Воскресенье, 24-05-05, 17:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 10 » Динийлик ва дунёвийлик
00:49
Динийлик ва дунёвийлик

Динийлик ва дунёвийлик


Намоз Нормўмин

(Пўлат Охунга ва исломий эмас, дунёвий жамиятда яшашни истайдиган бошқа кишиларга Ислом даъвати)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин, пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)га, у зотнинг оила-аҳлига, саҳобаларига ва қиёматгача У зотнинг йўлидан юрадиган мўмин мусулмонларга салом ва салот бўлсин!

Бу мақола баъзилар учун маълумот, баъзилар учун йўл айирими, яъни ҳаёт йўлини имон ва солиҳ амаллар тарафга ўзгартиришга сабаб бўлиши мумкин, инша Аллоҳ. Ўзбекистон мутақил бўлгандан кейин инсонларимизнинг онги ва дунёқараши ҳам аста-секинлик билан ўзгариб бормоқда. Советлар замонида дерли ҳамма, жуда озчилик истисно, атеист эди. Ҳаётга умумий қараш атеистик қараш эди. Советлар замонида Ўзбекистонда жами 80 масжид бўлганлиги маълум. У пайтда Ўзбекистоннинг аҳолисини 24 миллион, деб оладиган бўлсак, демак ҳар 300 минг кишига бир масжид тўғри келган экан. Ҳар бир масжидга энг кўпи билан 200 киши сиққан бўлса, 300 минг кишидан 298800 кишининг динга алоқаси бўлмаганини билиб олиш мумкин. Шуни унутмаслик керакки, советлар замонида масжидлар кичкина бўлиб, уларнинг ибодат аҳли билан тўлиб тошмаганини ҳаммамиз яхши биламиз.
(Ба рақамлар тахминийдир. Аммо советлар замонида халқимизнинг Исломдан узоқ бўлганлиги бир ҳақиқатдир)

Алҳамдулиллаҳ, бугун ватанимизда масжидлар сони советлар замонига қараганда қиёслаб бўлмайдиган даражада кўпдир. Бу масжидларда жамоатнинг сони ҳам эски вақтларга қараганда ижобий тарафга ўзгарган. Айниқса жума кунлари масжидлар тўлиб тошмоқда. Жамоатнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилиши айниқса қувонарлидир.
Демак, Аллоҳ таолонинг инояти билан инсонларимиз атеизмдан, яъни динсизликдан қутула бошладилар. Аслини олганда сўнг 20 йилда инсонларимизнинг қалбида ва шуурида бир ислоҳот бошланди, десак хато қилмаган бўламиз. Бу ислоҳот, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ талонинг бир лутфидир. Чунки бундан 30 йил олдин Ўзбекистон мустақил давлат бўлади ва 90 % аҳолиси мусулмон ҳисобланадиган бу диёрда инсонлар исломий ҳаётга қайта бошлайдилар, дейиш телбалик ҳисобланар эди.

Инсоният тарихига қарайдиган бўлсак, жамиятларнинг ботилдан Ҳақга ўтиши қулай бўлмаган. Аллоҳ таолонинг пайғамбарлари инсонларга Ҳақ динни ўргатиш учун келганларида, инсонлар доимо бир хил жавоб беришган:

"Уларга (яъни мушрикларга) Аллоҳ сизларга туширган нарсага (ваҳийга) эргашинглар, дейилганда улар: "Йўқ, биз ота-боболаримиз юрган йўлдан юрамиз, дейдилар. Ота-боболари бирор нарсани билмаган ёки Ҳақ йўлни топа олмаган бўлсаларчи?” (Бақара сураси 170)

Аллоҳ таоло сизга иноят қилиб, юртингизни мустақил қилди, сиз учун дунёни ўзингизнинг кимлигингизни ҳам билмас эдингиз, ҳатто ҳолингиз шу даражага келган эдики, она тилингизни ҳам унутган эдингиз. Сиз бугун ўртага чиқиб: биз дунёвий жамият истаймиз, биз диний жамият истамаймиз, демоқдасиз. Бу фикрнинг ўзингизнинг эмас, бутун партиянгизнинг фикри эканлигини ҳам алоҳида таъкидлайсиз. Сизга мана Аллоҳ таолонинг марҳамати билан мустақил бўлдик, энди бироз бошқача фикрлайлик ва яшайлик, дейдиган бўлсак, сиз "Йўқ, биз ота-боболаримиз юрган йўлдан юрамиз”, дейсиз. Ота-боболарингизнинг 70 йил давомида бирор нарсани билмаганини ёки Ҳақ йўлни топа олмаганини ҳамма кўриб турибди.

Бунинг устига мен ҳам мусулмонман, аммо шундай бўлса ҳам, исломий эмас, дунёвий жамият истайман, дейсиз. "Мен ўз эътиқодларим бўйича мусулмонман, аммо бирликчи сифатида ҳам, диннинг жамиятдаги ролини тушунишим билан ҳам, дунёвий давлатчилик тарафдориман”. Сиз бу гапларни ҳурматли Исмоил Дадажоновнинг "Эътироз” мақоласига жавоб сифатида ёзгансиз. Бу гапни биринчи синф ўқувчиси ёки руҳий хаста одам айтганда, уларни маъзур кўриш мумкин бўларди.Чунки Исломга кўра ёш болалар ва телбалар мукаллаф эмасдирлар. Яъни, улардан Исломни ўз ҳаётларига тадбиқ қилиш ёки Ислом ва дунёвийлик орасида танлов талаб қилинмайди. Сизнинг мен ҳам мусулмонман, дейишингизни нисбатан баҳолаш керак бўлади. Чунки бир киши мен мусулмонман, лекин исломий жамиятда яшашни истамайман, дейдиган бўлса, текшириб кўриладиган нарса исломий жамият эмас, бу одам мусулмонман, деганда нимани назарда тутишидир. Бир кишининг мен мусулмонман, лекин исломий жамиятда яшашни истамайман, дейиши, мен балиқман, лекин сувда яшашни истамайман, дейиши кабидир. Баъзан балиқлар ичидан ҳам, сирини Аллоҳ билади, сизга ўхшаганлар чиқади. Мен орада сирада китлар ва делфинларнинг ўзларини океандан ташқарига отиб, ҳалок бўлишларини назарда тутаяпман.

Яна ўзим мусулмонман, аммо исломий жамиятда яшашни истамайман, дейиш, мен коммунистман, аммо фақатгина хусусий мулкка асосланган жамиятда яшашни истайман ёки мен капиталистман аммо хусусий мулкга асосланган жамиятида яшашни истамайман, деган маънони билдиради. Бу эса инсоннинг ўз-ўзини инкор қилишидан бошқа нарса эмас.

Масаланинг моҳиятини янада яхши тушиниб олишингиз учун, Исломда мусулмон, дейилганда кимлар назарда тутилишини ҳам эслатиб ўтмоқчиман. Аввало мусулмон (арабчаси муслим) Аллоҳ таолонинг бирлигига имон келтирганларнинг умумий таърифидир. Аммо мусулмон айни пайтда хусусий маънога ҳам эгадир. Бу маънода мусулмон Исломга эндигина қадам қўйган, ҳануз қалбида имон мустаҳкам ўрнашмаган кишиларни билдиради:

"Аъробийлар "имон келтирдик”, дедилар. Айтинг: Сизлар имон келтирмадингиз, фақат биз (Аллоҳга) таслим (мусулмон) бўлдик , денглар. Чунки ҳануз имон қалбларингизга ўрнашмади. Агар сизлар Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қиладиган бўлсаларингиз, Аллоҳ қилган амлларинингиздан бирон нарсани камситмайди. Албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир”.

"Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва пайғамбарига имон келтириб, сўнгра имонларида шак-шубҳа этмайдиган, моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида курашадиган зотлардир. Ана ўшаларгина содиқлардир” (Ҳужурот сураси 14-15).

Шу оят ва бунга ўхшаш бошқа далилларга асосланиб, аҳли Исломлар мусулмонлар ва мўминлар, дея иккига ажратиб кўрсатилади. Бунга кўра бутун мўминлар мусулмондирлар, аммо бутун мусулмонлар мўмин ҳисобланмайдилар. Мўминлар ҳақиқий маънода имон келтирган, Ислом динига ихлос ва эҳсон билан амал қиладиган ва бошқаларни ҳам исломга даъват этадиган мусулмонлардир.

Бу маънода яна мусулмонлар, дейилганда ҳануз қалбларида имон ўрнашмаган, яъни мўминлик даражасига кўтарила олмаган (буни кишининг ҳаёт тарзидан ва амалларидан билса бўлади), гуноҳ амаллардан ўзини тиймайдиган кишилар ҳам тушинилади. Аллоҳга имон келтирдим, дейдиган, аммо аслида имон келтирмаган, исломни ва мусулмонларни ёмон кўрадиган, аммо хоинлигини яшириш учунгина мен ҳам мусулмонман, дейдиган мунофиқлар ҳам шу тоифага киради.

Демак, мусулмон деганда ҳақиқий мўминларни ҳам, ҳали имон қалбида ўрнашмаган кишиларни ҳам ёки бўлмаса ёлғон билан ўзини мусулмон қилиб кўрсатадиган мунофиқларни ҳам тушуниш мумкиндир. Шуни айтиш керакки, мунофиқларни ҳам мусулмонлар қаторида кўриш зоҳирий баҳолашдир. Чунки нифоқ қалбда бўлади ва уни зоҳиран билиб олишнинг имкони йўқ. Мунофиқларнинг ақида ва амал жиҳатидан Исломга алоқаси бўлмасада, улар биз ҳам мусулмонмиз, деганлари учун мусулмонлар қаторида кўрилади. Чунки Исломга кўра бир киши мен мусулмон дегандан кейин, токи имондан чиқарадиган куфр ва ширк амаллар қилмагунча, мусулмонлардан ҳисобланади.

Исломнинг бу ҳақиқатларини изоҳлашдан мақсадим, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига чиққанимизда, сиз ва сизга ўхшаганларнинг биз бу ҳақиқатларни билмаган эдик, демасликларингиз учундир. Яна сизлар биз ҳам мусулмонмиз, деганда нимани назарда тутаётганларингизни аввало ўзларингиз билиб олишларингиз учундир.

Хуллас, сиз ва сизга ўхшаганлар нисбатан маъзурсиз. Давр ўтиш даври, инсонларимиз ҳозирги кунда ҳақиқатни бутунлай ўрганиб олганлари йўқ. Орадан 20 йил ўтишига қарамасдан жамиятимиз келажакга қумурсқаларнинг ҳаракат тезлигида илгариламоқда. Мен мусулмонман, аммо исломни истамайман, иддоаси ҳақиқий исломий жамият шароитида айтилса, бундай деган кишини аввало табиблар текшириб кўради. Чунки ақли жойида бўлган "балиқ” мен сувда яшашни истамайман, дея олмайди. Сўнгра бу одамнинг қандай қилиб мусулмон бўлганлиги текширилади. Балки бундай куфр сўзни айтган киши ўз ихтиёри билан мусулмон бўлмагандир, уни Исломни қабул қилишга мажбур қилишгандир…

Аммо сизни нисбатан маъзур қиладиган унсур сизнинг Ислом динини ҳақиқати билан билмаслигингиздир. Келинг яхшиси биз сиз билан шу ҳақда гаплашайлик.

ИСЛОМДА ДИНИЙЛИК ҒАРБДАГИ ДИНИЙЛИК ВА ДУНЁВИЙЛИКГА ЎХШАМАЙДИ

Мен бу ҳақда олдинги мақолаларимда ҳам ёзган эдим. Ғарбдаги диний тасаввурнинг асосида таҳриф этилган (бузилган) насронийлик эътиқоди ётади. Бу эътиқодга кўра Исо (са) Аллоҳ таоло ёки Аллоҳнинг ўғли ёки Аллоҳ таолодан бир қисмдир (Таслис эътиқодига кўра Аллоҳ таоло Ота Тангри, ўғил тангри ва муқаддас руҳдан ташкил топади). Бундай диннинг тамсилчилари руҳонийлар, яъни муқаддас зотлардир (русчаси свяшеннослужители). Бундай руҳонийлар Аллоҳ таоло каби (Аллоҳ қўрисин) тасарруфга эгадирлар. Яъни, улар муқаддас зотлар ҳисобланадилар, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром, ҳаром қилган нарсани ҳалол қила оладилар ва улар Аллоҳнинг номидан инсонларнинг гуноҳини кечира оладилар.

Бундай руҳонийлар ҳақида Қуръони Каримда шундай дейилади:
"Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг олимларини ва роҳибларини Парвардигор қилиб олдилар. Ҳолбуки, улар ягона Аллоҳга бандалик қилишга амр қилинган эдилар. Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқдир. Ва У Зот уларнинг ширкларидан покдир” (Тавба сураси 31).

"(Насоролар) роҳибликни ўзлари ижод қилдилар. Биз уларга (роҳибликни, руҳонийликни) буюрганимиз йўқ. Улар бу билан Аллоҳнинг ризосини истадилар, аммо унга риоя қила олмадилар” (Ҳадид сураси 27).

Аҳли китобнинг бундай дололатга (ақидавий ва амалий хатога) тушишларининг сабаби уларнинг пайғамбарларини ва олимларини ҳаддан ортиқ ҳурмат қилишлари ва мақташлари эди. Натижада ўз пайғамбарларини ва диндан хабари бор олимларини Илоҳ ва Роб қилиб олиш даражасига етдилар. Бу орқали яна уларда дин масаласида хато тасаввур ҳам келиб чиқди. Уларга кўра "дин” руҳонийларнинг фаолият майдони эди. Яъни, бу руҳонийларнинг ўзларига эргашганлар билан бирга динларининг чекланган ибодат турларини ижро қилиш майдони эди. Бунинг яна бир сабаби пайғамбарлар келтирган ҳақ динларнинг таҳриф қилиниши натижасида "дин”нинг кишилар ҳаётининг умумий низоми бўлишдан чиқиб, гуноҳ чиқариш муассасига айланганлиги эди. Яъни, дин фақатгина маънавий унсур бўлиб, ижтимоий соҳаларда ўз ўрнини йўқотганди.  Бошқа тарафдан, ғарбликларнинг тарихига қараладиган бўлса, уларнинг ҳаётида икки ҳокимиятчилик мавжуд бўлганини кўрамиз. Улардан бири мана шу руҳонийларнинг ҳокимияти бўлса, иккинчиси сиёсий ҳокимиятнинг эгаси бўлган қиролликлар эди. Овруполикларнинг ҳаётида кўрилган қироллар ва руҳонийлар орасидаги турли низолар тарихда машҳурдир. Франсуз инқилобидан кейин ғарбда дин ва давлат бир-биридан айрилди. Бу ерда дин дейилганда руҳонийларнинг фаолият майдони назарда тутилаётганини яна бир марта эслатаман. Бу инқилобдан аввал ҳам ижтимоий ҳаётда чегаралган ҳудудга эга бўлган ғарбликларнинг дини, бу инқилобдан кейин черковга ҳибс қилинди. Бу орқали ғарбликларнинг дини бутун аҳамиятини йўқотди, десак бўлмайди. Бунинг натижасини бугун оврополикларнинг ҳаётида кўришимиз мумкин: аҳолининг олтидан беши атеист, қолганлари эса черковдаги маҳбус динни якшанба кунлари зиёрат қиладиган "диндонлардир”…

Исломда динийлик бунинг тамоман муқобилидир. Аввало Ислом дини ягона Ҳақ динидир. Бунинг сабаби унинг Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинганлиги ва Қуръони Каримнинг асл ҳолида ўзгармасдан туришидир.

"Албатта, бу эслатмани (Қуръонни) Биз нозил қилдик ва шубҳасиз, уни Ўзимиз сақлагувчимиз” (Ҳижр сураси 9).

"Эй Роббимиз бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилгин ва бизларни жаҳаннам азобидан қўригин” (Бақара сураси 201).

"Расулуллоҳ (сав)нинг ваҳий котибларидан Ҳанзала (ра)дан шундай ривоят қилинади:

Бир куни Абу Бакр билан қаршилашдим.
-Ҳанзала, аҳволинг қандай, деди.
-Ҳанзала мунофиқ бўлди, дедим.
-Субҳанаоллоҳ, Нима деяпсан, деди.
Дедимки: Биз Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурида бўламиз. Бизга жаннат ва жаҳаннамдан хабар беради, биз гўё уларни кўриб тургандай бўламиз. Кейин пайғамбаримизнинг ёнидан чиқиб, бола-чақа ва дунё ишлари билан машғул бўлганимизда, ўрганганларимизнинг кўпини унутамиз”.

Абу Бакр: Валлоҳи, менда ҳам шундай ҳол бўлади, деди.
Шундан кейин Абу Бакр ва мен Расулуллоҳ (сав)нинг ҳузурларига бордик.
-Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳанзала мунофиқ бўлди, дедим.
-Бу қандай гап?, деди пайғамбаримиз.
- Эй Аллоҳнинг расули, биз ҳузурингизда бўламиз. Бизга жаннат ва жаҳаннамдан хабар берасиз, биз гўё уларни кўриб тургандай бўламиз. Кейин ёнингиздан чиқиб, бола-чақа ва дунё ишлари билан машғул бўлганимизда, ўрганганларимизнинг кўпини унутамиз”, дедим.

Расулуллоҳ (сав):
-Нафсим қўлида бўлган Аллоҳга қасам қиламанки, менинг ёнимдаги ҳолингизда ва зикирда давомли бўлганингизда эди, фаришталар сизлар билан ётоқларингизда ва йўлларингизда ҳамкорлик қилган бўларди.(яъни сизлар ҳам фаришталар мақомига эришган бўлар эдингизлар). Аммо эй Ҳанзала, бир соат ундан (яъни охиратдан), бир соат эса бундан (яъни дунё ишларидан), дея уч марта такрорлади” (Имом Муслим ривояти, "Риёзус солиҳин” китобидан).

Бу ва бунга ўхшаш кўпгина далиллар Ислом динининг ҳам охират ҳамда дунё қадриятларини ўз ичига олганлигини кўрсатади. Шунингдек, Исломда динни тамсил қиладиган руҳонийлар (свяшеннослужител) тоифаси ҳам йўқдир. Динимизни бутун мўмин-мусулмонлар тамсил қилади ва Ислом мўмин-мусулмонлар бутун соҳаларда фаол бўлган илоҳий асосдаги фуқаролик жамиятидир. Сиз эмас, ҳатто кунда беш вақт намоз ўқийдиган мусулмон-демократлар ҳам бу масалада баъзан кулгули гаплар айтади. Улар баъзи чиқишларида биз диндорлар билан ҳамкорлик қилишимиз, уларни ҳурматлашимиз керак, дейди. Шуни айтиш керакки, "диндор” сўзи мусулмонларнинг ҳаммасига оид сифатдир. Аллоҳга имон келтириб, Исломни ўз ҳаётига тадбиқ қиладиган бутун инсонлар диндордир. Чунки "диндор”, дейиш дини бор, деган маънони билдиради. Худди пулдор дейиш пули бор кишини билдиргани каби. Шунинг учун ҳам мусулмонларнинг ичида алоҳида олинган диндор, деган тоифа бўлмайди. Балки бу лафзни ишлатадиганлар бу билан тақводор, деган маънони кўзда тутаётган бўлсалар, буни тушуниш мумкиндир.

Бу ерда сиз ва сизга ўхшаганларнинг тушуниши учун мана бу гапни айтаяпман: Ислом ярим "диний”, ярим дунёвий низомдир. Балки буни ўқиб, э Исломда ҳам дунёвийлик бор экан-ку, дерсиз. Ахир мен ҳам мусулмонман, динимиз Исломнинг дунёвий тарафини бир ўрганиб кўрай, дея Қуръони Каримни ва ҳадисларни ўргана бошларсиз. Фақат шуни унутмангки, Исломнинг дунё қадриятларининг манбаи Аллоҳ таолонинг ҳукмлари ва Муҳаммад (сав)нинг суннатларида ўрин олгандир. Яъни, Ислом дини эътиқодий қоидалар (тавҳид эътиқодини ширк, куфр ва нифоқдан айириш), ибодат қадриятлари (намоз, закот, рўза, ҳаж) билан бирга дунёвий қадриятлар, яъни исломнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, оилавий, мерос, ахлоқий қадриятлардан иборатдир. Бунга кўра бир киши мусулмон бўлиши учун бу қадриятларнинг ҳаммасига бирдан эътиқод ва амал қилиши керак бўлади. Ислом динига эътиқод қилган киши бу қадриятларни бир- биридан айира олмайди. Акс ҳолда Исломнинг бир қисм ҳукмларини инкор қилгани учун бу диндан чиққан ҳисобланади. Яъни, мусулмонлар ғарбдаги каби дунёвийлик тарафдори бўла олмайдилар. Бундай дунёвийлик тарафдори бўлиш учун инсон аввало ғарбдаги каби атеист бўлиши ва дин ҳам черковга маҳбус қилинган қуруқ эътиқод ҳолига келиши керак бўлади. Алҳамдуллиллаҳ, Ислом динининг дунё ва охират қадриятлари ўзгармаган ҳолда бизгача етиб келган ва охиратга қадар ўзгармасдан шу ҳолда туради. Шу муносабат билан сизнинг партиядошингиз Абдураҳим Пўлатовнинг Исломни ислоҳот қилиш ҳақидаги фикрларига ҳам тўхталмоқчи эдим. У кишининг айтишича кишининг имон келтирдим, дейиши кифоя экан. Аллоҳ таоло нозил қилган ва Муҳаммад (сав) ўзлари амал қилиб кўрсатган ишларни энди мусулмонлар бажармаса ҳам бўлаверар экан. Мана шу диндаги ислоҳотни ташкил қилади, дейди партиядошингиз. Ва буни имон мазҳаби, деб атайди. А. Пўлатов мақоласида Исломнинг муомалат қоидалари, яъни сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, оилавий, мерос, таълим-тарбия ва шунга ўхшаш қоидалари ҳақида ҳеч нарса демаган. Мен партиянгиз раиси Исломнинг бу соҳаларда қонунлари борлигини билмаса керак, деб ўйлайман. Чунки Исломда ислоҳот ҳақида гапирган киши бу соҳаларда ҳам аниқ таклифлар билан чиқиши керак эди. А. Пўлатовни бундай илмсизликда айблашнинг ҳеч бир ёмон томони йўқдир. Чунки, биринчидан бир кишидан ҳамма соҳада илмли бўлишни талаб қилиш тўғри эмас (Аслида бир партиянинг раиси бўлган киши бу масалаларда илм соҳиби бўлиши керак эди). Иккинчидан, агар партиядошингиз бу нарсаларни билган ҳолда, умуман уларни ҳисобга олмаслик керак, деган фикрда бўлса, бу ўзи учун янада даҳшатли оқибатга олиб келарди. Яъни, бу Исломнинг ижтимоий-сиёсий қонунларини билган ҳолда инкор қилишни билдирган бўларди. Бу эса мунофиқликдан ҳам баттар бир аҳволдир. Чунки мунофиқлар ҳам имон келтирмаганлари ҳолда намоз ўқийдилар ва бошқа ибодатларни ҳам хўжа кўрсинга амалга оширадилар…

Хуллас, мен ҳусни зан (яхши гумон) билан сизларни бу масалалардан воқиф эмас, деб ўйлайман ва Исломнинг дунё ҳаёти учун олиб келган асосий қадриятларини бу ерда яна бир марта такрорлайман:

1.Сиёсий соҳада: Қуръон ва Суннат доирасида мусулмонларга сайлаш, сайланиш, сўз ва фикр, танқид эркинлиги, жамоатлар ва жамиятлар, вақфлар тузиш эркинлиги берилиши. Исломий Шўроларнинг мусулмон раҳбарларни сайлашлари ва лозим кўрилганда уларни лавозимларидан узоқлаштиришлари.
2.Ҳуқуқ соҳасида: инсонларнинг жонининг, динининг, ақлининг, молининг ва наслининг илоҳий қонунларга кўра қўрилиши.
3.Иқтисодий соҳада: фоиз ва порахўрликдан қутулиш, хусусий мулкга ва эркин тижоратга рухсат бериш.
4.Ижтимоий соҳада: инсонларнинг бой ва камбағал, эркак ва аёл, раҳбар ва оддий инсон бўлишидан қатъий назар илоҳий адолат олдида тенг ҳуқуқли бўлишлари.
5. Таълим соҳасида: дунё ва охират имларини айни даражада ўрганиш.
6.Оиланинг ҳимоя қилиниши ва мероснинг адолатли тақсимланиши.
7. Инсонларга дам олиш, маданият ва спорт фаолиятлари билан шуғулланиш ҳуқуқи берилиши…
8. Шахсларнинг ва жамиятнинг фитратини бузадиган ёлғон, ҳасад, туҳмат, ғийбат, кибр, риё каби салбий хусусияларнинг, ароқ ичиш, зино қилиш, гемосексуаллик каби ахлоқсизликларнинг ўртадан кўтарилиши…

Энди инсоф билан айтингизларчи, ўзларингизни мусулмон ҳисоблаган ҳолда Ислом келтирган бундай дунёвий ҳамда мукаммал қадриятлардан нега юз ўгираяпсизлар? Бу мукаммал қадриятларнинг ўрнига моддий манфаат ва ҳийла найрангга асосланган ғарб сиёсатини, фоиз ва порахўрликка асосланган материалистик иқтисодни, ижтимоий ва ҳуқуқий адолатсизликни, маънавий инқироз ва ахлоқсизликни, оила муассасиин йўққа чиқариб, жинсий эркинлик ва ахлоқсизликни тарғиб қиладиган "озодликни” нега ўзларингизга шиор қилиб олдингизлар? Бунинг бир сабаби бордир, албатта.

Қуърони Карим бундай яхшиликларни тарк қилиб, ёмонликлар томонга бурилиб кетганларга қарата шундай хитоб қилади: "Фа айна тазҳабун?”-(Эй инсонлар), Қаёққа кетаяпсизлар? ( Таквир сураси 26).

Аллоҳ ва Русулидан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар? Ҳақ ва тавҳиддан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар? Ислом ва имондан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар? Намоз, закот, рўза ва ҳаждан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар? Шўро ва маслаҳатлашишдан, исломий сайлаш ва сайланишдан юз ўгириб қаёққа кетаяпсизлар? Ихлос ва эҳсондан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар? Адолат ва тақводан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар? Меҳр ва муҳаббатдан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар? Биродарлик ва ўзаро ёрдамлашишдан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар? Мағфират ва раҳматдан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар? Қабрда роҳат ухлашдан ва охиратда азобдан қутилишдан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар? Фирдавс жаннатида Муҳаммад (сав) билан бирга бўлиш бахтидан юз ўгириб, қаёққа кетаяпсизлар?

Мен сизларнинг бундай яхшиликлардан юз ўгиришларингизни, юқорида айтганимдек ҳусни зан билан, жоҳиллик, яъни масаланинг ҳақиқатини билмасликларингиз, деб ўйлайман. Акс ҳолда, яъни сизлар Исломнинг дунёвий қадриятларининг моҳиятини билган ҳолда улардан воз кечишни истаётган бўлсаларингиз, вой сизларнинг ҳолларингизга! Чунки бу кўра била туриб, Исломнинг бир қисм қадриятларини инкор қилишингизни билдиради. Бу эса очиқ ва буюк куфрдир. Яъни, бу ҳолда сизларнинг биз ҳам мусулмон, дейишингизнинг ҳеч қандай маъноси қолмайди. Худди, мен балиқман, аммо сувда яшашни хоҳламайман, дейдиганнинг балиқлиги маъносиз бўлгани каби…

Келинг яхшиси имон, сўнгра эса ақл ва инсоф билан ҳаракат қилайлик. Мен Ислом дейилиши билан нафсларнинг ғалаёнга келиб, таъбларнинг тирриқ бўлишини, ичингиздан бировнинг яна хурофатми, яна жоҳилликми, яна руҳонийларнинг тазйиқими, яна золим подшоҳларнинг зулмими, дея сохта исён қилишини яхши биламан. Баъзилар сизга дунё харитасидан исломда ўрни бўлмаган руҳонийлар томонидан бошқарилаётган Эронни ва унинг жанубида жойлашган золим ва хоин қиролликларни кўрсатиб, Ислом деганлари мана шу, сиз асло ва асло бундай руҳонийлик ва золим подшоҳлик тарафдори бўлманг, яхшиси сиз дунёвийлик тарафдори бўлинг, дея маслаҳат бераётган бўлишлари ҳам мумкин.Фақат шуни унутмангки, дунё жамоатчилигининг динимиз масаласидаги энг катта хатоси мусулмонларга қараб, Ислом динига баҳо беришидир. Ҳақиқат эса, Ислом динига қараб, мусулмонларга баҳо беришдадир. Биз бундай хатонинг мисолларини кўриб турибмиз. Ўзини мусулмонман дейдиган бир жоҳил ёки мунофиқ ёмон ёки фитна ишни амалга ошириши билан ҳамма ғазаб ўқларини Исломга ва унинг пайғамбари Муҳаммад (сав)га қаратади. Шунинг учун биз мусулмонлар, орамизда руҳонийлик либосига ўраниб олган сохта олимларга, подшоҳлик тахтини мерос қилиб олган золимларга, исми мусулмон ўзи мусулмон бўлмаганларга, инсонларга ўнгдан юринглар дея, ўзлари чап томондан юрадиганларга қараб, Ислом мана шундай диндир, дея олмаймиз. Ислом Қуръони Каримда ва Муҳаммад (сав)нинг саҳиҳ ҳадисларида ўз ифодасини топган диндир. Ислом ҳам дунё ҳамда охират қадриятларини ўз ичига олган диндир. Сизнинг қани бундай Ислом, қаерда бундай исломий жамият, дея сўрашингизга келадиган бўлсак, бундай ҳақиқий Исломий жамиятнинг ўртага чиқиши бутун мусулмонларнинг Қуръон ва саҳиҳ суннатга асосланган ҳаракати билан амалга ошади. Бизлар ҳам мусулмонлармиз, деганларингизга кўра сизлар ҳам бундай савоб ишда қатнашишларингиз керак бўлади. Қатнашмасаларингиз ҳам, бундай жамиятни қуриш учун молини ва жонини ўртага қўйиб, мужодала қилаётганларнинг ҳаққига дуо қилсангларингиз кифоядир…

Инсоннинг азалий душмани шайтон баъзан унинг қалбига кириб олади ва турмасдан васваса қилади. Аммо сиз бу душманга таслим бўлманг! Сизлар туғилганда ота-оналарингизнинг севинчдан кўз ёшлари оқиб, сизларга нима учун мусулмонларнинг исмини берганини ўйлаб кўринг. Оила қурганларингизда имомнинг Аллоҳнинг ҳукми ва пайғамбарнинг суннати билан, дея сизларга берган саволига "қабул қилдим”, деган жавобларингизни эсланг. Агар ота-оналарнингиз вафот этган бўлса, улар учун Аллоҳдан мағфират сўраб қилган дуоларингизни эсланг. Биз ҳам вафот этгандан кейин, инсонларнинг бу одам яхши одам эди, биз ундан розимиз, дея мусулмонларнинг қабрига олиб бориб дафн қилишларини ўйлаб кўринг. Атрофингизга бир қаранг ва дунёнинг айни дунё эканлигини, ҳаёт қонунларининг минглаб йиллар давомида ўзгармаганини бир тафаккур қилиб кўринг. Бу дунёни ким яратди ва нима учун яратди? Нега қуёш, ой ва юлдузлар, табиат ва ундаги инсондан бошқа махлуқотларнинг ҳаёт тарзи ҳеч ўзгармайди. Нега инсонлар шунча юз йиллар ўтишига қарамай Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога имон келтиришдан воз кечмайдилар? Нега Аллоҳ таоло юборган минглаб пайғамбарлар фақат ва фақат Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир (Ла илаҳа иллолоҳ), деган даъватни такрорлаганлар ва яна нега бу даъват бугун қайтадан инсониятнинг кун тартибига келди? Сизларни ва бошқа инсонларни ким яратди? Халқимизни ва давлатимизни ким мустақил қилди? Эртага қиёмат бўлганда кимга ҳисоб берасизлар…

Даъватимизнинг охири оламларнинг Парвордигори Аллоҳ таолога ҳамд айтишдир. Тақво ва тавфиқ Аллоҳ таолодандир!

www.yangidunyo.com

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1374 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz