Пятница, 24-04-26, 18:30

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 10 » Ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихоновга ким қасд қилди?
01:34
Ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихоновга ким қасд қилди?
Ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихоновга ким қасд қилди?
Ангренда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дмитрий Тихонов шафқатсиз калтакланди Uznews.net – Ўтган сешанба куни Ангренда "Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси” маҳаллий фаоли Дмитрий Тихоновга ҳужум қилинди, бунинг оқибатида бошидан жиддий жароҳат олди ва кучли руҳий стрессни кечирмоқда.

Саноат шаҳри бўлган Ангрендаги ягона ҳуқуқ ҳимоячисига унинг шахсий гаражида кечқурун икки нафар номаълум шахс, тахминан соат 20 лар атрофида ҳужум қилди..

Аввалига уларнинг бири Тихоновга ташланиб: «Нимага сен Интернетга ёзасан?» дея бўға бошлади. Тихонов бўғзини унинг чангалидан озод қилишга улгурган ҳам эдики, иккинчи жиноятчи темир қувур билан бошига кучли зарба берди, шундан кейин ҳуқуқ ҳимоячиси ҳушидан кетди.

Бир қанча вақтлардан кейин унинг яқин бир дўсти уни бехуш холда топади ва Тихоновни 1-сонли шаҳар касалхонасига олиб келади, у ерда унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади. Шифокорлар уни касалхонада ётишини талаб қилишди, бироқ, афтидан миясига кучли зарба етгани, хуши жойида бўлмагани учун у воз кечади.

Келаси куни Тихонов тегишли ариза билан милицияга мурожаат қилади. Ҳозирги пайтда эса у яна ҳужум бўлишидан қўрқиб танишлариникида яшириниб юрибди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳамкасбларининг фикрига кўра, унга суиқасд Ўзбекистон ҳукумати томонидан, биринчидан ҳуқуқ ҳимоясидаги фаоллиги учун қўрқитиб қўйиш мақсадида, иккинчидан унинг ўз юртдошларини ҳимоя қилиш истагидан маҳрум қилиш мақсадида.
 
Сўнгги вақтларда Дмитрий Тихонов, ЎҲА билан фаол ҳамкорлик қилиб, уйдирилган судларда мониторлар ўтказган, милиция зўровонликларига қарши туришда Ангрен фуқароларига ёрдам берган, Интернет орқали маҳаллий раҳбарлар томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилишларига оид кўплаб хабарларни тарқатган.
 
Қисман, февралнинг бошида Тихонов Олмалиқ тоғ металлургия комбинатининг бутун бошли бригадаси ишчиларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга отланади.
 
Шунинг учун, табиийки, унинг бу ишлари республика қонунларини оёқ ости қилиб келаётган кўплаб юқори мартабали мулозимларга ёқмайди, уларга анча ташвишлар келтиради. Ва ажабланарли эмаски, уларнинг сабр косаси тўлиб тошади.



ЎҲА раҳбари Елена Урлаевага кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари, ҳукуматдан ўз ҳамкасбларининг келгусидаги ҳавфсизлигини таъминлаш учун ҳукуматдан кафолат олиш, калтаклаш ва ҳужумлар фактлари бўйича назоратни ўрнатиш ниятида. Шунингдек, Урлаеванинг билдиришига кўра, бу Ангрен фуқароси соғлиғи ва ҳаётига бўлган илк суиқасд эмас. Ўтган давр мобайнида яна бир қанча одам, ЎҲАга қатор юқори мансабли шахсларнинг ҳатти ҳаракатларига оид шикоятлар билан мурожаат этишган…

 

Милиция ўтган ҳафтада ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихоновга қарши ҳужум юзасидан жуда ҳам истамасдан жиноий иш қўзғади.

Дмитрий Тихоновнинг ўзи, бу ҳужумдан мақсад уни ўлдириш эҳтимоли бўлиши мумкин. Фақат тасодиф туфайли у омон қолган.

«23-феврал куни кечқурун 8 атрофида ўз гаражимда мотоцикл олдида ўтирган эдим. Кутилмаганда кимдир ортимдан келиб қўли билан бўйнимга ёпишди ва таҳдид билан: «Интернетга ёзаяпсанми?» деди.

Унинг чангалидан чиқиш учун, бармоғимни менга ташланганнинг кўзига тиқиб олдим, уни етарли даражада жароҳатлаган бўлсам керак, - дейди Дмитрий Тихонов.

- У мени қўйиб юборди. Бироқ шу заҳоти мен энсамдан металл буюм билан кучли зарб едим, фараз қилишимча бу, бир бўлак водопровод қувури эди, шундан кейин ҳушимни йўқотдим».

Ҳужум қилганлар, Тихоновнинг фикрига кўра, икки нафар эди. Бошига темир билан тушурган, кўзидан жабрланган билан шуғулланиши керак эди. Шунинг учун ҳуқуқ ҳимоячисини дўппослашни тўхтатишади. Эҳтимол, гаражга етиб келган Дмитрийнинг дўсти, ҳужум қилганларни қўрқитишда рол ўйнагандир.

Металл қувур билан бошга шунчаки қўрқитиб қўйиш учун уришмайди. Бу аниқ суиқасддир, дея ҳисоблайди Тихонов. Шунинг учун уни 1-Ангрен шахар шифохонасига жўнатишди, у врачлардан жиноий иш қўзғаш учун милиция нарядини талаб қила бошлади.

«Шифокор менинг мия чайқалиши ва бошимнинг орқа қисмида жароҳат олганимни қайд қилди, - деди Дмитрий Тихонов. – Бироқ милиционерлар менинг ариза бермасликка ундай бошлашди. Чунки, сен ҳеч кимни кўрмагансан, бу «чўзилади» - ҳеч кимни барибир топиб бўлмайди. Мен рози бўлмадим, кейин милиция эза бошлади. Кейин участковой келди, кейин - оперативниклар. Уларнинг ҳаммаси навбати билан жиноий иш қўзғатишдан воз кечишимни талаб қила бошлашди.

Тихоновнинг сўзларига кўра, милиционерлар, униг қайсарлигини кўриб, қаергадир узоқ қўнғироқ қилишди ва шундан кейингига Тихонов жароҳатининг криминал характерини қайд этиш учун катта хамширага кўрсатма беришди. Гарчи хамшира буни милиция чақирилгунига қадар қилиши лозим эди.

Суқасд такрорланишидан чўчиган, Дмитрий Тихонов, врачларнинг тавсиясига қарамай, шифохонада қолмасликка қарор қилди, ва шаҳарга чиқиб кетди, унинг ёнига ўтган шанба куни "Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алъянси” рахбари Елена Урлаева келгунига қадар яшириниб юрди…

 

Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1185 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz