Воскресенье, 24-05-05, 19:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 11 » Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга боради
18:01
Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга боради
Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга боради
 Келаётган ҳафта бошида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев расмий иш сафари билан Ўзбекистонга боради. Охирги тўрт йилда илк бор Тошкентга келаётган Назарбоев жаноблари 16-17-март кунлари мамлакатда меҳмон бўлади.

Сафар давомида икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли бўлган сиёсий алоқаларни давом этиши учун музокаралар олиб борилиши кутилаётир.

Бундан ташқари 2008 йил Каримов Остонага келиб имзолаган икки томонлама ҳамкорлик оид келишувларнинг кейинги босқичи ҳам муҳокама қилиниши мумкинлиги айтилади.

Икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида бир нечта ҳужжатлар имзоланиши мумкин. Яна пойтахтларда элчихона қуриш учун ер ажратиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Би-би-сига икки томонлама иқтисодий алоқаларнинг яхши кетаётгани борасида гапирди. Аммо, айнан қанақа аниқ ҳужжат имзоланиши ё-да, қандай масала кўтарилиши борасида маълумот бермади.

Расмийлар икки давлат ўртасида иқтисодий алоқалар яхшилигини айтиб келишса-да, мустақил кузатувчилар бу борада ишлар кўнгилдагидек эмаслигини таъкидлайдилар. Яъни, икки ён қўшни бўлган давлатнинг савдо айланмаси 1 миллиарддан озроқ ошишини бу икки давлатнинг иқтисодий салоҳиятидан анча пастлигини айтишади. Ўтган йили ўзаро савдо айланмаси 33 фоизга яъни 3 дан 1га қисқарган. Томонлар буни иқтисодий инқирознинг таъсири дейишаётган бўлса-да, мутахассислар бу алоқаларнинг йилдан йилга ёмонлашиб бораётгани аломати эканини таъкидлашади.

Яна бир мисол, икки давлат ўртасида 1995 йилда эркин иқтисодий ҳудуд яратишга асос солувчи қонун имзоланган бўлса-да, бу борадаги ишлар бугунга келиб кўнгилдагидек кетмаяпти. Ўзбекистонда Қозоғистонлик тадбиркорларга нисбатан ўтган йилларда босимлар кўрсатилиши эса, муносабатларнинг ривожланишига соя солгани айтилади.

Лекин, бошқа кучлироқ давлатларнинг аралашуви асосида икки давлат ўртасида нефт ва газ соҳасида яхши алоқалар йўлга қўйилган. Мисол учун, Ўзбекистон Қозоғистоннинг жанубини газ билан таъминлаши эвазига, Қозоғистон ғарбдаги газларини Ўзбекистон номидан четга экспорт қилади. Ёки Хитой бошчилигида Туркманистондан Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтувчи газ қувурининг ётқизилиши икки давлат ўртасида иқтисодий алоқаларнинг ижобий жиҳатлари сифатида кўрилади.

Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1230 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz