Воскресенье, 24-05-05, 20:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 12 » Ўзбекистонда 200 дан ошиқ сайт тўсиб қўйилган
20:04
Ўзбекистонда 200 дан ошиқ сайт тўсиб қўйилган

Ўзбекистонда 200 дан ошиқ сайт тўсиб қўйилган

Ўзбекистон интернет кафеларида мижозларнинг қайси сайтларга киришининг доимий назорат остида экани айтилади.

12.03.2010
Садриддин

12 март дунёда "Интернетда сўз эркинлиги” куни сифатида нишонланади. Инсоният учун ахборот олишнинг мислсиз имконларини очган интернет Ўзбекистон каби давлатларда ҳукумат цензураси боис¸ ўз қаддини ростлай олмай келаëтир.

Ўзбекистонда эркин ахборот олиш мумкин бўлган барча интернет сайтлари блокировка қилинади, дейди ўзбекистонлик Аҳрор.

Озодлик: Интернетга кириб турасизми? Ўзбекистонда қайси интернет сайтларига кириб бўлмайди?

Аҳрор: Тўғрисини айтсам¸ чет эл оммавий ахборот воситаларининг сайтларига кириб бўлмайди.

Озодлик: Қайсиларига сиз ҳаракат қилиб кўргансиз?

Аҳрор: Мана сизларнинг радионики очмайди. Америка овози очмайди¸ фергана.ру очилмайди.

Озодлик: Киришга бошқа йўллар билан ҳаракат қилиб кўрасизларми? Айланма йўллар¸ прокси серверлар.

- Энди ўзингиз ҳам биласиз. Ўзингиз ҳам интернетдан фойдаланасизку. Интернетнинг имкониятлари чексизку. Интернет қанақадир бошқарилмайдиган тармоқ. Блок қўйиб¸ бир нарсани 100 фоиз тақиқлашнинг имкони йўқ. Иложи йўқ нарса бу. Шунинг учун очилмайдиган сайтларни прокси орқали очиш мумкин. Очаман деган одам ҳаракат қилса¸ албатта¸ очиши мумкин¸ дейди Аҳрор.

Бироқ Ўзбекистон расмийлари мамлакатда интернет сайтлари тўсилмаслиги ва ҳамма эркин ахборот олиш ҳуқуқига эга эканлигини мамлакат қонунларидан мисоллар келтириб таъкидлайдилар. Президент Ислом Каримов ҳам бундан беш йил муқаддам интернетни тўсиш бу ахмоқлик эканлиги ҳақида гапирган эди:

- Интернетдан оладиган хабарлар жуда салбий таъсир қилаëтган, деган фикрга мен қўшилмайман. Нимагаки интернет бу катта бир магазин. Шу магазинга борганда одам хоҳлаган молини сотиб олади. Интернетни бутунлай ëпиб қўйиш бу мутлақо¸ бу ахмоқона фикр. Буни ëпиб бўлмайди. Кимки шунга уринадиган бўлса¸ бу қип-қизил ахмоқ. Керак бўлса бу беҳуда уриниш, дея интернет ҳақидаги билимини намойиш қилган эди Ислом Каримов.

Хўш, ким ёлғон гапиряпти, ўзбекистонлик Аҳрорми ёки президент? Биз бунга ишонч ҳосил қилиш учун Ўзбекистондаги интернет провайдерларидан бири "EAST TELEKOM” билан боғландик:

Озодлик: Мен журналист Садриддин Ашуровман. Прагадан¸ Озодлик радиосидан телефон қилаяпман.

- Эшитаман.

Озодлик: Мен Ўзбекистонда  интернет сайтларининг нақадар очиқлиги борасида ким билан гаплашсам бўлади?

- Биздан қанақа услуга оласиз? Интернетми?

Озодлик: Ҳа. Мана Ўзбекистонда очилмайдиган баъзи сайтлар бор. Сизларда очиладими ëки йўқми? Шуни сўрамоқчи эдим.

- Масалан¸ қайси сайт?

Озодлик: Масалан www.ozodlik.org, www.ferghana.ru, www.centrasia.ru.

- Ҳозир мен биттасини текшириб кўрай. www.ferghana.ru  бизда ҳам очилмаяпти.

Озодлик: www.ozodlik.org чи?

- (сайт номини ëзиб ҳаракат қилиб кўргандан кейин) Йўқ¸ очилмаяпти.

Озодлик: Нега очилмаяпти бу сайтлар? Сабабини биласизми?

- Буни менимча заблокироват қилишган.

Озодлик: Нега?

- Бизда унақа информация йўқ. Лекин любой провайдердан сайт очилмаса¸ уни блокировка қилишган бўлади.

Озодлик: Ким блокировка қилади?

- Уни мен сизга айта олмайман. Бизда информация йўқ.

Озодлик: Блокировка қилинган сайтлар ҳақида ким билан гаплашсам бўлади?

- Бу фақат бизда қилинмайдида. Бу бутун Ўзбекистон бўйича қилинади. Билмадим¸ лекин мен сизга унақа информация айта олмайман.

Озодлик: Раҳмат сизга. Саломат бўлинг.

- Хўп¸ саломат бўлинг¸ дейди Ўзбекистондаги интернет провайдерларидан бири "EAST TELEKOM” ходимаси.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги қароридан сўнг, интернет нашрларининг ҳам давлат рўйхатидан ўтиши мажбурий қилиб қўйилди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Ўткир Жўраев Press-uz.info ахборот агентлигига берган суҳбатида бу қарорни шарҳлар экан, бу қарор миллий қадриятларга мос келмайдиган, наркомания ва порнографияни тарғиб қилувчи, инсон қадр-қимматини камситувчи, конституциявий тузумни зўравонлик билан ағдаришга чақирувчи, уруш, террорчилик, диний экстремизм, зўравонлик ва фундаментализм ғояларини тарғиб этувчи ахборотларни чеклашга қаратилганини айтган эди.

Бироқ ўзбекистонлик талаба Темур аслида Ўзбекистон ҳукумати айни қарор билан интернетдаги эркин сўзга янги тўсиқ қўйганини айтади. Унинг фикрича бундай ҳолат, диктатура режимидаги барча ҳукуматлар учун хос:

- Ўзбекистон ҳукумати интернетга имконият эмас¸ таҳдид сифатида қарайди. Интернетни тўсиш у қадар муваффақиятли бўлмайди. Ҳақиқий ахборот изловчи уни айланма йўллар орқали топиши мумкин. Ўзбекистонда бунақа излашни хавфли¸ рискли дейиш мумкин. Масалан¸ сиз ўзингизнинг уйингизга интернет ўрнатган бўлсангизда¸ тақиқланган сайтларга кирмоқчи бўлсангиз¸ буни сизга интернетни берган ташкилот билиб туради. Бу сизга битта риск. Интернет кафеларда бу ишни амалга оширмоқчи бўлсангиз¸ ўша ерда интернет кафени бошқариб турган одам сизни кузатиб турган бўлади. Шунинг учун бу сизга қўрув беради ва шу қўрқув сизни шу сайтларга киришдан чекинтиради¸ дейди Темур.

Ferghana.ru интернет сайтининг бош муҳаррири Даниил Кислов фикрича, гарчи Ўзбекистон ҳукумати эркин сўз етказадиган интернет нашрларини қамал қилаётган бўлса ҳам, лекин холис ахборот истовчи шахслар барибир айланма йўллар билан бу сайтларга кирмоқда:

- Менинг фикримча, Ўзбекистон ҳукуматининг интернетдан қўрқишида асос бор ва шунинг учун ҳам улар интернетни тўсиб қўяди. Бизнинг ҳамкорларимиз берган маълумотга кўра, сўнгги беш йилда Ўзбекистонда 200дан ортиқ интернет сайтларига блок қўйилган. Бундан ташқари бошқа сайтларда эълон қилинган Ўзбекистон ҳақидаги айрим мақолалар ҳам тўсиляпти. Масалан, бизнинг сайтимизга беш йилдан буён Ўзбекистондаги барча провайдерлар томонидан блок қўйилган, лекин бизнинг сайтимизга ҳар куни бир ярим минг ўзбекистонликнинг IP манзиллари келади¸  дейди Даниил Кислов.

Унга кўра, Конституцияга кўра, Ўзбекистонда цензура йўқ, гўёки сўз эркинлиги бор. Шунинг учун ҳам дейди у, интернет сайтларини тўсиб қўйилишига ҳеч ким ёзма буйруқ бермайди:

- Мен кимнинг буйруғи билан интернет блокировка қилинишини аниқ билмайман. Қолаверса¸ буни ҳеч қачон билмасак ҳам керак, чунки бу буйруқларнинг ҳаммаси оғзаки тарзда бўлади ва ҳеч ким бу масъулиятни ўз зиммасига олмайди. Айни пайтда, давлат бошлиқлари ва ҳукумат одамлари доим Ўзбекистонда интернет тўсиб қўйилмаслиги ҳақида ёлғон гапириб келадилар¸ дейди Даниил Кислов.

"Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти эълон қилган ҳисоботда Ўзбекистон Саудия Арабистони, Мянма, Хитой, Куба¸ Миср, Эрон, Корея Халқ демократик республикаси, Сурия, Тунис, Туркманистон ва Въетнам каби интернет душманлари давлатлари қаторига қўйилган. Ташкилот ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда интернет сайтлар жуда синчковлик билан кузатилади ва Ўзбекистон ҳукумати манфаатига зид хабар пайдо бўлиб қолгудек бўлса, ўша заҳотиёқ унга тўсиқ қўйилади.

http://www.ozodlik.org/content/article/1982105.html
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1927 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz