Воскресенье, 24-05-05, 20:54

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 12 » Умматнинг ўз-ўзини емириши
20:26
Умматнинг ўз-ўзини емириши

Умматнинг ўз-ўзини емириши

Солиҳ Иброхим

Охирги асрларда уммат дучор бўлган вайроналик ва чорасизлик ҳолати Қуръон ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам ) ҳадисларида башорат қилингандир. Ва бу башоратлар ажабланарли тарзда ҳар бир авлод ва ҳалқларга тушунарли бўлган атрофдаги табиатдан мисоллар келтириш орқали ифодаланган. Ва илм-фан ривожланган сари биз бу мисолларни қанчалик яхшироқ идрок этар эканмиз, кўз олдимизда бугунги ҳолатимизнинг даҳшатли манзараси шунчалик равшан намоён бўлади.

Кўпиксимон уммат

Бу аҳвол бизга тасвирлаб берилган, ва биз аниқ ва равшан тарзда бу хақда огоҳлантирилганмиз, шу боис билмаслигимиз билан ўзимизни оқлай олмаймиз. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ёрдамчиларидан бири Саъбон (розиаллоҳу анҳу) у Зотнинг: Ҳали умматлар сизга қарши худди очкўзлар лаганларига ташлангандек ташланадилар ҳам», дедилар.

«Ўша кунда биз оз бўлганимиз учунми?» эй Аллоҳнинг Расули?» деди биров.
«Йўқ! У кунда сиз кўпсиз. Аммо селнинг кўпиги кабисиз. Албатта, Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизнинг ҳайбатингизни суғириб олади. Ва сизнинг қалбингизга бўшангликни солади», дедилар.
«Ё Расулуллоҳ. Бўшанглик недир?» деди биров.
«Дунёнинг муҳаббати ва ўлимни ёқтирмаслик», дедилар».

Ушбу ҳадис уммат ҳозирда дучор бўлган аҳволни анча аниқ ва чуқур тасвирлаб беради. Бугун Ислом дунёси тарқоқ ва ўзаро адоватда бўлган, халқаро ишларда хеч қандай таъсири йўқ, ва хатто ўз тақдири устидан ҳам назоратга эга бўлмаган мамлакатлардан иборат. Улар Халифалик бўлиниб кетгандан сўнг Британия империяси «тортиқ» этган ўз мустақиллигига, ўз давлат чегараларига, байроқларига, парламентига ва хатто ҳавфсизлик кафолатларига ҳам эга бўлишди.

Уларнинг кўпчлиги (Форс кўрфази мамлакатлари кабилари) хаттоки ўз армияларига ҳам эга эмаслар. Ва бугун уларга АҚШга итоат эвазига ҳавфсизлик кафолатларини таъминлаб турибди. Шундай қилиб, мусулмон ҳалқлари худди оқим бошқариб кетаётган сув юзидаги кўпик сингари иймонсиз ҳалқлар истагига қарам ва улар истагига биноан етакланувчига айланиб қолдилар.
Шунинг учун «дунё зўравонлари»дан ҳеч ким умматга ҳеч қандай эътибор бермай қўйди. Ва нега бундай бўлганлигини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам)нинг сўзлари кўрсатиб турибди: «… сизлар сув юзасидаги кўпик ёки хас мисоли бўлиб қоласизлар». Агар биз ушбу кўпикнинг хусусиятларига эътибор қилсак, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам)нинг бизнинг уммат аҳволини қанчалик аниқ тасвирлаб берганини англаймиз.

1. Сув оқими унинг юзасида жойлашган кўпикни мутлоқ бошқариб боради. Умматнинг бугунги аҳволи айнан шундай. У кофир халқлар аниқлаб берадиган йўналиш ва ўзан бўйича, тўлиғича уларнинг таъсири ва назорати остида оқиб бормоқда.
2. Кўпик – таркибида одамлар учун заррача фойдали нарсаси йўқ бўлган моддадир. Умматнинг бугунги аҳволи ҳам шундай. Уммат ҳамиша унинг гуллаб-яшнашини таъминлаб келган амаллардан воз кечди, айниқса «амр билмаъруф ва нахйи-ан ал-мункар» - яхшиликка даъват қилиш ва ёмонликдан қайтаришни тарк этди.

3. Кўпик ҳеч қандай из қолдирмасдан йўқолиб кетади. Ва агар бугун мусулмон халқлар ушбу ҳаракатсизлик ва иродасизлик холатидан чиқмасалар, Аллоҳ Ўзининг Каломидаги: «Агар қўзғолмасангиз, У зот сизни аламли азоб билан азоблайдир. Ўрнингизга бошқа қавмни келтирадир. Сиз Унга зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.» (Қуръон, 9:39) деган Сўзига мувофиқ, тарихда аввал бўлгани каби, уларнинг ўрнига бошқа умматни олиб келиб қўяди.

4. Кўпик ўзи билан доимо ахлат олиб келади. Ғарб маданияти ва турмуш тарзи оқими олиб келган, ва онгимизни бегона дин ва ғоялар билан заҳарланиши туфайли кўпчилик мусулмонлар тафаккурига ўрнашиб қолган сохта қадрият ва эътиқодлар ҳам айнан шундайдир.
5. Кўпик оқимга қарам бўлганлиги учун унинг қайси тарафга олиб кетилиши номаълумдир. Уммат ҳам ўзига нисбатан душманлари қандай режалар тузаётганини била олмайди, лекин барибир ҳар қандай шахснинг чақириғига жавобан, бу чақириқнинг моҳиятини баҳоламасдан эргашиб кетаверади.

Ички (ўзаро) душманлик

Бундан ташқари, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам), мусулмонларнинг зафар ва ғалабалар кетидан уларга тубанлашиш (мағлубият) келишини башоратини берганлар. Бу ташқи душманлар қудрати туфайли эмас, балки умматнинг ўзида ички низолар ва қарама-қаршиликлар пайдо бўлиши натижасида юз беради. Бу хақда Абдулла ибн Амр ибн Ал-Ос(розиаллоҳу анҳу) ривоят қилган хадисда айтилган.

У айтади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) айтдилар: «Агар сизлар Форс ва Румни (Византияни) енгсангизлар, қандай ҳалқ бўласизлар?» Абдураҳмон ибн Авф (розиаллоҳу анҳу) жавоб берди: «Биз Аллоҳ буюрган нарсани сўйлаймиз». Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) айтдилар: «Ёки бундан бошқачароқ. Сизлар ўзаро рақобатлашасизлар, сўнг бир-бирингизга хасад қиласизлар, сўнг бир-бирингизга қарши фитналар уюштирасизлар, кейин эса бир-бирингиздан нафратладиган бўласизлар. Шундан кейин сизлар камбағаллашиб кетган муҳожирлар олдига келасизлар ва уларни бир-бирига қарши туришга мажбур қиласизлар» (Муслим).

Шу боис ҳам Форс салтанати қулатилганда, умматни бундан буён нима кутаётганини барчадан ҳам яхшироқ билган Умар ибн Хаттоб (розиаллоҳу анҳу) йиғлаган ва: «Бу нарса ҳеч қачон одамлар бир-бири билан жанг қилишни бошлаб юбормасликлари учун берилган эмас эди», - деган.

Шундай қилиб, бизга мутлоқ маълум бўлиши лозимки, ҳеч қачон бу умматни ташқи душманлар йўқ қилолмайди. Гарчи улар шу мақсадга интилишадиган бўлса ҳам. Балки бизнинг умматимизнинг бирлиги ва қудратининг йўқ бўлиб кетиши ички низолар ва душманликлар оқибатида рўй беради. Саъбон (розиаллоҳу анҳу) ривоят қилган бошқа хадисда ҳам Росулуоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) бу башоратни ниҳоятда аниқ айтиб берган:
«Аллоҳ мен учун бутун ерни қисиб, менга унинг шарқи ва ғарбини кўриш имконини берди. Дархақиқат, менинг умматим бутун дунёга тарқалади. Менга иккита – қизил ва оқ хазина берилди (олтин ва кумуш, яъни форслар ва византияликлар хазинаси). Мен Роббимдан умматимни қурғоқчилик билан ҳалок этмаслигини ёлвордим. Яна мен, уларга ўзларидан бошқа ва ўзларининг бирдамлик ва қудратини йўқ қиладиган нарсадан бошқа, ўзга халқлардан (ташқаридан) душман юбормаслигини сўрадим.
Роббим деди:
«Эй Муҳаммад! Мен ҳукм этаётган вақтда у инкор этилиши мумкин эмас. Мен сенинг Умматинг учун қурғоқчиликдан халок этмасликни сўраб қилган дуоингни қабул қилдим. Мен улар устига, уларнинг бирдамлиги ва қудратини йўқотувчи ташқи душманларни юбормайман, хатоки хамма халқлар уларга қарши йиғилса ҳам. Бу ҳолат улар бири-бирини йўқота бошламагунча ва бири бирини лаънатлай бошламагунча сақланиб қолади» (Муслим).

Ички душманлик сабаблари

Аниқки, мусулмонлар сафидаги ички ўзаро душманлик фақатгина ислом душманлариннг бузғунчилик фаолияти натижасида эмас, балки мусулмонларнинг ўзларининг гуноҳлари натижасида ҳам пайдо бўлади. Ўзаро биродарлик, бирдамлик ва фидойилик ғояларидан тойилиш натижасида ҳам. Ушбу сабаблар бир-бири устига қатланиб, Аллоҳ бизни Ўз Каломида огоҳлантирган нарсага олиб боради.

Аллоҳ айтадики: «Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди. (Аллоҳдан ўзганинг йўлини тутганлар, унинг уйидан ўзга уйда яшашни ихтиёр қилганлар ўзларининг ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини кошки билсалар эди. Уларнинг тузган тузумлари худди ўргимчак уясига ўхшаб, ўта нимжон эканини билсалар эди. Такаббурликлари ила Аллоҳ қуриб берган улуғвор қасрни инкор этиб, ўргимчак уясида яшашни ихтиёр қилаётганларини билсалар эди. Бу ҳақиқатни биладиларми, билмайдиларми — уларга фарқи йўқ.)» (29:41). Чиндан ҳам, ўргимчакни омонат уяси сақлаб қола олмаганидек, сохта иймон ва ўз нафсига эргашиш мусулмонларни тубанлашиш ва хорликдан асрай олмайди.

Шу ўринда, ўргимчак танасига яйдоқчи ари тухум қўйгандан сўнг ўргимчак дучор бўладиган аҳвол ҳам юкоридаги фикрга исбот ва ибрат бўлиб хизмат қилади. Бу тухумлардан арининг личинкалари пайдо бўлади ва улар ўргимчакни ичкаридан еб тамом килади. Худди шу каби умматнинг танаси ва онгига куфр тузуми ўзининг ғоявий тухумини қўйган бўлиб, айнан унинг личинкалари (майда болалари) бугун бизнинг умматни ичкаридан кемириб бормоқда.

Чумолининг ибрати – мусулмонлар учун огоҳлантириш

Аллоҳ яратган ҳайвонот дунёси бизга ғарб ташвиқоти ва маданияти таъсири остида умматимиз бугунги кунда қандай аҳволга тушганлигининг мисолини тортиқ этмоқда.
Сергей Кара-Мурзанинг китобида чумолиларнинг уларнинг уясига кириб олган қўнғизлар таъсирида юз берувчи жуда ҳам ғалати хатти-ҳаракати тасвирланган:

«Масалан, чумоли уяларида майда қўнғизчалар – Ломехуз қўнғизлари жойлашиб олишди. Ўз ҳаракатлари ва қилиқлари билан улар чумолиларга жуда ўхшайди ва уларнинг имо-ишора тилини яхши тушунишади. Ҳамжиҳат ва меҳнаткаш чумолилар биродарига биринчи сўрагандаёқ емиш берадилар. Чумоли бу илтимосни шеригини маълум тарзда «тақиллатиш» орқали ифодалайди. Қўнғизлар бу ҳаракатни осонгина ўзлаштириб олдилар ва бемалол емиш сўраб олаверадилар.

Лекин улар жуда очофат бўлиб, чумолиларнинг бутун жамоаларини ўзларини боқишга мажбур этадилар. Қўнғизлар танасида олтинранг туклар тутами бўлиб, уларда ажратмалар (чиқиндилар) тўпланади. Ишчи чумолилар бу ажратмаларни ялагандан сўнг, ҳар қандай соғлом фикрлашни йўқотиб қўйишади. Улар қўнғиз ва унинг личинкаларини шундай ғайрат билан озиқлантира бошлайдики, натижада ўз биродарлари ва ўз личинкаларини озуқасиз қолдиришади. Келгиндиларга меҳр қўйиш оқибатида ўзлари тўлиқ халокатга юз тутадилар, хатто чумоли тухумларини ҳам қўнғизларга емиш сифатида бериб, зурёдсиз қоладилар. Мабодо чумоли уясига хавф тахдид қиладиган бўлса, улар ўз личинкаларини ташлаб, қўнғиз личинкаларини қутқарадилар.

Аниқки, ўзлариннг наркотиксимон ажратмалари билан Ломехуз қўнғизлари чумолиларга, уларнинг организмида мавжуд бўлган муҳим хатти-ҳаракат дастурини йўққа чиқарувчи (тўсиб қўювчи) сигнал юборади. Яъни, одатда чумолиларнинг ҳаётини таъминлашга ва зурёдини давом эттиришга йўналтирилган ҳаракатларни бажаришга ундовчи дастурни йўққа чиқаради. Ва, афтидан, қўнғизлар томонидан берилган ахборот «нормал» дастурни тўсибгина қўймасдан, уни ўзгартириб ташлайди, ва чумолиларни боқиманда (паразит) учун фойдали бўлган харакатларини фаоллаштиради. Бўлиб ҳам, чумолилар бу ҳаракатларни бажаришдан мутлоқ бахтиёрликни ҳис этадилар».

Бугунги кунда умматимиз душманлари айнан шу тарзда иш юритмокдалар; умматнинг ҳушёрлигини сохта ғоя ва шиорлар билан сўндирмоқдалар, ўзларининг оммавий маданияти, фильмлари ва мусиқалари билан мусулмонларни Исломга хизмат килишдан тўсмоқдалар, уларнинг орасига ташқи кўриниши мусулмонларнинг ўзларига ўхшаш бўлган (худди Ломехуз қўнғизлари чумолиларга ўхшаганидек) мунофиқ ва сотқинларни киритмоқдалар.

Аллоҳ Таоло «Чумолилар» сурасида айтади: «Улар (Сулаймон лашкарлари) чумолилар водийсига келганларида, она чумоли айтди: «Эй чумолилар! Ўз уйларингизга кирингларки, Сулаймон ва унинг лашкарлари ўзлари хатто пайқамаган ҳолда сизларни халок этмасин» (27:18). Шайх Абдурахмон ас-Саъдий ушбу оятни шархида ёзади: «Она чумолининг насиҳати барча чумолиларга етди. Ҳарқалай, у бошқа чумолиларни хавфдан огоҳлантирди ва уяларига киришларига амр этди».

Бугунги кунда умматни ҳақ йўлга йўллай оладиган, жамиятни емираётган ўзаро душманликдан мустаҳкам бирдамлик, биродарлик ва Аллоҳнинг амрларига содиқлик ҳолатига қайтара оладиган йўлбошчи, устоз ва эътиқод ислоҳчиси керакдир. Айнан шу хақдаги насиҳат ва ибратлар Қуръон ва Суннатда бўлгани каби, Қудратли Аллоҳнинг гўзал ва ҳикматли махлуқи бўлган атрофимиздаги табиатда ҳам кўплаб топилади.

ислам.инфо.уз

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1376 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz