Пятница, 24-05-03, 07:30

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 14 » “Жиҳодчилар амири”га ҳукм ўқилди
19:21
“Жиҳодчилар амири”га ҳукм ўқилди

"Жиҳодчилар амири”га ҳукм ўқилди

Сирдарёда судланган ''жиҳодчилар'' Исломий жиҳод иттифоқи деб аталадиган гуруҳнинг Ўзбекистондаги шўъбаси вакиллари сифатида қаралмоқда.
Нисобек  14.03.2010

Сирдарёда Жиҳодчилар гуруҳига алоқадорликда айбланаётган 67 нафар диндорнинг навбатдаги гуруҳига суд ҳукми ўқилди. Гуруҳнинг Ўзбекистондаги амири деб топилган сирдарёлик Авазбек Соипов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Жорий йилнинг 12 март куни Сирдарё вилоят жиноий ишлар суди ҳукмига кўра, Жиҳодчиларнинг Ўзбекистондаги раҳбари деб аталаётган Авазбек Соипов ва унинг шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилиб, улар узоқ муддатларга қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда Авазбек Соиповнинг онаси Дилбар Соипова Озодликка маълум қилди:

- Ҳукмини ўқиди 10 числода... Энди ҳукмни олиб ўқиб кўриш керак-да, билмайман, эртага бориб ҳукмини олайин-чи. Уни энди тўлиқ айблаяпти-да. Ўзим ҳам сиқилиб ётибман. Қоғозини ўқидим, суд ўқияпти: ваҳҳобийлик, жиҳод... Лекин Аваз бўйнига ҳеч олмаяпти. Қирқтача одамни олиб келиб гувоҳ қилишди. Ҳаммаси қарши гувоҳлик бериб ётибди. Роса кўпи рад ҳам этаяпти, лекин у рад этгани билан қоғозда ёзиб беришяпти-да. Яна нима дейди: Самарқандга бориб пул олишибдими-ей, кимдир: "мана шу ердан пул оберинг”, деб сўрабдими... Энди, ишни босқинчилик, ваҳҳобизм дейдими-ей.. Роса кўп нарса айтворишган. У бола чумолига ҳам озор бермайди. Беайб боламга шунча йил бергандан кейин нима дейсиз энди. Ваҳҳобизм, жиҳодчилик нималигини Аваз ўзи билмайди. Аппеляция ёзиш керак экан, адвокат керак экан, унга мени пулим йўқ-да, дейди Дилбар Соипова.

"Жиҳодчилар" деб аталаëтган бу гуруҳ, ўзбек расмийлари версиясига кўра, "Исломий жиҳод иттифоқи” деб номланган гуруҳнинг айни ўзи ва бу гуруҳ номи кейинги пайтларда нафақат Ўзбекистон, балки хорижда ҳам тез-тез такрорланиб турибди.

Мазкур гуруҳнинг Ўзбекистондаги амири деб айбланаётган сирдарёлик 33 ёшли Авазбек Соипов уч фарзанднинг отаси. У савдогарлик билан шуғулланиб келган.

Авазбек жорий йилнинг 2 октябр куни ҳибсга олинган. Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан унинг уйида тинтув ўтказилиб, диний варақалар топилгани айтилган.

Суд ҳукмига кўра, Авазбек Соипов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 155-моддаси (Террорчилик), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 164-моддаси (Босқинчилик), 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш), 2441-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) сингари айбловлар билан айбланиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ушбу маҳкамани кузатиб келаётган "Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, мазкур гуруҳга алоқадор деб топилган сирдарёлик яна тўққиз диндор ҳам суд ҳукмига кўра, узоқ йиллик қамоқ жазоларига маҳкум қилинган:

- Сирдарё вилоятида "Жиҳодчилар” диний-радикал гуруҳига мансубликда айбланиб, 67 нафар диндор судланаётган эди. Шуларнинг кеча 10 нафари устидан ҳукм ўқилди. Шу ташкилотнинг Ўзбекистондаги амири деб айтилган Авазбек Соипов Жиноят Кодексининг бирданига 7 моддаси билан айбланиб, 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Судланаётган шахсларнинг 5 нафарига 14-15 йил жазо берилган ва қолганлари суд залидан шартли равишда озод қилинган. Шу пайтгача судланаётган 67 нафар диндорнинг 29 нафари устилан ҳукмлар ўқилгани маълум. Шулардан 9-таси турли йилларга озодликдан маҳрум қилинди ва қолган 20 киши суд залидан озод қилинган. Тасдиқланмаган манбаларга кўра, Гулистон, Мирзаобод, кейин Янгиер туманларида бошқа диндорлар ҳам устидан суд жараёни кетяпти. Биз буни аниқлаштиришга ҳаракат қилаяпмиз, дейди Абдураҳмон Ташанов.

"Эзгулик” жамиятининг Сирдарёдаги фаоллари таъкидлашича, суд жараёнлари жамоатчилик иштирокисиз, мутлақо ёпиқ ҳолатда ўтказилди. Суд жараёнлари даврида ўнлаб қуролланган соқчилар маҳкамани қўриқлаб туришди, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳатто суд биносига яқинлаштирилмади.

Вилоятда диний-радикал оқимга мансубликда айбланиб, судланаётган жами 67 нафар диндорнинг 29 нафари устидан ҳукм ўқиб бўлинди. Ўтган ҳафтада тугалланган маҳкамаларда 3 нафар диндор озодликдан маҳрум этилиб, 16 нафар шахс суд залидан озод қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрида Сирдарёда 25 ëшдан 30-35 ëшгача бўлган 60 дан зиёд намозхон йигит ҳибсга олинган эди.

Қўлга олинган намозхон йигитлар дастлаб "Ал-Жамоат” диний ташкилотига алоқадорликда айбланди.

Кейинчалик улар "Биродарлар” номли янги бир диний гуруҳга аъзоликда айбланган эди.

Сўнгра сирдарёлик 70 га яқин йигит "Жиҳодчилар” гуруҳи, яъни "Исломий жиҳод иттифоқи”га алоқадорликда айбланди.

http://www.ozodlik.org/content/article/1983407.html
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1278 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz