Воскресенье, 24-05-05, 17:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 11 » Паркент туманида норозилик чиқиши ўтказилди
17:53
Паркент туманида норозилик чиқиши ўтказилди
Паркент туманида норозилик чиқиши ўтказилди
Ўзбекистондан келаётган хабарларга кўра, Тошкент вилояти Паркент тумани марказида юздан ортиқ киши иштирокида норозилик намойиши бўлиб ўтган. Намойишчилар ҳуқуқ-тартибот органлари мулозимларидан маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоли Азамат Ёқубовни ҳибсдан озод этишни талаб қилганлар.

Кеча Паркент ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ҳибсга олинган Азамат Ёқубовга товламачилик айблови қўйилмоқда.

Намойишда қатнашганлардан бири нафақахўр Олим Ҳасанов Би-би-си билан суҳбатда норозилик чиқишига "150 нафарга яқин киши иштирок этган"ини айтди.

Олим Ҳасановнинг айтишича, можаро Паркент туманига тегишли Навбаҳор қўрғонига газ ётқизиш лойиҳаси билан боғлиқ.

"Навбаҳор қўрғонига газ олиб бориш учун бир проект қилган экан-да, иш бошлаганидан кейин тўхтатиб қўйганлар... "Одамлардан пул йиғдинг", деб қамаб қўйган Ёқубов Азаматни. Шунга норозилик билдиришаяпти маҳалланинг одамлари",-дейди Олим Ҳасанов.

Олим Ҳасановнинг тасдиқлашича, Азамат Ёқубов газ ўтказиш лойиҳаси учун одамлардан пул тўплаган ва уни мана шу лойиҳани амалга ошириш учун сарфлаган.

Аммо, айтилишича, лойиҳаси охирига етказилмай туман ҳокимияти томонидан тўхтатиб қўйилган. Олим Ҳасановнинг билдиришича, газ ўтказиш лойиҳаси бошқа одамга сотиб юборилган ва Азамат Ёқубов "фирибгар"ликда айбланиб қамоққа ташланган. Аммо, унга кўра, Азамат Ёқубовга нисбатан ҳали жиноий иш очилмаган.

"Жиноий ишнинг ўзи, аломати ҳам йўқ. Энди одамлар ҳаммаси айтиб турибди: "пулни биз бердик-ку, биз ёзишимиз керак. Сен нима учун олиб бориб тиқиб қўйдинг", деб сўрашаяпти. Аммо, прокурор шу саволга жавоб беролмаяпти".

Олим Ҳасановга кўра, прокурор одамлардан йиғилган 5 миллион сўм келтириб берилсагина Азамат Ёқубов қамоқдан озод қилинишини айтган.

"Аммо, одамлар бу пул етказиб берилса, Азамат Ёқубовга расман таъмагирлик айблови қўйилишидан қўрқишади", дейди у.

Ҳасанов маҳалла одамлари вилоят ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам мурожаат қилишгани, аммо фойдаси бўлмагани ҳақида айтади.

Норозилик намойиши ҳақидаги хабарлар мустақил манбалар томонидан тасдиқлангани йўқ.

Аммо кузатувчиларга кўра, ҳар қандай норозилик қатъий назорат қилинадиган Ўзбекистонда бу каби ўнлаб инсонларнинг кўчага чиқиши ўтган бир неча йил ичида мисли кўрилмаган ҳодиса бўлиши мумкин.

Категория: НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ | Просмотров: 1437 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz