Пятница, 24-05-03, 12:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 14 » Ярадор ўзбекистонлик касалхонадан қочди
19:24
Ярадор ўзбекистонлик касалхонадан қочди

Ярадор ўзбекистонлик касалхонадан қочди

Қирғиз расмийлари ўзбекистонлик ярадор қочоқнинг қаердалиги ҳозирча номаълумлигини айтмоқдалар.

14.03.2010

Шу йилнинг 9 мартидан 10 мартига ўтар кечаси Қирғизистоннинг Қизилқия шаҳри касалхонасида ётган ярадор ўзбекистонлик касалхонадан қочиб кетган. Бу ҳақда "Озодлик овози” сайти хабар қилади.

Қизилқия касалхонаси травмотология бўлими мудири Жениш Жўлдўшевга кўра, ўзбекистонлик 10 март куни операция қилиниши керак эди.

- Беморни икки ҳарбий қўриқлаётганди. У қочиб кетган куни қўриқчилардан бири ярадорнинг хонасида, иккинчиси эса қўшни палатада ухлаган. Қулай фурсатдан фойдаланган қочоқ ухлаётган қўриқчининг пойабзалини кийиб, реанимация бўлими эшигини синдириб, хизмат зинапояси орқали кўчага қочиб кетган, деди Жениш Жўлдошев.

Аввал хабар қилганимиздек, 4 март куни Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат қилган икки нафар ўзбекистонликка нисбатан қирғиз чегарачилари ўқотар қурол қўллаган, натижада улардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси эса яраланганди.

- Ўзбекистоннинг икки фуқароси қирғиз чегарачиларининг огоҳлантиришига қарамасдан, чегарадан ноқонуний ўтишга ҳаракат қилганлар. Чегарачилар ҳавога қарата огоҳлантирувчи ўқ узганлар. Бироқ ўзбекистонликлар ортга қайтмаганлар. Шундан сўнг чегарачиларимиз ўзбекистонликларга қарата ўқ отишга мажбур бўлганлар ва уларни оёқларидан яралаганлар, деганди аввалроқ Озодликка интервю берган Боткен вилоят ҳокимияти матбуот котиби Мамажон Бердишев.

Қирғиз чегарачилари отган ўқдан ҳар иккала ўзбекистонлик ҳам яраланган. Улардан бири касалхонага олиб кетилаётганда нобуд бўлган. Иккинчиси эса Қизилқия шаҳар касалхонасига олиб келинган.

- Айни пайтда Қирғизистон ҳарбий прокуратураси икки нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг 346 - моддасига биноан чегарани ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат айби билан жиноят иши очган, деди Мамажон Бердишев.

Расмийнинг билдиришича, Ўзбекистон томони ҳозирча бўлиб ўтган воқеага ўз муносабатини билдиргани йўқ.

Айни пайтда матбуот учун доимо очиқ бўлган Қирғизистон Чегара хизмати бу сафар воқеа тафсилотларини ва Ўзбекистон фуқаролари исми-шарифини сир сақламоқда.

Чегара масалаларини ўрганган бишкеклик сиёсатшунос Ўрўзбек Молдалиев фикрича, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида бўлиб ўтган мазкур воқеага бир томонлама баҳо бериш ва бу воқеада фақат Ўзбекистон фуқароларини айблаш нотўғри бўлур эди.

- Нафсиламрини айтсак, Ўзбекистон фуқаролари тартибсиз, қонун-қоидани билмайди, деб ҳеч ким айта олмайди. Чегарачилар ва божгирлар билан тил бириктирган махсус гуруҳлар бор ва бу гуруҳлар чегарадан ноқонуний тарзда маҳсулот олиб ўтиш билан шуғулланиши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бу масала очиқ-ойдин кўтарилмаётгани учун ҳам, чегарада тартиб ўрнатиш қийинроқ бўлмоқда, дейди Ўрўзбек Молдалиев.

Суҳбатдошимиз фикрича, чегарада 4 март куни бўлиб ўтган қонли фожиа ҳам мана шундай манфаатлар тўқнашуви ҳосиласи бўлиши мумкин.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараолди ҳудудида яшовчи аҳоли гапларига ишонадиган бўлсак, икки давлат чегарасини бузиб ўтишга одамларни чегарачи ва божгирларнинг таъмагирлиги мажбур қилмоқда.

- Ўзбекистон чегарачилари ҳам¸ Қирғизистон чегарачилари ҳам чегарадан ўтишни бизнесга айлантириб қўйди. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларида у томонга ўтиш учун ҳам¸ бу томонга ўтиш учун ҳам пул талаб қилишади, дейди қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтиб турувчи Озодлик суҳбатдошларидан бири.

Айни пайтда, қирғиз расмийларига кўра, ўзбекистонлик ярадор қочоқнинг қаердалиги ҳозирча номаълум, ҳарбий прокуратура эса қўшни Қадамжой туманида бу воқеа юзасидан тергов олиб бораяпти.
http://www.ozodlik.org/content/article/1983133.html
Просмотров: 1121 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz