Воскресенье, 24-05-05, 18:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 10 » Тағин Ўзбекистондаги пикетлар ҳақида
02:40
Тағин Ўзбекистондаги пикетлар ҳақида
 Тағин Ўзбекистондаги пикетлар ҳақида
Uznews.net 04.03.10 – Яқинда Қирғизистон Конституцион суди митинглар ва йиғилишлар тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгаришни бекор қилди, унга кўра ҳукумат бу каби тадбирлар ўтказиладиган жойни белгилаш ҳуқуқига эга эди. Хўш, митинглар ва пикетлар билан боғлиқ ишлар Ўзбекистонда қандай?

2-мартда Қирғизистон Конституцион суди, "Фуқаролар коррупцияга қарши” ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти аризасига кўра, ушбу қўшимчани Конституцияга хилоф ва нотўғри дея эътироф этди.

Бундан буён ушбу мамлакат фуқаролари ўз истакларига кўра, хоҳлаган жойда ва хоҳлаган вақтда "тинч ва қуролсиз эркин намойишлар ва митинглар ўтказишлари мумкин”.

Ушбу воқеа яна бир бор қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик жамиятининг бошқа вакиллари ўз мамлакатларидаги демократиядан нолимасликлари кераклигини, улардаги ривожланиш даражаси, мамлакатларнинг ҳудудий яқинлигига қарамай Ўзбекистондаги демократиядан тубдан фарқ қилишини кўрсатади.

Ўзбекистонда бугунги кунда ҳар қандай митинг ва намойишлар умуман тақиқланган, гарчи расман, бугунги Конституцияга кўра, гарчи "мавжуд қонунчиликка кўра” деган писанда билан, бунга руҳсат этилган. Бу писанда тайёрланаётган тадбирларга мавжуд маҳаллий ҳукуматдан (ҳокимлик тиисолида) руҳсат олиниши кераклигини англатади.

Умуман, «пикет» сўзи ўзбек қонунчилиги томонидан умуман ҳеч бир жойда тилга олинмайди, чунки, митинг, намойиш ва юришлардан фарқли, пикетлар – умуман оммавий тадбир ҳисобланмайди, унда бир қанча ёки ҳатто бир киши, нафақат ҳуқуқ ҳимоячиси, балки ҳукумат ҳатти ҳаракатидан норози шахслар иштирок этиши мумкин, норозиликнинг бу каби турига умуман руҳсат талаб этилмайди, дея таъкидлайди ЎХМТГ раиси, Сурат Икромов.

Бироқ Ўзбекистонда, қоидага кўра, пикетлар ташкилотчилари сифатида камдан кам ҳуқуқ ҳимоячилари чиқишади, чунки оддий фуқаролар, норозиликнинг бу каби тури ҳақида ёки умуман билишмайди, ёки шунчаки ўз ҳавфсизликларидан хавфсирашади.

Тағин яқинда ушбу намойишлар ва митинглар ўтказиш тўғрисидаги Конституция нормаси нари бери ишлар эди: ҳуқуқ ҳимоячилари, пикетга чиқишдан олдин ҳукуматни бу ҳақда ёзма тарзда огоҳлантиришади.

Улар ўз навбатида, ёзма тарзда хеч қачон рухсат беришмас, бироқ барибир пикетларга қаршилик кўрсатишмасди, фақат норасмий тарзда тадбирларнинг муддатини чеклашарди – агар ҳуқуқ ҳимоячилари ўз аризаларида, пикет бир соат давомида ўтказилишини билдиришарди!

Бундан ташқари, пикетчиларга вақти вақти билан мулозимлар, милиция ва МХХ ходимлари билан бирга келишар, уларнинг талабларини ёзиб олишар, агар тўла бўлмасада қисман уларнинг муаммоларини ҳал қилиб беришарди.

«Илгари мен тез тез пикетлар ўтказардим, бу ҳақда ҳокимликни олдиндан огоҳлантириш керак, шунингдек ИИВ ва ШИИВ рахбарлари бўлажак пикет ҳавфсизлигини таъминлашимни илтимос қилишарди. Агар, пикет вақтида менга ҳуқуқ тартибот ходимлари келишса уларга мен хокимликка ёзилган аризани кўрсатардим, ва барча муаммолар ҳал бўларди, - дейди Сурат Икрамов.

- Биров 2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин, аввало пикетларнинг таъсирчанлигига ишончимни йўқотдим, икктинчидан бу эндиликда хавфсиз бўлмай қолди».

Ва ҳақиқатан ҳам Андижон воқеаларигача пикетчиларга ҳеч ким тегмаган – улар, қоидага кўра, улар ўз шиорларини ҳеч бир тўсқинликларсиз ёйишар, мустақил журналистлар билан бемалол гаплашишар, у пайтда улар етарли миқдорда эди, кейинчалик уй уйларига тарқалишди.

Норозилик акциясининг яққол кўриниши сифатида 2005 йилнинг қишида Тошкент вилоят хокимлиги биноси олдидаги пикетни мисол келтириш мумкин, унда Қозоғистон билан чегарадош ҳудудда уйлари бузулган фуқаролар чиқишган эди.

Жуда тез орада уларнинг олдига вилоят ҳокими чиқди ва ичкарига таклиф қилди, кейинчалик улардан кўпларининг эътирозлари қондирилди.

Бошқа бир мисол, Андижон қирғинидан бир неча кун аввал Қашқадарё вилоятининг бир гуруҳ тадбиркорлари, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси қаршисида кичик бир лагер қуриб жойлашишди.

Кейинчалик уларни ҳайдашдт, ўта қўпол бир тарзда, калтаклаб, автобусларга тиқиб олиб кетишди, бироқ улар барибир куни бўйи туриб беришди бу ўзига хос, Ўзбекистон учун такрорланмас ходиса бўлган эди.

Бироқ Андижон воқеасидан кейин Республика ҳукумати аста секин «гайка»ларни бурай бошлади: аввалига уларга руҳий таъсир ўтказишди, пикетчилар устидан мутлақ назорат ўрнатилди, кейин пикет вақтида ҳуқуқ ҳимоячиларига пикетлар чоғида мулозимлар томонидан ҳужумлар бўлди, уларнинг қўлларижан шиорлар юлиб олиб қўйилди, уларга ҳужум ҳолатлари кучайди.

Камдан кам пикетлар барибир ўтказилмоқда, бироқ ҳуқуқ ҳимоячиларининг фаол иштирокисиз ва стихияли тарзда, оддий фуқароларнинг ташаббусига кўра, уларнинг сабр косалари маҳаллий ҳукумат зўровонлигидан тўлиб тошган.

Буёғига нима бўлишини бир Худо билади, бироқ вазият пикетлар ва норозиликнинг бошқа шакллари билан Ўзбекистондаги вазиятнинг ўнгланиши даргумон.

Ҳаммаси нисбий, агар илгари 2005 йили улар эркин пикетлар ўтказиш мумкин бўлган ва мамлакатда ўнлаб хорижий журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ишлаган пайтда улар мамлакатда демократия йўқлигидан нолишган эди, бугунги вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак Ўзбекистонда демократия бўлган деган ҳулосага келиш мумкин.

Эҳтимол, яна беш йилдан кейин, биз олис 2010 йилни шундай илиқ таасурот билан эсласак ажабмас.

Uznews.net
Категория: НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ | Просмотров: 1228 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz