавзу Бирлик партиясининг Ислом дини ва мусулмонларга муносабатидир.

Шу кунларда Ҳаракат ва Янги дунё сайтларида Бирлик партияси раиси А.Пўлатов ва раис ўринбосари П.Охуновларнинг чиқишлари бўлди.

Динимизга бўлган бундай муносабатнинг Бирлик партияси муносабати деб, қабул килиш тўғрими?!

Оддий Бирликчиларни муносабати қандай?!

Умуман олганда бу фикрларнинг оқибати нималарга олиб келиши мумкин? деган, саволлар менга кўпдан бери тинчлик бермайди.
Мен ватанда ва ватандан ташкарида яшаётган жуда кўп партиядошларим фикрини ўргандим.Партиядош дўстларим билан биз ҳам партия раҳбарларининг фикрларига ўз фикримиз билан жавоб беришга аҳд қилдик.

Аввалам бор шуни таъкидлаб ўтишим лозимки, Бирлик раиси ва унинг ўринбосари билдираётган фикрлар жуда кўп партиядошларимизни норозиликларига сабаб бўлмокда.

Партиядошларимизнинг кўпчилик қисми партиянинг бўлажак қурултойида ушбу масалага ўз муносабатларини билдирадилар. Қачонки қурултой ўтказилганда демократик талабларга жавоб берса ва сўз эркинлигига тўсиқлар қўйилмаса.
Партия раиси А. Пўлатовнинг динимиз ҳакида алжирашлари якинда баъзи ғарб мамлакатлари газеталарида Пайгамбаримиз Муҳаммад алаййхиссаломни таҳқирламокчи бўлганларнинг жиноятларидан ҳам даҳшатлироқдир.

А.Пўлатов мақоласидан иқтибос

Маълумки, ҳижоб исломнинг фарзларидан эмас. Исломнинг 5 фарзи бор. Ҳозир маълум бўлмоқдаки, ана шу фарзларни, масалан Қиблага қараб номоз қилиш фарзини ер юзининг асосий қисмида бажариб бўлмайди. Ер курраларига яқин жойларда кеча ёки кундуз жуда қисқа эканлигини ҳисобга олсак, у ерларда қуёш чиқишидан ботишигача 5 маҳал намоз ўқиш фарзини бажариш мантиқсиз бўлиб қолади. Яқинда одамлар фазони ўзлаштириб олишса, 5 маҳал номоз ўқиш мутлақо маъносини йўқотади.

Ҳозир мусулмонлар шу принципиал масалалар устида ўйлашлари, шу пайтгача Қуръони Каримни нотўғри тушуниб келганимизни тан олиб, фарзларнинг фақат биттаси, яъни иймонгина асосий эканлигини тан олишлари лозим.
Буни тан олиш исломда буюк ислоҳот қилишдир. Бундан энди ҳеч ким қочиб қутилолмайди.

Исломнинг фарзлари ислоҳот эшигига келган пайтда, фарз бўлмаган ҳижоб билан овора бўлиш ножиддийликдир.

Бундай ёзувлар муаллифининг мабодо президент бўлиб қолса, чиқарадиган биринчи фармони нима бўлишини.тасаввур қилиб кўринг.

Ибодат қилмасалик гуноҳ. Лекин бошқаларни ибодатдан қайтаришга уриниш, хатто ўзга динларда хам олқишланмайди.
Хар ким ўз билган иши билан шуғулланиши ва ақли илми фаросати етмаган нарсаларга аралашмагани яхшимасми?!

Раис ўринбосари П.Охуновнинг Демократлар ва исломчилар бирлашиши мумкин эмас деб, қилаётган иддаоси Ўзбек жамиятини парчалаш уни диндорлар ва динсизлар лагерларига бўлиб юборишдан бошқа оқибатга олиб келмайди.

Исломчилар деган иборани ишлатаётган автор бу ибора ортида кимларни назарда тутаётганини англаш қийин.
Бугун Ўзбекистон режими олиб бораётган сиёсат айнан худди шундай сиёсатдир.

Ўзбек режими диндорларни халққа душман қилиб кўрсатмокда ва бу сиёсат самарасиз эканлиги кўриниб қолди.

Энди ўзларини мухолифат деб ҳисоблаётган кучлар ҳам, ушбу сиёсатни давом эттираётганлари ажабланарлидир.
Демак "миллат тақдирини фақатгина бенамозлар белгилайдилар. Кимки ибодат қилса, сиёсий жараёнларда ташқарида бўлиши ва ўз тақдирини ҳал қилишни ўзгаларга топшириши керак" деган, ғоя олдинга сурилаётганга ўхшайди.

Агар биз Ислом аҳлини мўътадил бўлишини истасак, жамият қурилишида диндорлар ролини чеклашга ҳаракат қилинмаслиги керак.

Диндорларни жамият қурилишидан четлатиш, уларни радикаллашувига олиб келади.Бирлик рахбариятининг диндорларга нисбатан олиб бораётган бугунги сиёсати ўз акс таъсир кучини кўрсатиши муқаррар.
Шу ўринда мен бир воқеаъни эслаб ўтмокчиман.

Эрк партияси раиси М.Солиҳ 1991 йилги президент сайловларида ўз номзодини қўйган пайтлар.М.Солих сайловларда ютказиб қўйди.
Албатта Каримов тарафдорлари сайловни сохталаштирганлари аник,лекин М.Солихнинг ҳам йўл қўйган хатоларини тан олишимиз керак.

Мисол учун.Номзод Фарғона вилоятида сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун келганларида Дадахон акани илтимосига кўра, Қўқон шаҳридаги учрашувни ташкиллаштирдик.Учрашув Кимёгарлар маданият саройида ўтказиладиган бўлди.
Аввалига шаҳар хокимияти учрашувни барбод қилишга уринишди.Бирлик ва Эрк фаолларининг қаттиқ қаршилигига учраган ҳокимият учрашувни бир оз кеч бўлса ҳам ўтказишга мажбур бўлди.

Учрашув тафсилотларини тўлиқ ёзмокчи эмасман. Лекин диққатга арзигулик бир вазият тўғрисида тўхталмоқчиман.
Учрашувга келган сайловчиларнинг ярмидан кўпроғи диндорлар эди.
Улар янги сайланаётган президент шахсига бефарқ эмас эдилар.
Шунинг учун улар сайловларда активлик кўрсатдилар.М.Солиҳга биринчи берилган саволлардан бири шундай эди. Саволни Камол қози мадрасаси мударриси Ахмадхон ҳожи ака бердилар.

"Ҳурматли Муҳаммад Солиҳ жаноблари, агар биз сизни сайласак, сиз мактаб программасига араб тилини ўқитишни киритасизми?!.Болаларимизга мактабда дастлабки диний сабоқ бериладими?!".

М.Солих."Дин давлатдан ажратилган ва мен сизга ҳозир ваъда бераолмайман"деди.

Ахмадхон хожи ака "Узр сиз, биз ўйлаган одам эмас экансиз. Бизга рухсат деб,учрашувга келганларнинг катта қисми учрашувни тарк этдилар.

Ушбу хатони бугун М.Солиҳ қайтармасалар керак деб, ўйлайман. Лекин, ҳокимиятга даъвогар Бирлик партияси раҳбарияти нима учун сайловчиларни катта қисмини ўзидан бездираётганига тушунолмайман?!

Демократлар ва исломийларни бирлаштирмаслик тарафдорлари ҳам бир нарсани билишлари керак.
Диндорлар демократлар ичида ҳамкор ахтаришаётган бўлишса ҳам, улар худосиз атеистлар билан, ҳеч қачон ҳамкорлик қила олмайдилар.

Мен биладиган ва ҳурмат қиладиган диндор биродарларимнинг бирортаси ҳокимиятга даъвогар эмаслар.
Уларнинг ниятлари ватанимизда адолатли жамият қурилса ва бу жамиятда ибодат қилувчиларни ҳуқуқлари бузилмаса.
Агар диндорлар биздан ҳокимиятни олиб қўяди деб, қўрқадиганлар бўлса, улар ўз ғояларини жамият учун жозибалироқ қилишга кучларини сарф қилсалар яхширок бўлар эди.

Ривожланган мамлакатларнинг деярли барчасида диний партиялар мавжуд ва улар дунёвий партиялар билан биргаликда ҳар хил муаммоларга ечим топишмокда.Мен мавзуни аччик ичакдек чўзмокчи эмасман.

Айтмокчиманки, А.Пўлатов ва П.Охуновлар ўз мақолаларида фақат ўз фикрларини баён қилганлар.
Бирликчиларнинг жуда кўп қисми бу фикрларни олқишламайдилар.

Сўнг сўз ўрнида

Катта вокзал перрони одамлар билан тўла.
Бу одамлар ичида 5, 6 кишилик тўда ажралиб турибди.Бу тўдадагиларнинг поезди кетиб қолган каби гўё.Лекин поездга олинган чипталар уларнинг чўнтагида эканлигидан, нимагадир поезд қайтиб келади деб, ишонишади.

Атрофда турганлар эса поезд қайтиб келмаслигини билсаларда, кечга қолганларга айта олмайдилар.Кимдир ғазаб билан, кимдир шафқат билан уларга қараб туришади.
Ўзбекчиликда, одамгарчиликда.
Мен ҳам ўша кеч қолганлардан бириман назаримда.

ТАҲРИРИЯТДАН.

Юқоридаги Исмоил Дадажонов айтган воқеъани Муҳаммад Солиҳдан сўраганимда,
ЭРК лидери менинг саволимга шундай жавоб берди:
"Ха, шу мавзуда савол берилганı тўғри. Факат савол ислом давлати ҳақида берилганди. Мен бунга сўз бераолмайман, деб жавоб бердим. Ўша пайтда Каримов "Халқ истаса албатта ислом давлати қурамиз", деб лоф ураётган пайт эди. Наманганлик гурухлар Каримовнинг бу гапларидан кейин сайловчиларни Каримовга овоз беришга тарғиб қилганлигини ҳам ҳамма билади.

Араб имлосига келсак, камина 70 йилларнинг охиридаёк Араб имлосининг Ўзбек мактабларида дарслик сифатида ўтилиши зарурлиги ҳақда мақолалар ёзганман. Бу заруратга асос ўларок, бизнинг минг йиллик маданиятимиз ушбу имлода ёзилганлигини айтганман. Ва айнан ўша йıларда дин тарихини хам мактабларда дарс қилиб ўкитилиши зарурлигини айтганман.

Ўша пайтда, нокамтарликка йўймангу, бугунги ислом ҳимоячилари сифатида кўксига муштлаётганлар Араб имлоси сўзини тилга олишдан ҳам кўркардилар".

аттавхид

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1330 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz