Воскресенье, 24-05-05, 17:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 11 » Паркентлик терговчи қаттиқ дўппосланган
21:15
Паркентлик терговчи қаттиқ дўппосланган
Паркентлик терговчи қаттиқ дўппосланган
Тошкентда жойлашган инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи "Эзгулик" жамияти ёзишича, Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги терговчи ҳукуматнинг коррупция билан кураши қурбонига айланган.

Паркент тумани ички ишлар бошқармаси тергов бўлими раҳбари Ҳайитали Игламов 150 минг сўм пора олишда айбланиб, ёпиқ маҳкама ишида 15 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

Терговчининг отаси Маъмур Игламовнинг Би-би-сига айтишича, 10 февраль куни Миллий Хавфсизлик Хизматининг бир неча ходими Игламовнинг идорасига бостириб кириб, уни шафқатсизларча дўппослашган.

Терговчи мия чайқалиши, икки қовурғасининг синиши, ва ўпка бўшлиғида ҳаво ва қон йиғилиши каби жароҳатлар билан ҳушсиз ҳолда Республика тез тиббий ёрдам марказига ётқизилган.

Терговчининг отасига кўра, ўғлининг қаттиқ дўппосланиши Паркент туманининг собиқ ҳокими буюртмасига асосан амалга оширилган бўлиши мумкин.

Отанинг айтишича, ҳозирда собиқ ҳоким 10та ширкат хўжаликни тарқатиб, фермерлардан пул олгани даъво қилиниб тергов очилгач, терговни ўғли Ҳайитбой бошқарган.

"Ҳокимнинг ўғли эса СНБ(МХХ)да ишлар экан. Отасини қамайдиган бўлса, нималар қилмайди," - дейди Маъмур Игламов.

"Эзгулик" жамияти маълумотига биноан, терговга тортилган ҳоким ўз ўғлининг Миллий Хавфсизлик Хизмати сафида катта лавозимда ишлашини айтиб, терговчи Игламовга таҳдид қилган.

Жамият айнан шу таҳдид ортидан терговчи дўппослаш ва таҳқирловга юз тутганини истисно қилмайди.

"Адвокатни чўчитишди"

Маъмур Игламов бир ойдан ошиб ҳам ўғлини ҳали кўра олмаганини ва у ҳозирда ҳам Тошкентнинг Қўйлиқ ҳудудидаги Сангород - маҳбуслар шифохонасида қолаётганини айтади.

У ўғлига ҳимоячи топишда ҳам қийналаётганини билдирди.

"Адвокат бир марта кирди ўғлимнинг олдига. Адвокатни чўчитишди. Палатасига кириб чўчитишибди - бир адвокат рози бўлмай кетиб қолди. Бошқаси умуман ишламади. Учинчисини олиб бордим, у ҳам бир оғиз бўлган воқеаларни айтиб чиқди. Бутун атрофда видео камера дейди."

Терговчи Игламовнинг оиласи бир неча бор Ўзбекистон президенти девони ва МХХга шикоят қилиб боришган, бироқ барча аризалари айнан уларнинг ўғлини дўппослаган МХХ терговчиси қўлига бориб тушаётганини айтишди.

"Ҳафсалам пир бўлди. Гапингиз ҳаммаси айбдорнинг қўлига бориб тушаверганидан кейин, кимга мурожаат қилишим мумкин," - дейди Маъмур Игламов.

"Эзгулик" жамияти баёнотида айтилишича, Ҳайитали Игламовнинг ҳибсга олинишида бир қатор қўпол қонунбузарликларга йўл қўйилган.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/03/100310_parkent-investigator.shtml

Категория: СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ | Просмотров: 1554 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz