Воскресенье, 24-05-05, 14:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 10 » «Менинг кимлигимни эл билса бўлди»
00:46
«Менинг кимлигимни эл билса бўлди»

«Менинг кимлигимни эл билса бўлди»


Абулқосим Мамарасулов

(Ёқуббек Самарқандийнинг "Террорчилик Ғарб маҳсули” номли мақоласини ўқиб)

Аввало айтишим лозимки, мен Ёқуббек ака Самарқандийни ҳам, Абдулла бобо Абдуқодирни ҳам шахсан танимайман. Аммо уларнинг "янгидунё”даги чиқишларини катта қизиқиш билан кузатиб бораман. Фикрлари фикрларимга ҳамоҳанг келади. Шундан хурсанд бўламан. Ўзимга тасаллилар бераман. Худога шукрки, ёлғиз эмас эканман, дея кўнглим кўтарилади.
Абдулла бобо бераётган саволлар неча кундан бери мени ҳам қийнайди: "Odil kabi ba’zi millatdoshlarimning bundaqa gaplarini eshitib, xayratdan yoqamni ushlayman! ASTA’FURULLO! Kim o’zi bular!!! Kim bu!!! Kim!! Kim!!”
Ёқуббек ака, энг асосийси, Сиз юрагингизни бўшатиб олдингиз, сиз билган, балки яхши англаган, айтишим зарур деб ҳисоблаган, аммо бир қанча вақт айтишга жазм қила олмай юрган гапларингизни айтиб олдингиз. Энг асосийси шу. Менда бу масалада жуда зўр асослар йўқ, аммо юрак қурғур сезади: сиз ҳақсиз. Барча гапларингиз тўғри. Ўзимизнинг ёнимиздаги аксарият ҳуқуқ ҳимоячисиман, мухолифатман деганлар билан тузукроқ гаплашсангиз, уларнинг бош мақсади шунақа йўллар билан Ғарб давлатларининг элчихоналаридан грант олиш бўлади. Менга ҳам неча бор ўргатишди: шунақа, шунақа , ва яна бир шунақа қилсангиз осонгина грант оласиз, дейишди. Янада яхшироқ гаплашсангиз, уларнинг кўнгилларида ҳеч қанақа Ватан туйғуси йўқлигини, аксарият бунақалар ғирт дангаса, ишёқмас, бахил кимсалар эканини англайсиз, уларга нисбатан ғазабингиз қўзийди. Ҳеч бир тайинли иш билан шуғулланмай, шунақа йўллар билан Ватанни сотиб, шахсан сотилиб, текин пулларни еб ётиш, шулар эвазига текинга чет элларда маза қилиб томоша қилиб келиш - бунақаларнинг бор йўқ максадлари шу. Буларнинг нечтаси янги ҳуқуқ ва мухолифат ташкилотлари очаяпти. Аъзо бўлай, қўшилай деб борсангиз ва улар билан гаплашсангиз, тушуниб етасизки, уларнинг бош мақсади шу йўл билан Ғарбдан грант олиш холос. Тўғри, тирикчилик, яшаш ғами бор. Еб ичиш, кийиш ва ҳоказо бор. Бу ҳолни ҳам тушуниш мумкиндир, аммо Бош МАҚСАД бўлиши керакку! Ўзбекистоннинг келажаги учун масъулман, деган фикр бунақаларнинг миясида бўлиши керакку ахир. Йўқ ана шу нарса. Мен ҳали учратмадим бунақасини. Бу биринчиси.
Иккинчидан, аксарият севиб томоша қиладиган Ғарб фильмлари, айниқса, АҚШ фильмлари шпионлар тўғрисида, уларнинг Въетнам, Афғонистон ва бошқа Шарқ, мусулмон мамлакатларида амалга оширган тўнтаришлари ҳақида бўлади ва ўша шпионлар шу мамлакат фуқаролари - ЦЕРУ шпионлари билан учрашадилар, олди- берди қиладилар. Ахир бунақа фильмлар осмондан олинмайди. Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Бундай ҳаракатлар Ғарб томонидан Шарқ учун мунтазам йўлга қўйилганки, бунақа фильмлар урчиб кетган. Биз жуда севиб томоша қиладиган "Рембо”ми, ван Даммнинг Мисрда ва бошқа Шарқ мамлакатларига боришлари ва ҳоказолар…
Демоқчиманки, Ёқуббек ака, сиз юз карра. минг карра ҳақсиз! Сиз ҳақ гапни айтаяпсиз. Менимча, сизга қарши чиқаётганлар, ўша, фақат тирикчилик ғамида юрганлар, мухолифатман, ҳуқуқ ҳимоячисиман, деб кўкрагига урса-да, бирон марта юрт ғамида бир ҳаракат қилмаганлардир. Уларга пул бўлса бўлди. "Менинг кимлигимни эл билса бўлди”, деган яхши қўшиғи бор Шерали ҳофизнинг. Бизнинг кимлигимизни эл билса бўлди. Булар эса ҳамиша қўлларида тамғалари билан юришади, "ҳа” деганча бўлмай, ана шу тамғаларини пешанангизга уришади. Тамом, вассалом. Ўқияпмизку "янгидунё”да. Не бир таниқли "мухолифатчилар” бир бирини ғажиб ётибди, қўлларида тайёр тамға.Мунозара йўқ, музокара йўқ, гап йўқ, сўз йўқ: Бу МХХчи, у МХХ чи. Бундааааай разм солсангиз, чет элда юрганларнинг бирорта ҳам соғи қолмади. Мушоҳада қилииииб кўрсангиз, бу тахлит "тамғачилар”нинг ўзлари шпион эмасмикан, деган фикрга келиб қоласиз. Тағин худо билади. (Мен ҳали бу "дунё”нинг "ишлари”ни, "фаолияти”ни бор йўғи бир ярим йилдан бери асосан мана шу сайт орқали кузатяпман).
Наҳотки ҳамма шпион бўлса!?
Оббо, деб юборасан…
Товба, дейсан, ёқа ушлайсан.
Худо дейсан, туҳмат балосидан ўзинг асра, художон, деб юборасан беихтиёр.
Кишини абгор қилиш қанчалар осон!
Кишини абгор қилишни истайдиган биродарларимиз қанчалар кўп. (Ҳа, унақалар ёнимиздаги биродарларимиз. Тўғри-да, бегонанинг биз билан нима иши бор).
Уларнинг қўлларида ҳамиша тамға. Шарт пешанангга уради. Вассалом…
Ёқуббек ака! Сизнинг мақолангиз мени ҳам шу қадар ҳаяжонга соляпти. Айтган сари янги-янги гаплар қуйилиб келяпти. Чунки Сиз ҳақ гапни айтгансиз. Ҳақ гап эса ҳеч қачон ўзгаларни лоқайд қолдирмайди. Одил номли ўқувчиларга ўхшаганлар ҳам керак. Яхши-да, ўзимизнинг кимлигимизни билиб оламиз. Ийе, мен шунақа эканманми, деб беихтиёр ўзимизга ўзимиз разм соламиз. Танқидий кўз билан қараймиз. Қолаверса, демократия деган гаплар бор. Бунда ўзганинг фикрини чидам билан эшитиш керак бўлади. Ана шу ўзгаларнинг фикрига чидамлилиги туфайли Ғарб бугун Шарқдан ўзиб кетди, ва биз бугун уларнинг грантларига муҳтож бўлиб ўтирибмиз. Шарқнинг энг катта кулфати ҳам аслида шунда: бировнинг фикрига тоқат қила олмаймиз. Айтдикми, тамом, ўз фикримизни қонун тарзида қабул қилишларини истаймиз. Ким бизга сал тескари гап айтса, унга тамға ёпиштирамиз. Динда унақаларни "кофир” дея эълон қилишади.Ҳолбуки, Мусо, Исо, Муҳаммад пайғамбарлар Иброҳим пайғамбарнинг давомчилари, дунёдаги аксарият инсон зоти борки, ана шу пайғамбарларнинг умматлари эса –да. Қуръон Инжил билан Тавротни тан олса-да. Ғарб ҳам, Шарқ ҳам аслида битта, яккаю ягона Худога сиғинсак- да! Шарт пешанангга тамғани уришади. Тамом. Кофирсан. Тошбўрон қилинасан. Хўрланасан, топталасан. Маҳкумсан, чунки сен кофирсан. Чунки сени «кофир» дея яна бир сенга ўхшаш жонзот айтди. Шунақа булар, бемалол худонинг номидан ҳукм чиқариб юбораверишади… Энг ёмони, оломон ўшанақа, ҳукм чиқарувчиларга қулоқ солади.Оломон ҳамиша ана шунақа ҳукмга маҳтал. Кейин ўзидан барча жавобгарликни соқит қилиб, кўзингизга лўқ қараб, беозоргина бўлиб: «Мен бор-йўғи буйруқни бажардим, холос», деб тураверади
Дунёвиётда эса…
Майли-да, ҳар ким ўз кунига омон бўлсин. Энг асосийси, Ёқуббек ака, Сиз айтаётган гап ўзгаларни бефарқ қолдирмаяпти.
Эндии… шу комментарий деганлари ҳам яхши нарса экан. Исмингни яшираркансан-да, гали келганда истаган одамингни истаганингча ҳақорат қилиб хумордан чиқаркансан. Мазза!
Дилингдаги губорларни тўкар экансан!
Сиз тахлит дилдаги аламларни тўкиш, элга маълум қилиш эса, ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Бунақа ёруғ, ҳақиқат баралла, очиқ- ошкора айтилган мақолалар эълон қилинганда Одиллар ёнади, куяди: "Ёқуббек Самарқандий энди машҳур бўлиб кетади. Бунга йўл қўймаслик керак. Уни ахлатга булғаб ташлаш керак”, дейишади-да, галалашиб комментарий ёзишга киришишади. Биттаси савол қўяди, иккинчиси уни қўллайди, учинчиси маъқуллайди… Қарабсизки, Ёқуббек Самарқандий … беланиб қолади. Кейин оломон комментарийларни ўқиб, шунақа бўлса керак, деган фикрга келишади. Одилларнинг иши - ўзгалар фикрини бузиш. Оддий қилиб айтганда - бузғунчилик.
Дунёни бузиб юбораётганлар, мусулмон, кофирга ажратганлар, Шарқ ва Ғарбга ажратганлар, сахий ва бахилга ажратганлар, соғ ва носоғломга ажратганлар, борингки, Одам Отага қадар борадиган бўлсак. Қобил ва Ҳобилга ажратганлар - ҳамма ҳаммаси аслида ана шу Одиллардир!
Одиллар ҳамиша бор!
Одиллар ҳамиша бўлади!
Э, боринг, мендан нима кетди: Одиллар ҳамиша бор бўлсин.
Нима қиламиз, Ёқуббек ака, чидаймизда энди.
Бошқа иложимиз йўқ, менимча.
Шундайми, Абдулла бобо, чидаймиз-а!!?

www.yangidunyo.com

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1555 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz