Бразилия АҚШга қарши жазо чоралари киритди
Бразилия ҳукумати Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган қатор товарларга қарши савдо чекловларини жорий этишини эълон
қилди.
Расмийларга кўра, бу жазо чоралари АҚШнинг пахта етиштирадиган фермерларни ноқонуний субсидия билан таъминлашига қарши жавоб
чорасидир.
Жаҳон Савдо ташкилоти (WTO) Бразилия санкцияларини маъқуллаган, бу жуда кам юз берадиган ҳолатдир.
Бразилия Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган 100 та маҳсулот рўйхатини эълон қилган, агар икки мамлкат ўртасида муайян
бир келишувга эришилмаса, бу маҳсулотларга махсус импорт тарифлари жорий этилади.
Бразилия ҳукумати санкциялар жорий этаётганидан афсусда эканини, бу мажбурий чора эканини айтмоқда.
Сабаби саккиз йил мобайнида олиб борилган маҳкама жараёнлари улар кўзлаган натижани бермаган.
Бразилия томони эълон қилишича, 591 миллион долларлик АҚШ товарларининг импорт пошлиналари кўтарилади.
Мисол учун автомобиллар учун тарифлар 35 фоиздан 50 фоизгача, сут кукуни 20 фоиз оширилади.
Энг юқори - 100 фоизлик тариф пахта ва пахтадан тайёрланган маҳсулотларга қўлланади.
АҚШ Савдо вакили идораси Бразилиянинг қароридан афсусда эканликларини билдирган ва ўртада музокараларга чақирган.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/03/100309_brazil_us_snctions.shtml
|