Тошкентда олигархларни қамашмоқда Uznews.net
10.03.10 – Сўнгги 10 кун ичида Тошкентда бир қанча, Ўзбекистонннинг энг бой
кишилари сирасига кирувчи анча каттакон бизнесменлари қамалди. Мотив –
бошқаларнинг мулкини тортиб олиш,дир, дея ҳисобламоқда кузатувчилар.
Аввалига, республикадаги йирик «Карвон бозор» («Ўрикзор») улгуржи
бозорининг хўжайини Дмитрий Лим, у билан бирга шу бозорга рахбарлик
қилиб келаётган 50 тача тадбиркор ҳибсга олинди.
«Эзгулик» ҳуқуқ ҳимояси жамияти маълумотларига кўра, уларнинг бари
савдо қоидаларини бузганликда, ўта катта миқдорда камомад қилганликда
ва ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилганликда айбланишмоқда.
Дастлабки аудиторлик текшируви натижаларига кўра, бизнесменлар
томонидан республикага етказилган зарарнинг миқдори 47 млрд. сўм ("қора
бозор” курси билан 21,5 млн. доллар) атрофида бўлган.
Пойтахтнинг Учтепа туманидаги маҳаллада яшовчи Лим ҳақида, кунлик
тушумни унинг уйига ҳар куни юк машиналарида келтиришганини айтишади.
Шунингдек, ўтган ҳафтада Тошкентда яна бир йирик бизнесмен хибсга
олинди, у бир вақтнинг ўзида, "Пахтакор” футбол клубининг президенти
Ботир Раҳимов эди.
Ўзининг акаси Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Бахтиёр Рахимов билан бирга у «Капитал» холдинггига
эгалик қиларди, унинг таркибига йирик суғурта ширкати, банк
«Ўзбекистон» меҳмонхонаси, бир қатор алкогол ичимликлар, конлар ва
бошқалар кирган эди…
Бахтиёр Рахимов маълумки, укаси хибсга олинганидан кейин тезгина номаълум йўналишда мамлакатни тарк этади.
Тошкентнинг футбол доираларида, ҳудди шу йўналишда «Зеромакс» ширкати
раиси айни пайтда «Бунёдкор» футбол клуби рахбари Миродил Жалолов,
шунингдек «Алп Жамол банки» кенгаши раиси Мухиддин Асомутдиновлар ҳам
қочқинликда.
Маълумки, "Зеромакс” ширкати ортида президент қизи Гулнора Каримова
турибди, айнан шу боис Жалоловни таъқиб қилиш ортидан кўплаб саволлар
туғилмоқда.
Бироқ, мустақил экспертларнинг фикрларига кўра, бу ерда рейдерлик –
ўзганинг мулкини мамлакат биринчи шахси томонидан ўзлашттрилиши ҳиди
келмоқда – «кейинги пайтларда уларнинг таъсир доираси ҳаддан ташқари
аниқ бўлиб қолмоқда, бу шахслар рақобатни хуш кўришмайди».
"Зеромакс”нинг Ўзбекистондаги ва Швейцариядаги ваколатхоналари Миродил
Жалоловнинг қочиб юргани ҳақидаги миш мишларга мутлақо изох билдиришни
истамади.
Жалолов директорлар кенгаши аъзоси бўлган, Британиянинг олтин қазиб
чиқарувчи "Оксус” ширкати, ҳам ўзбек ҳамкори тақдири ҳақида ҳеч нарса
билмаслигини айтди, бироқ агар Тошкентдан бирор ишончли маълумот олиш
имкони бўлса "Uznews.net”га бир неча кундан кейин боғланишни ваъда
қилди.
Тошкентда одамлар, эндиликда бизнесменлар агар бор будидан ажрамаган
тақдирда ҳам, ўз сармояларининг анчагина қисмидан бенасиб қолишади,
агар уларни қамашмаса Ўзбекистонни мутлақ тарк этишади.
Uznews.net
|