Воскресенье, 24-05-05, 17:59

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 10 » Ўзбек халқини тағин ҳақорат қилишдими?
01:26
Ўзбек халқини тағин ҳақорат қилишдими?
Ўзбек халқини тағин ҳақорат қилишдими?
Uznews.net 06.03.10 – Ўзбекистон фаоллари британиянинг, ўзбек пахтачилигига бағишланган янги маърузасини "Қуллар миллати” дея атагани учун Экологик адолат фондини судга беришмоқчи.

Кеча Европа мамлакатларида яшовчи фаоллар Надежда Атаева, Шохида Ёқуб ва шоир Ёдгор Обид томонидан тарқатилган баёнот "Ўзбек халқининг шаъни ва қадр қиммати” деб номланди


Унда айтилишича Экологик адолат фонди (Environmental Justice Foundation, EJF) тарқатган Ўзбекистонда кенг миқёсда болалар мажбурий мехнатидан фойдаланишга бағишланган навбатдаги маърузанинг "Қуллар миллати” дея аталиши "ноўрин ва ўзбек халқи учун ҳақоратлидир”.

Бутун ўзбек халқи номидан чиқиб ўз мамлакатларини ҳақоратланган дея хисоблаган уч нафар фаол EJFдан сарлавҳани ўзгартиришни ва оммавий кечирим сўрашни талаб қилишди.

"Умид қиламизки, EJF ўзбек халқининг миллий туйғуларига нисбатан хурмат кўрсатади”, - дея якунлашади улар баёнотини.

"Uznews.net”га интервьюсида Шоҳида Ёқуб, "Ўзбекистон ташаббуси - Лондон” ташкилотининг раҳбари алам билан, EJF экспертлари барча ўзбекларни қулларга чиқаришди ва бу билан уларнинг миллий туйғусига даҳл қилишди.

"Бу - тупуришдир. Улар ҳамма нарсани қорага бўяшди. Қуллар исён қилмайди, биз курашаямизку”, - дейди Ёқуб.

EJF ходимлари учун ўзбек фаолларининг муносабати мутлақо кутилмаган бўлди. Маъруза устида ишлаган ташкилот вакили Жулиет Вилльямснинг сўзларига кўра, нима учун сарлавха уларни хақорат қилганини тушунмайди.

"Мен билмайман, - дейди Вилльямс, - маъруза сарлавҳаси мамлакатдаги вазиятни аниқ акс эттиради, қисман, пахта етиштиришда давлат томонидан миллионлаб одамларнинг, ҳеч бир қаршилик кўрсатиш имконига эга бўлмасдан ишга мажбур қилиниши ҳақидадир”.

Маъруза муаллифлари, Вилльямснинг сўзларига кўра, ҳимоясиз халқнинг, жумладан болаларнинг бепул меҳнатидан шахсий бойлик тўплаш мақсадидагиги Ўзбекистон ҳукуматини фош қилишни кўзлашган.

Ўзбекистон пахта саноати, бу кимгадир ёқадими йўқми, EJF экспертининг фикрига кўра, замонавий қуллик шаклини англатади, унинг миқёсини хатто, дунёдаги бошқа Ўзбекистонга ўхшаш ёпиқ ва репрессиқ мамлакатлари билан қиёслаб бўлмайди.

"Биз сарлавҳани ўзгартирмаймиз, бу мумкин эмас, - деди Вилльямс, - бироқ мен кечирим сўрайман, агар кимнингдир дилини оғритган бўлсак, буни истамаганмиз”.

EJF тутган позицияни Берлинда жойлашган "Инсон хуқуқлари бўйича Ўзбек немис форуми” раҳбари Умида Ниёзова ҳам қўллаб қувватлайди.

"Гап топиш мумкин, - дейди Ниязова, - аммо муаммо ўзгармасдан қолаверади. Давлат (қишлоқ хўжалигига мутлақо алоқаси бўлмаган) одамларнинг фикрини сўрамайди, улар пахта теришни исташадими, йўқми, уларни вақти ва мехнатидан ўз истагига кўра фойдаланади”.

Пахта далаларидаги болалар мехнати қуллар меҳнатига ўхшайди, фермерларнинг аҳволи эса крепостнойлик тузумини эслатади, дея ҳисоблайди Ниёзова.

Агар рахбарлар уларнинг биринчисини пахта теришдан бош тортгани учун хўрлаб, мактабдан хайдаш таҳдиди билан жазоласа, иккинчисининг хатто пахта контрактини мухокама қилишга ҳам ҳадди сиғмайди, унинг ҳатто хукумат пахтадан кўрадиган даромад хакида тасаввури ҳам йўқ.

"Қуллар миллати” – бу жуда яхши сарлавҳа, у Ўзбекистондаги бугунги аҳволни аниқ акс эттиради, - дейди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича жамият президенти Абдужалил Бойматов.

Албатта, Бойматовнинг сўзларига кўра, бугунги қуллик, Америка қитъасидаги ўрта асрлардаги ва 19 асргача давом этган қулликка ўхшамайди, одамларни Ўзбекистонда бозорда сотишмайди.

"Бироқ уларнинг истагига қарши ишга мажбур қилиш, бунинг эвазига уларга ҳеч вақо тўламасдан, улардан қуллар каби фойдаланиб кимнингдир бойишини, яна нима дея аташ мумкин. Буни англаш ёқимсиз, бироқ ҳақиқатнинг юзига тик қараш керак”, - дея қўшимча қилади ЎИҲЖ президенти.

Шохида Ёқуб шунингдек, миллионлаб болаларнинг пахта далаларида ишлатилиши – бу қулликнинг янги шаклидир, дея эътироф этади, у шунингдек маъруза мазмунига ҳам эътирози йўқлигини айтади, шунга қарамай сарлавха нотўрин ва ҳақоратли дея ҳисоблайди.

Унинг сўзларига кўра, бошқачароқ юмшоқроқ тарзда "Болалар меҳнати - қулликка тенг” деб номлаш мумкин эди. Ахир ҳамма ўзбеклар ҳам муте эмас, масалан у курашяпти.

Баёнотни имзолаганлар бир нарсани унутишган, улар аллақачон Ўзбекистонда яшашаётганлари йўқ, уларнинг чиқиб кетишларига хукуматнинг босимлари сабаб бўлган, акс холда, уларнинг ўрни теримчилар сафидан ёки турма камерасидан белгиланиши мумкин эди.

Ўзбекистондаги барча фуқаролар ҳам пахта термайди деган фикрга қўшилиш мумкин. Муайян миқдордаги ўзбеклар, қимматбаҳо машиналарда юришади, чиройли офисларда ишлашади, мухташам ресторанларда овқатланишади, яхши уйларда яшашади.

Бироқ уларнинг бирортаси, ўз мулки даҳлсиз дея айта олмайди, у ҳатто ўз уйини ҳам ҳимоя қила олмайди, агар унинг ўрнида президент ёки унинг қизи Гулнора сарой қурдираркан, миршаблар ишга солинади.

Ўзбекистондаги одамлар ҳам курашишга уриниб кўришди, агар Атаева, Ёқуб ёки Обид буни Европадан туриб қилаётган бўлишса, улар Андижонда бош кўтаришди. Ва уларни отишди.

Умумий ноҳақлик, ҳох вазир бўл ёки оддий деҳқон, бугунги Ўзбекистон учун хосдир – бу қулликнинг замонавий шаклидир, дея тушунча беришади британия экспертлари.

Уларнинг фикрига кўра, маъруза сарлавхаси ҳечам халқни ҳақоратламайди, балки ўз халқини шу куйга солган ҳукуматни айблайди.

АҚШда мавжуд бўлган қуллик, оқ қулдорлар учун шармандалик эди, бироқ африкаликлар учун эмас, қўлларида ўточар қурллари бўлмагани туфайли қаршилик кўрсата олишмаган, европаликлар эса уларни милтиқлар ўқталиб кемаларга юклашган, АҚШнинг қул бозорларига олиб келишган.

Уч нафар фаолнинг Экологик адолат фондига қарши судга тахдид аризаси, Тошкентда феврал ойида фотограф ва хужжатли кино муаллифи бўлиб ўтган Умида Ахмедовага қарши маҳкамани эслатади, унда муаллифни ўзбек халқини ҳақорат қилганликда айблашган эди.

Ким бу ишда даъвогар бўлгани номаълум. Бироқ кимдир, Ахмедованинг фотосуратлари ва фожеавий ва адолатсиз анъана келиннинг қизлигини текшириш муаммосига бағишланган фильм туфайли, - халқни ҳақоратлаган ҳисоблайди.

Ахмедованинг ҳимояси Жиноят кодексининг "Ҳақорат” тўғрисидаги моддаси индивидиумни англатиши, бутун бошли халқни эса ҳақорат қилиш мумкин эмаслигини, халқ номидан фақат Ўзбекистон президенти чиқиш қилиши мумкинлигини айтади.

Шунингдек Ахмедова ўзини ҳеч кимни ҳақорат қилмаган дея ҳисоблайди. У "Бокиралик юки” фильми орқали одамлар қандай яшаётгани, одамларнинг ички дунёсига даҳл қилиш қўполлик эканлигини, ёшларни ўз холига қўйиш кераклигини кўрсатди.

"Кимгадир менинг ишларим ҳақоратдац туюлган бўлиши мумкин! – дейди Ахмедова. – Кимгадир шундай туюлгани учун мен турмага тушишим керакми?”

Нафақат, Ўзбекистон ҳукуматига, ҳар қандай одамга, ўзларини демократ ва ҳуқуқ ҳимоячиси хисоблаган одамларга ҳам турли қараршлар турлича таъсир этиши, улар гўё ҳақоратланган халқ номидан баёнот билан чиқишлари мумкин.

Uznews.net
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1224 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz