Воскресенье, 24-05-05, 16:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 11 » Муҳожиротда маъни топган, топмаган андижонликлар
21:36
Муҳожиротда маъни топган, топмаган андижонликлар
Муҳожиротда маъни топган, топмаган андижонликлар

Бундан беш йил аввал Андижонда ҳукумат аскарлари намойишга чиққан минглаб инсонларга қарата ўт очди. Юзлаб бегуноҳлар ўлдирилди. Ҳукумат ҳалок бўлганларни "террорчилар" деб тамғалади. Инсон ҳуқуқлари фаоллари эса " тинч намойишчилар" дейишди. Би-би-си мухбири Моника Витлок кўп ўтмай мамлакатдан чиқариб юборилди. Аммо яқинда Моника ана шу намойишдан омон чиққан, ҳозирда Швециядан бошпана топган бир гуруҳ андижонликлар билан кўришди:

"Бу ер ажойиб бир макон, мактабларга қаранг, шифохоналарига... яшашига қаранг буларнинг! Ҳеч нарсани қўлда қилишмайди. Ҳатто хамирни ҳам машинада қоришади. Кўчаларни ҳам машина тозалайди. Полицияга қаранг, эй, булар сизга жилмайишади, сиз билан саломлашади! " дейди Баҳром.

Мен Баҳромни яна кўрганимдан хурсанд эдим. Биз у билан сўнгги марта 2005 йилнинг май ойида Андижонда кўришган эдик.

Намойишлар энди авжига чиқаётган паллалар...

Баҳром ўшанда вазият издан чиқиб кетади деган ташвишда эди.

Бир кун ўтиб қўшинлар киритилди шаҳарга... Унинг ўғли отиб ўлдирилди.

Баҳромнинг ўзи эса ғойиб бўлди. Унинг қандолатчилик дўкони бор эди. У бобо эди. У уйма-уй, кўчама-кўча, мамлакатма-мамлакат яшириниб юришга мажбур бўлди. Ниҳоят БМТдагилар ундан хабардор бўлишди...

Ана энди биз Болтиқ соҳилидамиз.
Тинч кўчалар. Ялтир-юлтур дўконлар.

Баҳром Швецияга маҳлиё бўлган: " Кошки, мана шу тараққиётнинг ақалли озгинаси Ўзбекистонда бўлса, ватанга ҳеч қурса бир мисқолгина мана шу тараққиётдан олиб кетсак эди..."

Ватанга қайтиш орзуси

Баҳром ҳам, бошқа андижонликлар ҳам бир кун келиб ватанга қайтишни орзу қилишади. Аммо унга қадар ватан билан алоқаларни имкон қадар йўқотмасликка ҳаракат қилишади:

Улар компьютерларга термилиб, Skype орқали ўз яқинлари билан дийдорлашадилар. Уйдагилар эса муҳожирлар иштирок этолмаган тўйларда туширилган ва ё улар кўрмаган фарзандларининг расмларини интернетга "юклайдилар".

Чарақлаган қуёш, мовий осмон... чанг-тўзон. Бу ватан манзаралари... аммо манзараларнинг акси, холос.

Улар телефонда гаплаша олмайдилар. Фақат, салом-алик... табиийки, Ўзбекистонда телефонлар "эшитилади."

Айрим пайтлар бу каби виртуал алоқалар андижонликларга ватандан қанчалар узоқда эканликларини эслатади.

Баҳром кунларини ибодат билан бошлайди. Нонушта. Интернет орқали тил сабоқлари. Дераза остидаги гулларга сув қуйиш. Андижонлик аёллар тайёрлаган тушлик...Ибодат.
Ишқилиб кунлар ўтаверади. Кунлар йилларга айланади.

" Бу ерда Швецияда қонунлар бор... Ҳатто ҳукумат ҳам шу қонунларга бўйсунади. Бир вазир телевизор кўриш учун йиллик тўловни тўламаган экан. Ишини йўқотди! Биз бу ернинг қамоқхонасини кўрдик. Ишонасизми, ошхонада маҳбуслар ҳатто салатларгача танлаб олишади. Гўшт бор, қатиқ бор... ҳаммаси янги! "

Ватанида эса Баҳром олти йил қамоқда ўтириб чиққан.

Уни бошқа минглаб инсонлар каби давлатга қарши ҳаракат қилишда тил бириктирганликда айблашганди.

Қамоқонада уни ҳар куни уришган. Оёқларини муздек сувда музлатишган. Швецияда у оёқларини даволатиб олди.

Ёш андижонликлар ҳам ўз ҳаётларидаги мисли кўрилмаган ўзгаришларни эътироф этишади. Жуда кўп нарса ўргандик бу ерда, дейди Шамсиддин.

Бундан беш йил аввал 29 яшар Шамсиддин Андижондаги "Бобур" майдонида ўликлар орасида ўзини ўлганга солиб ётиб, қутилиб қолади.

Тунда Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтади. Қирғизистонда эса ташқи дунё бор эди. Хорижий матбуот, камералар... Бирлашган Миллатлар Ташкилоти.

У Қизил Хоч ташкилотининг жамлоғига боради. Бир ўзи янгиликка айланади. Қочқинга айланади.

"Фақат бир кун, 13 май куни менинг ичим умидларга тўлганди. Оилам, жуфти ҳалолим, уч фарзандим... машинам, уйим ва бизнесим бор эди. 14 майда ҳаммасидан жудо бўлдим. Ақалли паспортим йўқ эди. Ҳатто бошқаларнинг кийимини кийдим. Бошқа одамнинг ватанида яшадим. Бир кунгина мен бошқа одам эдим," дейди у.

Шамсиддин Швед тилини ўрганди. Қаттиқ ишлади. Машина сотиб олди. Бизнес бошлади. Стокгольмда қаҳвахона очмоқчи энди...

Бизнинг келишимиздан аввал бир хушхабар эшитди: Унинг хотини ва болалари Швецияга етиб келишди. Улар орасида сўнгги пайт гўдаклигида кўрган, ҳозир олти яшар ўғли ҳам бор. Улар аллақачон чиройли кийимларни кийишган, сумкаларини орқаларига осиб мактабга отланишган...

Ўқлардан омон қолганларнинг айримлари учун вақт тўхтаб қолган. Фақат айрилиқ азоби бор...Баҳром ва Шамсиддинга ўхшаганлар эса муҳожирликдан маъни топишган.

Аммо биз кўришган барча ўзбекистонликлар бу чиройли мамлакатни бир соатдаёқ ортда қолдириб, агар тинчлик омонлик бўлса ватанга қайтишга тайёр..


http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/03/100308_monica_sweden_refugees.shtml

Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1157 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz